Ctrl+F или ⌘-F


Download 404.34 Kb.
bet3/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [3/1]
ISSN 2181-7324
GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 2

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 240 -
Ҳудди шу ётқизиқлар Акташ деб белгиланган мураккаб иккинчи даражали антиклинал структурани хам ташкил қилади.
Иккинчисининг марказий қисми қуйи ва ўрта карбон карбонат қатлами томонидан ҳосил бўлиб, бир қанча кичик
тузилмаларга бўлинган, марказий қисмдаги бир қатор ер ёриқлар билан синган ва мураккаблашганлиги билан
тавсифланади [3].
Баъзи бир синклинал бурмалар чуқурликларида ўрта карбон терриген ётқизиқлари сақланиб қолган. Иккинчиси
тор чизиқ шаклида антиклиналнинг жануби-шарқий қисмида, унинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмида чўзилиб ётади.
Бурмалар қанотлариниг ётиш бурчаклари 500-550; марказий қисмларида улар 40-450 гача текисланади. Улардан бири
Бахмал синклинали бўлиб, узоқ вақт давомида шаклланган ва мураккаб тузилишга эга. Унинг ҳосил бўлиши Молгузар
интрузивининг шаклланиш даврида, қуйи девон бурмаланиш фазасида бошланиб, юқори карбон - қуйи перм вақтида
тугаган. Бу структура иккинчи даражали мураккаблашган пликатив ер ёриқларидан иборат, шимолий қанотида скарн-
ноёб металли ва воллостонит маъданлашган зоналар ҳосил бўлган. Планда Бахмал синклинали мульдаси эллипс
узунлигида кучли чўзилган шаклга эга, узун ўқи 27 км. га етади. Мульданинг тузилиши асимметрик - шимолий
қанотининг ётиши - 15-300, жанубда 30-600, натижада мульда шарнири жанубий қанот томонга қўшилган [5].
Ишнинг долзарблиги нуқтаи назаридан баён этилган ҳолатларни эътиборга олиб ўрганилаётган майдонда
тадқиқот олиб борган бир қатор тадқиқотчиларнинг маълумотларига қараганда Молгузар антиклинорийси қанотида
кучли ўзгаришлар натижасида мураккаб бурмали структуралар пайдо бўлган. Унинг қанотлари қуйи, ўрта, юқори
палеозой ва мезо-кайнозой тоғ жинслари комплексларидан иборат. Улар субкенгликда, баъзан узунчоқ, кўндаланг ва
диагонал серияли тектоник ер ёриқлари ривожланганлиги ҳудудда муҳим аҳамият касб этади.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling