Ctrl+F или ⌘-F


Page 43 O‘zMU xabarlari


Download 404.34 Kb.
bet59/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

Page 43

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 281 -
экспозициясидаги Ҳайдаркон-Исфайрамсой области, Марказий Олой тоғларининг шимолий экспозициясидаги Аравон
областлари киритилди. Табиий географик районларга Лайлак-Сўх областидаги Овчиқалача тоғолди чалачўл райони,
Шўрсув тоғолди чалачўл райони, Ровот ўртача баландликдаги тоғ дашти райони, Воруҳ баланд тоғ райони, Ҳайдаркон-
Исфайрамсой областидаги Чимён тоғолди чалачўл райони, Учқўрғон тоғолди саванна типидаги дашт райони, Қатрон
ўртача баландликдаги тоғ дашти райони, Шоҳимардон ўртача баландликдаги тоғ ўрмон-дашт райони, Хўжачакана
баланд тоғ альп типидаги район, Аравон областидаги Новқат тоғолди дашт райони, Кичик Олой ўртача баландликдаги
ва баланд тоғ ўрмон-дашт районлари киритилди. Табиий географик районлар таркибида 30 та ландшафт типлари
ажратилди[6].
Ўрта Осиё, Ўзбекистон, жумладан, Фарғона водийсини комплекс табиий географик районлаштириш тизимида
Р.И.Аболин (1929), Э.М.Мурзаев (1953), В.М.Четиркин (1960), Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когайлар (1964) водий ҳудудида
йирик табиий ҳудудий бирликларни ажратишган бўлишса, кейинги районлаштириш ишлари билан шуғулланган
А.Абдулқосимов (1964) ва Ю.Султонов (1965) водий ҳудудини хўжалик жиҳатдан ўзлаштиришда кичик ландшафт
бирликларини атрофлича ўргандилар. Айниқса, Ю.Султонов Фарғона водийсини жанубий тоғлар билан биргаликда
геологик-геоморфологик, иқлимий, биогеографик, зоогеографик, гидрологик, гидрогеологик
нуқтаи назардан
ландшафт-типологик асосда районлаштирди. Бунинг асосида водий ҳудуди жанубий қисмларининг хўжалик жиҳатдан
асосий қисми ўзлаштирилди [7].
Юқорида биз кўриб ўтган комплекс табиий географик районлаштириш тизимлари ҳар бири ўзига хос хусусиятга
эга. Чунончи, табиий географик районлаштиришда ҳам районлаштириш тизимини белгиловчи асослар мавжуд бўлади.
Масалан, Р.И.Аболин биогеографик, Н.М.Четиркин экологик режим, Л.Н.Бабушкин ўлкани агроиқлимий
районлаштиришда иқлимни, А.З.Генусов ва бошқалар тупроқ-иқлим шароитини, Л.Н.Бабушкин, Н.А.Когай,
А.Абдулқосимов ва Ю.Султоновлар ландшафт-типологик хусусиятларни асос қилиб олишган. Буларнинг барчаси
ҳудуднинг ички ҳудудий тафовутларини аниқлашда, хўжаликни комплекс ривожлантиришда муҳим вазифаларни
бажаради.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling