Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти. Режа


Download 41.07 Kb.
bet3/4
Sana06.04.2023
Hajmi41.07 Kb.
#1331572
1   2   3   4
Bog'liq
Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти.

Дала-ўқув машғулот(йиғинлари)га тайёргарлик кўриш ва машғулотлар ўтказиш бўйича ҳарбий раҳбар ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлаш фани ўқитувчиларига услубий маслаҳатлар.

ДЎМ(Й)рини мувофақиятли ўтказиш, уни ўз вақтида ўтказиш ва моддий таъминланишига боғлиқ. Шу қаторда машғулотларни сифатли ўтказиш мажбурияти юклатилган ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларнинг машғулотларни ўтказиш учун услубий тайёргарлигига катта аҳамят берилади.


Тайёргарлик жараёнида ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)лари қуйдаги ишларни бажаришлари шарт: ўқув дастурини ва мувофиқ адабиётларниўргани чиқишлари; барча мавзулар бўйича машғулот ўтказиш тартибини ва услубини аниқлашлари; машғулот ўтказиш жойини кўздан кечириб чиқишлари; машғулотни моддий таъминланишини ташкил этишлари;ҳар бир машғулот учун конспект-режаси, кўрсатмали ёзувлар тузишлари; ўқувчиларга шахсан ўзи намуна бўлиб кўрсатиши керак бўлган ўсул ва ҳаракатларни машқ қилиб олишлари; Ўқув жойларида ўз ёрдамчиларига кўрсатмалар беришлари (ўқитувчи, гурух ва секция командирлари).
ДЎМ(Й)рини ўтказиш учун тайёргарлик кўришга узоқ вақт талаб қилинишини ҳисобга олиб, тажрибали ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)лар тайёргарликни ўқув жойига чиқишдан бир мунча илгари бошлаб юборади.
Ўқув йилининг бошланишидан олдин ҳарбий раҳбар (ЧТЎ) ҳафталик режани тузишда ички фанлар боғлиқлигини эътиборга олиб, мавзуларни ўтиш тартибини шундай белгилаши керакки, ДЎМ(Й)рини бошланишига қадар ўқувчилар мустаҳкамланиши ва такомиллашуви зарур бўлган маълум бир билим ва малакаларни эгаллаган бўлишлари керак.
Ҳарбий тайёргарликнинг тамойилларига амал қилган ҳолда ҳарбий раҳбар (ЧТЎ) ўқувчи ёшларга ҚК таркибидаги хизмат жараёнида жуда қўл келадиган усул ва ҳаракатларга ўргатиши, уларда малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш лозим.
Ҳарбий раҳбар (ЧТЎ) учун ДЎМ(Й)рида дастурнинг «Ҳарбий иш асослари» бўлимидаги машғулотларни ўтказиш бошқа бўлимларга нисбатан қийинроқ кечади. Машғулотларни ўқув саволларига мувофиқ келадиган, аввалдан тайёрланиб қўйилган ўқув жойида ўтказиш зарур.
«Ҳарбий иш асослари» бўлимидаги машғулотларни юқори сифатини таъминлаш учун гурух таянч пунктига(ёки секцияни эгаллайдиган позициясига), тиканли сим тортилган деворларга (бир қаторли, уч қаторли), девор стенкасига, уй макетига, ағнаб ётган дов-дарахтларга, чуқурликларга (варонки), хар хил тўсиқларга, тўсин ва нишонларга, захарланган худуддан белги берувчи кўрсатгичлар ва жанг майдонида бўлиши мумкин бўлган бошқа элементларга эга бўлиш керак.
«Ҳарбий иш асослари» бўлимидаги машғулотлар Қуруқликдаги қўшинларнинг жанговар низомининг талабларига мувофиқ ўтказилиши шарт.
Бу машғулотларнинг асосий вазифаси ўқувчиларни аскарнинг хужумдаги, мудофадаги, разведкадаги ҳаракатларини ва душманнинг танкларига қарши курашишни, самалёт ва верталётларга қарши автоматдан ўт очиш усулларини ўргатишдан иборат. Бунда таълим беришнинг асосий услуби бўлиб қисқача тушунтириш билан кўрсатиш ва хар ўқувчини машқ қилдириш ҳисобланади. Машғулотнинг ўқув саволлари элементлар бўйича ўрганилади. Элементларнинг хар бири ўқувчилар томонидан тўғри, аниқ ва тез бажарилишига қадар машқ қилинади. Ундан кейин ўқув саволига таълуқли қолган ҳаракатлар тўлиқ бажарилади.
Қарама-қарши (душман) томонни билдирувчи кам ва зарур миқдордаги нишонлар, макетлар, кўрсатувчи белгилар, агар имкони бўлса, унда имитация воситалари билан белгиланади. Ҳар бир ўқув саволи машқ қилингандан кейин таҳлил ўтказилади.
Машғулот раҳбарининг машғулот режаси ўз ичига мавзудаги ҳаракат схемаларини ҳам олади.
Ўқув майдонига чиқишдан олдин ўқувчиларнинг машғулотга тайёргарлиги ва моддий воситаларнинг яхлитлиги текширилади.
Машғулотни оромгоҳдан чиқилиши билан бошлаш тавсия этилади. Машғулот жойига ҳаракатланиш учун кетадиган вақтдан мавзу мазмунига доир машқ, усул ва ҳаракатларни ўрганиш учун фойдаланилади. Машғулот жойида машғулот раҳбари мавзу ва унинг мақсадини, биринчи ўқув саволини эълон қилиб уни машқ қилиш тартибини тушунтиради, кейин тактик вазиятни юзага келтириб, қисқача қилиб жангавар вазифа қўяди, ана шундан кейин биринчи ўқув саволини элементлари бўйича машқ қилишга киришади. Манна шундай кетма-кетлик тартибида қолган барча назарда тутилган ўқув саволлари машқ қилиб ўрганилади.
Ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ни ДЎМ(Й) ўтказишда МИБ ва ҳарбий қисмлар билан ўзаро ҳамколиклари тўғрисида тўхталиб ўтиш зарур. ЁЧҚБТ низомига (1994 й.) асосан окрук, гарнизон бошлиқлари, МИБ билан биргаликда таълим муассасаларига ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги, оммавий-спорт ишларни ва бошқа ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда оталиқ ташкилот сифатида ҳарбий қисмларни буйруқ билан бириктириб беради.
Ҳарбий қисмлар командирлари ва шахсий таркиб билан ишлаш бўйича командирнинг ўринбосарларига, олий им муассасаларининг ҳарбий кафедраси бошлиқларига, шунингдек, фуқаро ҳимояси курсларига таълим муассасаларидаги ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ва ватанпарварлик тарбияси бўйича ташкил этиладиган ва ўтказиладига ишларга оталиқ ташкилот ёрдамини кўрсатиш мажбурияти юклатилган.
Улар йиғин қатнашчилари билан жанговор ва сиёсий тайёргарлик аълочилари ўртасида учрашувлар ўтказадилар, ўқувчиларга шахсий таркибни ҳаёти ва фаолияти, турмуш тарзи, жанговор техника ва қурол-яроғи билан таништирадилар. Отиш майдонларини, тирларни, ўқув майдонларини, имитацион воситаларни, ўқ-дори ва қурол-яроғларни ҳозирлайдилар, оталиқ ёрдами тартибида автоматдан жанговар ўқ-дорилардан отиш машғулотларини ўтказиш учун офицер ва сержантлардан ажратадилар.
Ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ни ДЎМ(Й)ни ташкил этиш ва ўтказишда МИБ, шу қаторда, таълим муассасасига оталиқ ташкилот сифатида бириктирилган ҳарбий қисмлар билан ҳамколик аълоқасини жуда яқиндан ўрнатиши лозим бўлади. ДЎМ(Й)га жалб қилинган ўқитувчи, ҳарбий қисмнинг офицер ва сержантлари билан йиғин мавзулари бўйича услубий-йўриқлий машғулотларни МИБ офицерлари раҳбарлигида ўтказилади.
Бундай машғулотларда ўз навбатида ҳарбий қисм офицерлари ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ни билан биргаликда машғулотларни олиб бориш услубларини ишлаб чиқадилар. Бу ўз-ўзидан машғулотни ўтказиш жараёнида айрим ўз-аро тушунмовчиликларга барҳам беради.
Ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ни ҳарбий қисм офицерлари билан ҳамкорлигини отиш тайёргарлиги бўйича «Автоматдан ўт очиш» мавзуси мисолида кўриб чиқамиз.
Маълумки автоматдан ўқ отиш фақат махсус жиҳозланган ҳарбий қисмларнинг отиш жойларида ёки тирларда ўтказилади. Ўқувчилар отиш жойига чиққунларига қадар ҳарбий раҳбар (ЧТЎ) улар билан отиш жойидаги тартиб қоидаларни, шунингдек, ҳафсизлик чоралари бўйича отиш курси қоидаларини бир-бир ўргатиб чиқиши шарт. Отишни бошқариш учун зарур бўлган наряд ва тажрибали офицер тайинланади. Ҳар бир ўқувчининг ўқ отишга тайёргарлигини ҳарбий қисм офицерлари томонидан ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларни иштирокида текширувдан ўтказилади. Ўқ отишга фақат автомат билан ишлаш малакасини эгаллаган, отиш машқини ўзлаштирган ва отиш қирғоғидага тартиб, қоидаларни билган ўқувчиларгагина рухсат этилади.
Отиш вақтида отиш жойининг орқа томонидаги ҳафсиз худудларда офицер ёки тажрибали сержант рахбарлигида ўқув дастури бўйича ўқувчилар билан отиш тайёргарлигидан машғулотлар ўтиш учун ўқув жойлари ташкил этилади. Ўқ отишда асосий эътиборни ҳафсизликни таъминланишига қаратилади. Жанговар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни бевосита тир ёки отиш жойининг ўзига, жанговар ўқ-дорилар билан таъминлаш жойига(пункты боепитания) етказилиб берилади.
Жанговар қурол-яроғлар ўқ-дорилар билан таъминлаш жойидан (пункты боепитания) ўқ отиш раҳбарининг ёрдамчиси томонидан берилади, ўқ отиш якунига етгандан кейин қурол-яроғ ва ўқ-дорилар яна унга қайтарилиб топширилади.
Ўқувчиларга жанговар ўқларни берилиши, ўқ ва гильзаларни ҳисоб-китоби қатъий равишда отиш курси талабларига мувофиқ олиб борилади. Шу билан бирга ўқ тарқатувчини сержант ёки яхши тайёргарликка эга аскардан тайинланади. Ўқ отиш ҳарбий қисм базасида, МК «Ватанпарвар» ва спорт ташкилотларининг тирларида ўтказилган тақдирда ўқувчилар билан жанговар қуролдан отиш мўлжалланган қурол-яроғ ва ўқ-дорилар отиш вақтида МИБ томонидан етказиб берилади, ёки ҳарбий қисм командири билан келишилган ҳолда ҳарбий қисм ихтиёрида бўлган қурол-яроғ ва ўқ-дорилардан фойдаланилади.
Бундай шароитларда ўқ отишга бевосита рахбарликни МИБнинг энг тажрибали офицерлари ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларни иштирокида амалга оширадилар. Уларга ёрдамчи тариқасида ўқ отишни ташкил этиш ва ўтказишда МК «Ватанпарвар» инструкторлари тайинланилади.
Ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларга ДЎМ(Й)ни ташкил этишда ва ўтказишда, шунингдек, кундалик назоратини амалга оширишда учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш, ўз вақтида амалий ёрдам кўрсатиш учун туман(шахар) МИБ томонидан вакил тайинланади. Ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)лар бундай имкониятдан унумли фойдаланишни пайидан бўлишлари керак бўлади.
Йиғин якунлангандан кейин ҳарбий раҳбар (ЧТЎ) МИБга йиғин ўтказилганлигини ўқувчиларни сонини ва автоматдан отишнинг бошланғич машқини бажарилиш натижаларини акс эттирувчи ҳисобат бериши шарт.
Ҳулоса ўрнида айтиш мумкинки кейинги вақтларда ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)лари ДЎМ(Й)ни ўтказиш имкониятини топа олмаябдилар. Кузатувлар натижасига кўра бундай муаммога деярли кўпчилик таълим муассасалари дуч келган. Бунинг албатта муайян сабаблари мавжуд. Ушбу сабаблар қуйдагича бўлиши мумкин: Биринчидан бунга манфаатдор ташкилотларнинг эътиборсизликлари ва моддий жиҳатдан таъминламасликлари; Иккинчидан ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларни бу соҳада мутахасис эмасликлари ва ўз мажбуриятларини билмасликлари, шунингдек, уларнинг ўзларида бундай ишларга ҳоҳиш истакнинг йўқлиги. Учинчидан таълим муассасаларининг раҳбарлари ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларни ДЎМ(Й)ни ўтказиш бўйича фаолиятларини назоратга олиб қўллаб-қувватламасликлари ва энг асосийси юқори турувчи барча манфаатдор ташкилотлар рахбарларнинг бу тадбирни назоратдан четда қолдиришлари. Шунга қарамай ҳозирги кунларда ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлигини ўқитилиш сифати таборо яхшиланиб бормоқда.
Янги ўқув дастурини ишлаб чиқилиши, ўқув қўлланмаларни чоп этилиши, ҳарбий спорт йўналишидаги «Шунқорлар» ўйинини Республика миқёсида совринли ўринлар билан ўтказилиши бунга мисол бўлади. Айниқса «Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин» деганларидек бу соҳада мутахасис кадрларни етарли ва сифатли даражада тайёрлашни йўлга қўйилиши таҳсинга сазовор ишлардандир.
Ҳулоса

Ватаннни севмоқ бизга суннатдир. «Ватаннни севмоқ иймондандир» дейилади Ҳадиси шарифда. Ватанни севган, Ватан нима эканини ҳис этган, Ватанидан узоқлашганда уни соғинадиган, Ватанига қаерда бўлмасин талпиниб юрадиган ҳар бир иймонли киши умр бўйи эл-юрт қайғуси билан яшайди.


Улар фидойи, ватанпарвар, фикри тиниқ, мулоҳазали одамлардир. Жалолиддин Мангуберди юртининг асоратга тушуётганидан қайғуриб, жангга отланади. Шарқ томондан туғилаётган ҳафнинг олдини олиш мақсадида етмиш ёшга борганига қарамай Амир Темур қаҳратон қишда олис сафарга отланади. Бундай мисолларни ҳар бир асрдан, ҳар соҳанинг вакиллари фаолиятидан кўплаб келтириш мумкин. Ана шундай фидойи кишилар бизнинг асримизда ҳам ҳамнафас бўлиб яшаётганликлари туфайли юртимиз мустақилликка эришда.
Аммо мустақилликнинг асл моҳиятини тушуниш, унинг қадрига етиш учун ҳозирги кунда фақат ютуқларимиз тўғрисида гапиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Мустақилликнинг юки оғир. Уни кўтара олиш, сақлаб қолиш нақадар оғирлигини қўшинларимизнинг мисоли исбот этиб турибди.
Бизнинг юртимизни ўз таъсири доирасига киритишни истаган ва бунинг учун барча найрангларни, қолаверса, ҳарбий кучни ҳам ишлатишга тайёр бўлган кучлар қуршовида Ватанимизнинг мустақиллигини сақлаш учун беҳисоб қийинчиликларни бошдан кечиришга тўғри келди.
Айниқса ҳозирги кунларда бутун жаҳондаги энг таҳликали минтақалардан бири бўлган бизнинг минтақамизда тинчликва ҳафсизликни таъминлаш учун қанчалик оқилона сиёсат юргизиш кераклигини, сабот ва матонат зарурлигини ҳаётнинг ўзи исбот қилиб турибди.
«Мустақил бўлсанг-мустақил бўл, Давлат бўлсанг-давлат бўл!»Призидентимиз айтган бу сўзлар унинг мамлакатимиз тақдири, келажаги хақидаги ташвишли ўйларнинг қисқа ва маънодор ифодаси бўлди, десак янглишмаймиз.
Бу ибораларни мустақилликни эълон қилиш билан кифояланиб бўлмаслиги, уни сақлай билиш, бунинг учун эса ўз халқини ички ва ташқи душманлардан ҳимоя қила олиш, унинг тинч-тотув яшашига имконият яратиш, ўз сарҳадларини ҳимоя қилиш, мудофаа қудратини таъминлаш зарур эканлиги ҳақидаги фикр мужассамлигини тушуниш қийин эмас.
Республикамизнинг ўрта махсус ва касб-хунар таълим муассасаларида «Чақирувга қадар тайёргарлик»ни ўқитилиши юқорида таъкидланган фикр ва ҳулосаларни амалга оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бу хақда Ўзбекистон Республикасининг «умумий харбий мажбурият ва харбий хизмат тўғрисида»ги қонуннинг 13- моддасида қуйидагича ёзилган: «Чақирувга қадар тайёргарлик, шу жумладан фуқаро мудофаси бўйича тайёргарлик ўқув дастуридаги мажбурий фан бўлиб, умумтаълим муассасаларида чақирувга қадар тайёргарлик, ўқитувчилари томонидан битириш йили арафасидаги курслардан ёки синфлардан бошлаб ўтилади».
ЁЧҚБТ ўқув дастурининг умумий ташкилий-услубий кўрсатмаларида «Таълим муассаларидаги ЁЧҚБТ жараёни ёшлар харбий хизматини ўташида ўзининг конститутциявий бурчини аъло даражада бажаришини ва ўзига топширилган замонавий жанговор қурол ва харбий техникани қисқа муддатда ўзлштириб олишдан иборатдир. Шунингдек ёшларга харбий таълим беришда уларга харбий қисмларнинг жанговор ўқув фаолиятида бажариладиган машқлар, харакатлар ва амалларни харбий қисмлардаги қўшинларнинг жанговор фаолиятларига мумкин қадар яқинлаштирилган холда ўргатиш кўзда тутилади»дейилган.
Шундай экан айтиш мумкинки, Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ишда ёшларга таълим-тарбия бериб, юртни асраб авайлашга қодир йигит қизларни тайёрлашда таълим муассасаларининг, айниқса ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларнинг ўрни катта аҳамятга эга.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек «Ёш авлодни эл-юртга, ватанга садоқатли, иймон эътиқодли, мард ва жасур, юқори малакали маънавияти юксак инсонлар қилиб тарбиялашда таълим ўчоғларининг алохида ўрни бор».

Download 41.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling