Ctrl+F или ⌘-F


Download 404.34 Kb.
bet110/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [3/1]
ISSN 2181-7324
GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 77

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 315 -
таркибидан ҳам саноат миқёсидаги газ ва конденсат оқимлари олинган конлар очилишига эришилди. Бу эса худудда
терриген ётқизиқларни чуқурроқ ўрганишга бўлган эътиборни янадада ортишига сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review). Бухоро-Хива нефт ва газ региони ҳудудида бир
қатор олимлар терриген ётқизиқларни ўрганиш билан шуғулланишган. Регионнинг терриген ётқизиқларига бағишланган
кўплаб ҳисоботлар, илмий мақолалар, қўлланмалар, монография ва номзодлик диссертациялари яратилган. Ўтган
асрнинг 60 йилларидан шу кунга қадар Қандим кўтарилмаси ҳудудида терриген ётқизиқлар сейсморазведка,
электроразведка усули тнатижаларини ҳамда бурғу қудуқ маълумотларини тахлил қилиш орқали Рубо В.В, Корабина
Н.Н., Гафуров Р.Т., Гафурова Н.А., Сафонова Л.Н., Байбекова А.Я., Калугина В.И., Абдуллаев Г.С., Богданов А. Н.,
Эгамов В.С., Рашидов Н.М., Ражабов Ш.С., Хикматуллаев Б.С., Юлдашев Н.Н., Хожиев Б.И., Бойкобилов И.Т., Бабаев
А.Г., Габрильян Р.А., Салямова С.К. М.Э.Эгамбердиев кўплаб олим ва мутахасислар томонидан тадқиқ этиб
келинмоқда. Гафурова Н.А., Сафонова Л.Н. томонидан ОГТ маълумотлари асосида 1980 йилларда тадқиқот худудида
Шимолий-Сузма, Хаккул, Атамурад каби структураларнинг чегаралари қурилди. Учбурган ва Баймурад структуралари
аниқланди. Сузма, Ғарбий Аккум, Узбеккудук каби майдонлар чуқур бурғулаш учун тайёрланди. Бу ишлар натижасида
юқорида санаб ўтилган майдонлар кон сифатида очилиб, ҳозирги кунга қадар карбонат ётқизиқларнинг махсулдор
горизонтларидан газ-конденсат захиралари қазиб олинмоқда. 2013 йилда бурғуланган Ғарбий Хаққул №1 бурғу қудуғи
орқали терриген ётқизиқлар-нинг ХVII, XVIII ва XIX горизонтларидан табиий газнинг суткасига 240 минг м3 газ оқими
олинганидан сўнг тадқиқот худудида терриген ётқизиқларни чуқурроқ ўрганиш ишлари жадаллашиб кетди. Ушбу олиб
борилган ишлар натижаларидан бири сифатида Шортак газ конденсат конини хам келтириш мумкин. [1]
Шортак майдони админстратив жихатдан Ўзбекистон республикаси Бухоро вилояти Қоракўл туманида, тектоник
жихатдан эса Бухоро-Хива нефт ва газ региони Чоржоу поғонасининг Учкир-Питнякиский вали худудида жойлашган.
Шортак структураси брахиантиклинал кўринишга эга бўлиб, 2009 йилда сейсморазведка 2 Д маълумотлари
асосида Бухоро геофизика экспидецияси томонидан аниқланган. Чуқур бурғулаш ишлари орқали ўрганиш учун 2014
йилда структурага пасспорт тайёрланган. Шортак майдонининг илк аниқланган структураси ўлчамлари УЧН (ОГТ)
усули натижасига кўра Т6 горизонти бўйича 2,3х1,8км, амплитудаси 40м, умумий майдони 3,02 кв.км; Т7 бўйича
ўлчамлари 2,1х1,7км, амплитудаси 40м, майдони-2,9кв.км. ни ташкил этади. Бошланғич С3 захиралари карбонат
ётқизиқларнинг XV-1, XV-2, XV-3 ҳамда терриген ётқизиқларнинг XVI ва XVIII махсулдор горизонтлари учун
ҳисобланган.
Шортак №1 қидирув бурғу қудуғи 103140712Р ПК 49,5 ва 711100610Р сейсмопрофилларнинг кесишмасида, 49
пикетда, структуранинг гумбаз қисмида бурғуланган. Бурғулаш ишлари 14.01.2017й бошланиб 17.07.2017й да 2750 м
чуқурлик билан остки юра ётқизиқларида нихоясига етказилган. Синов ишлари натижасида бурғу қудуқнинг карбонат
юранинг XV-2, терриген юра ётқизиқларининг XVIII-1, XVIII-2, XVIII-3 ва XIX горизонтларидан илк саноат
миқёсидаги газ ва конденсат оқимлари олишга эришилган. [2]

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling