Ключевые слова: месторождение, коллектор, нефтегазоносность, газо-водяной контакт (ГВК), геофизических
исследований скважин (ГИС), интерпретация ГИС данных, керн, свойства породы, залежи углеводородов, горизонт.
ЧОРЖОУ ПОҒОНАСИНИНГ ШИМОЛИ-ҒАРБИЙ ҚИСМИДА ЮРА ДАВРИ ТЕРРИГЕН
ЁТҚИЗИҚЛАРИНИНГ НЕФТЕГАЗОДОРЛИГИ
(Шортак газ конденсат кони мисолида)
Аннотация
Қуйидаги мақолада Бухоро-Хива нефт ва газ региони Чоржоу тектоник поғонасининг шимоли-ғарбий қисми худудида
юра даври терриген ётқизиқларининг тарқалиши, улар таркибидаги коллекторларнинг петрофизик хоссаларини аниқлаш
ҳамда уларнинг корреляцион схемалари ва геологик кесмаларини қуриш ишларининг натижалари келтирилади.
Комплекс геолого-геофизик тахлил натижасида Шортак конининг нефтегазодор қатламлари аниқланди. Замонавий
компютер дастурларидан фойдаланган ҳолда терриген ётқизиқларнинг очилиш юзаси бўйича геологик харитаси
тузилди. Худуднинг нефт ва газга истиқболлилиги юқори, терриген коллекторларга эга бўлган горизонтлари
белгиланди.
Калит сўзлар: кон, қудуқларда геофизик тадқиқотлар (ҚГТ), коллетор, керн, ҚГТ маълумотларини талқин қилиш,
нефтгазодорлик, СГК сув газ контакти, қатлам хоссалри, углеводород уюмлари, горизонт.
Кириш. Бухоро-Хива нефт ва газ регионида 1950 йилдан буён углеводород захиралари қазиб олинмоқда. Қазиб
олинаётган нефт ва газ захиралариниг 90% қисми ҳамон юқори ва ўрта юра ётқизиқлари ҳисобланган карбонат тоғ
жинслари таркибидаги махсулдор структуралар ҳисобига тўғри келади. Аммо УВ га бўлган талабнинг йилдан-йилга
ўсиб бориши ва жадал қазиб олиш суръати туфайли карбонат тоғ жинслари таркибидаги асосий захиралар
ўзлаштирилиб бўлинмоқда. Шу кунга қадар излаб топилган ҳамда саноат миқёсида нефт ва газ қазиб олинаётган йирик
нефт ва газ конларининг махсулот бериш кўрсаткичлари эса тобора тушуб бормоқда. Шу сабабли регионда янги
истиқболли структураларни юра даврининг қуйи қатламларидан яъни терриген ётқизиқлар таркибидан излаш сўнги
йилларда кун тартибига кўтарилди дейиш мумкин. Ҳозирги кунда Бухоро-Хива нефт ва газ регионининг шимоли-ғарбий
қисмида Гарбий Хаққул, Андакли, Шортак, Уртакум каби карбонат ётқизиқлар билан бир қаторда терриген ётқизиқлар
Do'stlaringiz bilan baham: |