Ctrl+F или ⌘-F
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид адабиётлар таҳлили (Literature review).
Ключевые слова: оазисные ландшафты, экологическая обстановка, климатические факторы, антропогенные факторы,
процесс засоления, ветровая эрозия. Кириш (Introduction). Аҳоли сонининг ўсиб бориши, уларни табиатга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва янги ерларни ўзлаштирилиши натижасида XX асрдан кейин, чўл ва чала чўллар ўрнида кўплаб воҳалар пайдо бўлди. Ана шундай воҳалардан энг классиги Фарғона водийсининг Қўқон воҳасидир. Шунингдек, Қўқон воҳаси нафақат Ўзбекистондаги шу билан бирга Ўрта Осиёдаги ўзига хос бўлган энг классик ва ландшафт – экологик вазияти ўзига ҳос ранг - баранг бўлган воҳа ҳисобланади. Тадқиқот ҳудудида мавжуд бўлган Қўқон воҳаси табиий географик жойлашуви жиҳатидан ўзига ҳос бўлган хусусиятларга эгадир. Булар: ➢ Сўх конуссимон ёйилмасида шаклланганлиги ва водийга кириб келадиган ҳар қандай хаво оқимлари дастлаб воҳа худудига таъсир этаётганлиги; ➢ тупроқ шўрланишининг ривожланиши, эрозия жараёнларининг жадаллашиб бориши ва ер ости сув сатҳининг кўтарилиб – пасайиб туриши ҳамда биологик хилма хилликнинг ўзгариши, ➢ суғориладиган тупроқларининг механик таркибини қатламланиши ва литологик тузилишининг ўзгариб бораётганлиги; ➢ аҳоли зичлиги кескин ортиб, табиатдан нотўғри фойдаланиш натижасида ландшафт-экологик муаммолар ривожланаётганлиги, саноат корхоналари сони эса кўпайиб, йўллар ва аҳоли қўрғонлари зичлашаётганлиги. Қўқон воҳасининг табиий географик ўрни чўллар, чала чўллар, адиролди текисликлари, тошлоқ текисликлар ўрнида вужудга келган. Қўқон воҳасининг вужудга келишида асосий ролни Сўх дарёси ўйнаган. Албатта келажакда аҳолининг кўпайиб бориши ва хўжалик фаолияти таъсирида Қўқон воҳасининг ўзгариб бориши табиий. Бу жараён аҳолининг воҳа табиатига муносабатида яққол кўзга ташланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили (Literature review). Қўқон воҳаси ландшафтлари ва экологик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни А.Абдулқосимов [1], А.Рахматуллаев [2], К.Боймирзаев [3], Р.Қўзиев [4], О.Қўзибоева [5] ва хорижий илмий тадқиқотчилардан А.Никанорова [6] (Россия), C.Bichsel [7] (Лондон), R.Morgan[8] (Австралия), Y.Su [9] (Хитой) ва бошқа мамлакат олимларининг илмий тадқиқотларида учратиш мумкин. Аммо, ушбу тадқиқот ишларида Қўқон воҳаси ландшафтлари ва унинг вужудга келиши, экологик вазияти ва ўзгариб боришига антропоген ва табиий омилларнинг таъсири ўрганилмаган. Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling