Ctrl+F или ⌘-F


Page 3 O‘zMU xabarlari


Download 404.34 Kb.
bet5/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

Page 3

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 241 -
Молгузар тоғларининг сув ҳавзаси Тошакурбел антиклиналига ва Аули синклиналига сингиб кетган карбонат ва
терриген чўкиндиларидан иборат. Ушбу қурилмалар ва узилмали структуралар шимолга бироз қия бўлган кичик
бурмалар билан мураккаблашади. Қанотларининг ётиш бурчаклари 45-600 ва 700 га тенг [6]. Узилмали структуралар.
Ҳудудда дизюнктив структуралар орасида эрта герцинда ҳосил бўлганлари ва кечки герцинда ҳосил бўлганлари
фарқланади. Узилмали структураларнинг аксарияти, ғарбий ва шимоли-ғарбий йўналишларда ҳосил бўлган ва пликатив
қурилмалар йўналишига мос тарзда жойлашган. Бундан ташқари, уларнинг баъзилари дарё водийларида шаклланган.
Уларни тўртламчи давр чўкинди жинслари қоплаб қолган ва шунинг учун фақат геофизик тадқиқотлар маълумотларига
кўра қайд этилган. Молгузар тоғларида энг катта ер ёриғи Лялягун (1-расм) ҳисобланади.
Бу узилмали структура 2,5 км шимолий-ғарбдан шимолга қараб чўзилган ва юзадан аниқ кўриш мумкин. Ундан
Туркистон-Олой ва Санзар-Қўрғонак таркибий-шаклланиш зона (ТШЗ) чегаралари ўтказилган. Лялягун ёриғининг
шимолида Жанубий Замбар ва Шимолий Замбар ёриқлари қайд этилган. Ер ёриқлари шимолий-ғарбий йўналишда
қиялиги 75-850 бурчак остида ривожланган. Жанубий Замбар ёриғи қуйи силур чўкинди жинсларида содир бўлиб,
қисман, шимолий қисмида ўрта Лландовери оҳактошлари ва сланецларини, жанубий қисмида эса алевритни кесиб
ўтади.
Шимолий Замбар ер ёриғи ўша ёшдаги жинсларда учрайди, лекин 100-200 м шимолда. Узунбулоқ сойнинг чап
ирмоқларининг юқори қисмида Тангин, Курпин ва Аулин ер ёриқлари қайд этилган. Уларнинг барчаси 80-850 гача
бўлган тик ёриқлар зонасини ҳосил қилган. Айниқса кучли зоналар100 м Тангин ва Курпин ёриқларининг шарқий
қисмида ўзгарган жинслар қайд этилган. Юлсай антиструктурасининг жанубий-ғарбий қисми ётиш бурчаклари 180-
230дан, 75-800 гача ўзгарган. Унинг ёнида қуйи силур қумтошлари, сланецлар 350-400 м ўрта карбон терриген
формациялари устида.
Оқчагил тоғларининг шимолий ёнбағрида, қуйи силурнинг юқори венлок чўкиндиларидан ўтган Жанубий
Акчагил ва Шимолий Акчагил ёриқлари аниқланган. Ёриқ зоналарга майдаланган, ўзгарган ва оқартирилган сланецлар
ва оҳактошлар мавжуд [5].
Сейсмик маълумотларга кўра, дарё водийсида тўртламчи давр чўкинди жинслари остида яширинган Курганак-
Мик ва Ардакшан ёриқларининг давоми бўлган Санзор ташкил этилган. Антиклинал бурмалардан Молгузар
антиклинали шимол томонга чўзилган. Санзор - бир қатор ёриқлар билан мураккаблашган (сейсмик маълумотларга
кўра) Санзор синклиналининг шимолий қаноти. Ғаллаорол минтақасида Нурота - Қўшработ синклинориясининг шарқий
учи, бир қатор синклинал бурмалар билан мураккаблашган: Ғаллаорол ва Сариқбозор бурмалари ер ёриғи билан
ажралиб туради (Раскин ва бошқ., 1969; Иванов ва бошқ., 1975 ва сейсмик маълумотларга кўра). Ушбу ишда фонд
маълумотларидан атрофлича таҳлил қилишда фойдаланилди.
Хулоса ва таклифлар: Тоғ тизмасининг тектоник жиҳатлари ва структура-формацион зоналари ҳамда ҳудудда
ривожланган тектоник қурилмаларнинг пайдо бўлиш жараёнлари тўғрисида маълумотларга асосланган ҳолда бу тоғ
тизмаси фундаменти герцен тоғ бурмаланиш эпохасида шаклланган бўлиб, альп тектогенезида қайта бурмаланган. Қайта
бурмаланиш натижасида бурмали ва узилмали структуралар ҳосил бўлганлиги бу фойдали қазилмаларни пайдо
бўлишида аҳамият касб этган. Бурмаланиш вақтида ётқизиқларни сиқилиши ҳамда бурмаларни вужудга келтирган.
Тектоник ер ёриқлари тарқалиш йўналишлари бўйича кенглик, шимолий-шарқий ва субмеридионал йўналишларда
ривожланиши маъдан ҳосил бўлишида муҳим омил ҳисобланади. Ҳудудда тавсифланган йирик тектоник ер ёриқларидан
ташқари, бирмунча майда тектоник ер ёриқларининг кенг ривожланиши назарий ва амалий аҳамият касб этади.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling