Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти. Режа


Download 41.07 Kb.
bet1/4
Sana06.04.2023
Hajmi41.07 Kb.
#1331572
  1   2   3   4
Bog'liq
Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти.


Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти.


Режа:



  1. Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш учун жойлар.

  2. Дала-ўқув машғулот(йиғинлари)га тайёргарлик кўриш ва машғулотлар ўтказиш бўйича ҳарбий раҳбар ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлаш фани ўқитувчиларига услубий маслаҳатлар.

Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш учун жойлар.
Ўзбекистон Республикаси ЁЧҚБТ дастурида академик лицейлар, касб - хунар таълим муассасасилари ва ўрта умумтаълим мактаб интернатларида уч кун давомида дала-ўқув машғулотлар (йиғинлар)ини ўтказиш кўзда тутилган. Дала-ўқув машғулотлар (йиғинлар)и таълим муассасаларида битирувчи курс ўқувчилари билан ўқитишининг якуний босқичда ЁЧҚБТдан олган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ва юқорида дастур бўлимларида кўрсатилгани бўйича назорат машғулотларини ўтказиш учун, ЁЧҚБТ га ажратилган вақт ҳисобидан уч кунликлик дала ўқув машғулот (йиғин)лари ўтказилади. Бу машғулот (йиғин)лар қуйидагича ўтказилади:
- умумтаълим мактабларида 11-синф ўқув билан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 3-курс ўқувчилари билан март ва май ойларида;
- касб-ҳунар коллежларида 3-курс ўқувчилари билан ўқитишнинг охирги даврида ўтказилади;
- туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори билан ташкил топган ўқув пунктларидаги ўқувчи ўғил болалар билан туман (шаҳар) ҳокимлигининг режасига мувофиқ ўтказилади.
Уч кунлик дала ўқув машғулоти (йиғини) - (ДЎМ) қуйидаги тартибда олиб борилади:
- бир вақтнинг ўзида барча ёки бир нечта таълим муассасалари туман (шаҳар) ўқув пунктларининг ўқувчи болаларини мудофаа спорт соғломлаштириш лагерларига (МССЛ) ёки оталиқда бўлган ҳарбий қисмларга йиғиш йўли билан;
- битта таълим муассасасининг (ТМ) ўқувчи болаларини МССЛ базасидаги ўқув пунктларига ёки оталиқдаги ҳарбий қисмга йиғиш йўли билан;
- ҳар бир гуруҳ (синф) болаларини ҳар куни машғулот майдонларига, отиш, жойлари (тир)га олиб чиқиш ёки йиғиш йўли билан;
ДЎМ(Й) ўтказиш вақти ва тартибини Мудофаа ишлари бўлимлари туман (шаҳар) хокимлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан биргаликда гарнизон бошлиғи билан келишилган ҳолда белгиланади ва ЁЧҚБТ ни режалаштиришга қадар таълим муассасалари раҳбарларига маълум қилинади.
ДЎМ(Й) назорат машғулотларида Назорат меъёрлари (машқ, усул, амалий ҳаракат, вазифалар) ушбу дастурдаги 2-илова шартлари бўйича бажарилади. Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкиллаш ва ўтказиш учун ЁЧҚБТ ўқув дастури бўйича жами 18 соат вақт ажратилган. Шулардан:
"Ҳарбий иш асослари" бўлимидаги машғулотлар учун саккиз соат,
"Отиш тайёргарлиги" бўлимидаги машғулотлар учун тўрт соат,
"Амалий жисмоний тайёргарлик" бўлимидаги машғулотлар учун олти соат вақт ажратилган.
Бунда ўқувчилар «Ҳарбий иш асослари" бўлими бўйича:
- нишонни илғаш, уларнинг жой атрофидаги нарсаларга ҳамда белгиларга нисбатан жойлашган ўрнини аниқлаш ва кузатув натижалари тўғрисида ахборот беришни;
- ўт очиш жойини танлаш, ётиб отиш учун жой (окоп) тайёрлашни;
- жанг майдонида автоматдан ўт очган ҳолда илдам қадам ва қисқа югуриб, эмаклаб ҳаракатланиш (яхлит бажариш)ни;

Download 41.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling