Ctrl+F или ⌘-F
Тадқиқот методологияси, таҳлил ва натижалари
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
Тадқиқот методологияси, таҳлил ва натижалари. Молгузар тоғи тектоник қурилмалар пайдо бўлиш
жараёнида дастлаб ётқизиқлар шимолдан жануб томон сурилиши қайд этилган. Антиклинорийнинг шимолий қанотида тик бурмаланган структуралар мавжуд, жанубий қисмида эса қурилмалар йирик синклинал ҳолда бўлиб, унинг давомида қия кўринишдаги антиклинорийлар ҳосил бўлган. Бу бурмали структуралар ҳудуднинг шимолий-ғарбий қисмида 3000- 3200 йўналишга эга, жанубий-шарқий қисмида эса 700-800 йўналишда ётганлиги баён этилган. Ҳудудда маъдан майдонининг ғарбий қисмидаги бурмаланган структураларнинг шарнирлари горизонтал ҳолатда жойлашган. Ҳудудда чуқур узилмали структуралар шимолий ва жанубий томонларда чўкинди жинс қатламларини блокларга ажратади. Чўкинди жинсларнинг ўртача қалинлиги 600-700 м га етади ва йўналиш бурчаги 2900 -3200 ни ташкил этади. Шунингдек, ҳудудда мураккаб линзалар, блоклар ва кичик таналарга ажратилади. Тектоник ер ёриқлари тарқалиш йўналишлари бўйича кенглик (широтный), шимолий-шарқий ва субмеридионал каби турлари ажратилган. Улардан энг йириги шимолий-шарққа чўзилган Хаузбулоқ ва Саврюк ер ёриқлари ҳисобланади. Ушбу йирик ер ёриқларидан ташқари, участкаларда бирмунча майда ер ёриқлари кузатилади. Молгузар тоғидаги скарн-ноёб металли ва волластонит маъдан танали конининг морфологияси, таркиби, тузилиши ва қалинлиги самарали карбонат қатламининг тузилиши ва таркибига боғлиқ. Дарҳақиқат, Саврюксойининг (Мульданинг жанубий қаноти) чап қирғоғидаги карбонат қатлами кесмасида терриген (гилли ва алевролитли) кузатилмайди. Ингичкасойнинг чап томонидаги карбонат пачкасининг ўрта қисмида сланец, алевролит ва гравелит қатламлари иштирок этади ва уларнинг қалинлиги 8-12 м. га етади. Қатламлар оралиғидаги скарн-ноёб металли, шу билан бирга воллостонит танали скарноидларнинг асосий қисми оҳактошлар билан терриген қатламларнинг контактида жойлашган. Молгузар тоғларининг жануби-ғарбий қисмида палеозой чўкинди, метаморфик ҳосилалари бурмаланган ҳолда учрайди, кайнозой ётқизиқлари эса чўкинди қатламини ташкил этади. Палеоген ётқизиқлари билан ифодаланган чўкинди қоплама тўртламчи давр чўкинди жинслари билан қопланган юмшоқ синклинал бурмалар қанотларини ташкил этади. Тадқиқотлар олиб борилаётган майдон йирик герцин эпохасида шаклланган Олой-Кокшал структура-формацион зонасининг бир қисми бўлиб, улар бир қатор таркибий- шаклланиш зоналарини (ТШЗ) ташкил қилади. Молгузар тоғлари ва дарё водийси Санзар-Туркистон-Олой ТШЗга тегишли. Кейинги тектоник ҳаракатлар натижасида, Туркистон-Олой ТШЗ иккига бўлинган (Кухтиков - 1962, Посхова ва бошқ. - 1966, Пятков ва бошқ. - 1967, Раскин - 1969) ва уларнинг шимолий чегараси Ляйлягун тектоник ер ёриғи эканлиги тавсифланган. Шу билан бирга, Молгузар тоғларида шимолдан жанубгача қуйидаги зоналар ажратилади: Туркистон-Олой; Санзар-Курганак ва Туркистон-Олой зонаси Молгузар тоғларининг шимолий ён бағрини ўз ичига олади. Жанубда унинг чегараси Ляйлагун тектоник ер ёриғи ҳисобланади. Ушбу зонада ўрта Девон карбонат жинслари трансгрессив равишда устма-уст тушган қуйи силурнинг терриген ётқизиқлари устунлик қилади [7]. Қуйи силур чўкиндиларининг хилма-хил таркиби бу зонада дифференциацияланган саёз букилишлар ва кўтарилишлар мавжудлигини кўрсатади. Санзар-Курганак зонаси участкасининг базасида кембрий ва ордовик терриген ётқизиқлари ривожланган (улар майдон ташқарисида юзага чиқади). Палеозой пойдеворининг тузилмалари тик йўналишда, кўпинча шимол ва жанубга қараб силжиган. Уларнинг барчаси иккинчи даражали бурмалар ва узилмалар билан мураккаблашади, асосан субмеридионал йўналишда, камдан-кам ҳолларда меридионалга яқинлашади [4]. Тадқиқот ҳудудидаги Туркистон-Олой зонаси таркибига Бюроган-Рават антиклиналининг жанубий-ғарбий қисми тегишли бўлиб, у иккинчи даражадаги бурмаларга майдаланган қуйи силур чўкинди жинсларидан ташкил топган. Шунингдек, қангли қишлоғининг шарқида, қуйи силур чўкиндиларида қангли синклинали қайд этилади. Таркибидаги жинсларнинг монотон таркибига қарамай, у мураккаб тузилишга эга. Шундай қилиб, синклиналнинг жанубий қисмида, учинчи даражадаги бурмаларда жинслар жанубга, марказий қисмида деярли ассимметрик тузилишга эга. Қатламларнинг қанотларида ётиш бурчаклари 60 дан 70-750 гача, камдан-кам ҳолларда 800 гача. Жанубда қангли синклинали икки ёриқ билан Шимолий Замбар ва Жанубий Замбар мураккаблашган. Ҳудудда биринчи тартибдаги учта тузилма ажратилган: Молгузар синклинали, Маржанбулоқ-Зомин антиклинали ва Акташ-Чандир синклинали. Юқорида айтиб ўтилган тектоник қурилмалар ҳудуд ичида алоҳида қисмларга киритилган. Улар мураккаб тузилишга эга - улар иккинчи бурма ва майда қатор ва ер ёриқлар билан мураккаблашган. Молгузар тоғларининг сувга яқин қисмида қуйи силур ётқизиқлари Тангизтик антиклиналини ташкил қилади, шунингдек кичик бурмаларга эзилиб, бир қатор ёриқлар билан мураккаблашади. Унинг шимолий қаноти Ляйлагун ер ёриғи билан деярли тўлиқ кесилган. Жанубий қисмида, қатламнинг шимолга, шимоли-шарққа 70-750 бурчак остида тўнтарилиши билан кичик бурма қайд этилган. Марказий қисмида кичик бурмалар жанубга ағдарилган.
Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling