Ctrl+F или ⌘-F


GEOLOGIYA http://science.nuu.uz/uzmu.php Natural sciences


Download 404.34 Kb.
bet58/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 42

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 280 -
баҳорикор деҳқончилик учун номақбул, қуруқ бўлган - Туркистон райони. 7. Жуда қуруқ- Марказий Фарғона райони.
Л.Н.Бабушкиннинг бу районлаштириш тизими водий ҳудудида баҳорикор деҳқончиликни ривожлантириш учун жуда
катта амалий аҳамиятга эга бўлган. Қишлоқ хўжалик нуқтаи назардан бажарилган бу агроиқлимий районлаштириш
ишлари унинг томонидан умумий комплекс табиий географик районлаштириш сифатида яратилди [2].
Ўша вақтларда ҳозирги Ўзбекистон миллий университети профессори бўлган Н.А.Когайнинг (1969)
таъкидлашича, табиий географик районлаштириш тизими агроиқлимий, тупроқ-иқлимий, геоботаник ва яйлов-иқлимий
районлаштириш тизимларидан фарқ қилмайди. Уларнинг барчасида провинция, округ, районлар гуруҳи ва районлар
бирликлари ишлатилган. Районлаштиришдаги асосий фарқ - ҳудудий бирликларни ажратишда ва тавсифлашда,
холос[3].
Регионнинг ички табиий географик тафовутларини аниқлашда юқорида номлари келтирилган тадқиқотчилардан
ташқари яна Э.М.Мурзаев (1953) [7] ва П.С.Макеев (1956) [7] лар ҳам ўзларининг табиий географик районлаштириш
тизимларини таклиф этганлар. Масалан, Э.М.Мурзаев Ўрта Осиёни комплекс табиий географик районлаштиришда
қуйидаги таксономик бирликлар тизимини қўллаган: кичик зона - округ - область - район. П.С.Макеевнинг комплекс
табиий географик районлаштириш тизимида қўллаган таксономик бирликлар тизими қуйидаги кўринишга эга: зона -
кичик зона - область - район (Михайлов, 1962). Э.М.Мурзаев ўзининг комплекс табиий географик районлаштириш
тизимида Фарғона водийсини табиий географик район бирлигида, П.С.Макеев эса табиий географик область бирлигида
берган.
Ҳудудининг кўп йиллик географик ўрганилиши, 1943 йилгача илмий якунлари биз юқорида кўриб ўтган
В.М.Четиркиннинг йирик назарий тадқиқотлари асосида атрофлича таҳлил қилинган. Унинг таъкидлашича, комплекс
табиий географик районлаштиришнинг асосида тармоқ районлаштириш ишлари (мутахассислар томонидан бажарилган)
ётиши керак. Шундагина ҳудуднинг йирик ландшафт кўринишларидан бошлаб қуйи бирликларигача бўлган туб
моҳияти илмий жиҳатдан тўлиқ асосланилади. Шунинг учун тармоқ районлаштириш ишларини мукаммаллиги комплекс
табиий географик районлаштиришнинг аниқлигини, хўжалик масалаларини атрофлича ҳал қилишни аниқлаштиради.
Турли йилларда
Ўрта Осиёда тармоқ районлаштириш ишлари билан кўплаб мутахассис олимлар
шуғулланганлар. Масалан: Тупроқ-иқлимий районлаштириш (И.П.Герасимов, 1933), иқлимий районлаштириш
(Л.А.Молчанов ва Р.Р.Циммерман, 1926), гидрологик районлаштириш (В.Л.Шульц, 1935), тупроқларни районлаштириш
(Б.В.Горбунов, НВ.Кимберг ва С.А.Шувалов, 1962), тупроқ-ботаник районлаштириш (Е.П.Коровин ва А.Н.Розанов,
1938) агромелиоратив районлаштириш (Б.В.Федоров, 1953), «СССР ни геоморфологик районлаштириш» китобининг
муаллифлари (К.К.Марковнинг муҳаррирлигида 1947), Ўзбекистоннинг айрим қисмларини геоморфологик
районлаштириш схемасини ишлаб чиққан Ю.А.Скворцов, О.Ю.Пославская (1959, 1958) ва бошқ.
Юқорида санаб ўтилган тармоқ районлаштириш ишлари натижалари асосида кейинчалик Л.Н.Бабушкин (1954),
Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай (1964), А.А.Абдулқосимов (1964), Ю.Султонов (1965) ва бошқалар Ўзбекистон ва унинг
алоҳида қисмларини комплекс табиий географик жиҳатдан районлаштирдилар. Бу районлаштириш тизимлари
хўжаликни, айниқса, қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ва ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда амалий аҳамият
касб этди. А.А.Абдулқосимов (қисман) ва Ю.Султоновларнинг ландшафт ва районлартириш бўйича олиб борган
тадқиқотлари биз ўрганаётган ҳудудларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон, жумладан, Фарғона водийсини комплекс табиий географик районлаштиришда Л.Н.Бабушкин ва
Н.А.Когай (1964) нинг илмий хизмати беқиёсдир. Улар Фарғона водийсини ландшафт-типологик хариталаштириш
асосида ландшафтларни тўлиқ муфассалликда тадқиқ қилиб чиқадилар. Бу икки олим Фарғона водийсининг Турон
табиий географик провинциясини тоғолди-тоғ округи сифатида ажратишган. Муаллифлар геопар назариясининг
моҳиятини тушунишгани ҳолда шундай хулосага келадиларки, текисликлар уларни ўраб турган тоғлар билан
биргаликда ягона географик бир бутунликни ташкил этади, водий қисмларидаги тоғ ва текислик функционал бир
бутунлик ҳамда динамик ривожланишни ўзида бирлаштиради. Округ ҳудудида табиий географик шароит жойдан жойга
жуда аниқ алмашиниб туради, бу ҳол Фарғона табиий географик округида
6 та табиий географик районнинг
ажратилишига асос бўлади. Булар Ғарбий Олой, Марказий текислик, Ғовасой, Чотқол, Фарғона ва Шарқий Олойдан
иборат. Бу табиий географик районлар тузилиши нуқтаи назардан типологик асосда ажратилган ландшафтлар гуруҳидан
иборат. Буларнинг умумий сони Фарғона водийсида 40 тага етади. Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай ўзларининг бу
тадқиқотларида округ ландшафтларининг ҳаммасини мукаммал комплекс ўрганадилар ва бунда қишлоқ хўжалик
масалаларини ҳисобга олиб, районда уларнинг эгаллаган майдонларини фоизларда кўрсатиб берадилар. Улар ўлкани
комплекс табиий географик районлаштириш тизимида қуйидаги таксономик бирликлар тизимидан фойдаланадилар:
материк - ўлка - провинция - кичик провинция - округ - район - ландшафтБу тизимда: материк - Евросиёга, ўлка -
Ўрта Осиёга, провинция - Турон геофациясига, кичик провинция - текислик ва тоғолди - тоғ қисмларига, округ-масалан,
Фарғона водийсига, район - Марказий Фарғонага, ландшафт типлари - ўтлоқ - шўрхок тупроқлардаги баланд бўйли
ўтлоқлар ландшафтига мос келади (Когай, 1969). Шундай қилиб, Фарғона водийсининг Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай
томонидан ишлаб чиқилган комплекс табиий географик районлаштириш тизими, ўлканинг табиий ресурслари ва
шароитларини ҳудудий табақалашуви муаммоларининг мантиқан якуни, деб қараш мумкин. Чунки, бу муаллифларнинг
ўзига хос регионал ландшафт-типологик низоми илм аҳиллари томонидан тан олинган. [4].
А.Абдулқосимов (1964) Фарғона водийси материаллари асосида водий ҳудудининг ландшафт-типологик
бирликлар тизимини ишлаб чиқди Бу бирликлар асосида у Фарғона водийсида 1. Ландшафт: синф - тоғ, кичик синф -
тоғлар ораси- чўкмали, тип - тоғли-чалачўл, 2. Жой: тип-адир-чалачўл, кичик тип-кучли парчаланган шағалли адир,
3.Урочишча: гуруҳ-ажириқли ўтлоқ, тип-ўтлоқ-шўрхокли тупроқларда ўсувчи ажриқли баланд бўйли ўтлоқлар
кўринишидаги ландшафтларни ажратади (Когай, 1969). А.Абдулқосимовнинг Фарғона водийси табиатини ички
тафовутларини аниқлаштиришдаги ландшафт-типологик бирликлари тизимида: район-синф-кичик синф-ландшафт
типи-жой типи-кичик жой типи-урочишчалар гуруҳи-урочишча типи асос қилиб олинган [5].
Ю.Султонов (1965) томонидан Фарғона водийсининг жанубий қисмини тоғликлар билан бирга ландшафт-
генетик тамойиллар бўйича комплекс табиий географик нуқтаи назардан районлаштирилди. Бунда қуйидаги таксономик
бирликлар тизими қўлланилди: провинция - област - район - ландшафт. Провинцияга Фарғона чўкмаси, областга
Туркистон тоғлари шимолий экспозициясининг Лайлак-Сўх области, Ғарбий Олой тоғларининг шимолий


Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling