Дан газ қазиб олиш билан ишлатиш кўзда тутилган эди


АСОСИЙ ҚИСМ «Шўртаннефтегаз» Унитар шуъба корхонаси фаолияти тугрисида кискача маълумот


Download 0.49 Mb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1508919
1   2   3   4
АСОСИЙ ҚИСМ
«Шўртаннефтегаз» Унитар шуъба корхонаси фаолияти тугрисида кискача маълумот.
«Шўртаннефтегаз» Унитар шуъба корхонаси 2 ноябр 1980 йилда ташкил этилган. Иш фаолияти асосан нефт ва газ қазиб чиқариш, табиий газни қайта ишлаш, пропан бутан аралашмаси олиш, барқарор конденсат, олтингугурт ишлаб чиқариш, мармар плиткачалар ишлаб чиқариш, халқ эхтиёжи моллари ишлаб чиқариш ва ахолига пулли хизмат курсатиш.
2013 йил 1 январ холатида корхонада Шўртан гурухига кирувчи 12 та (Шўртан, Жан. Тандирча, Зафар, Янги Қоратепа, Бузахур, Шаркий Бузахур, Туртсари, Ширкент, Ойдин, Илим, Тарносой, Чунагар) газ-конденсат ва 20 та (Ғарбий Тошли, Шаркий Тошли, Сарича, Ғарбий Яккасарой, Яккасарай, Қорабоир, Гармистан, Шимолий Шўртан, Феруза, Дехконобод, Хонобод, Қумчук, Илим, Туртсари, Мезон, Ширкент, Мангит, Рубойи, Сағиртау, Азляртепа) нефт конлари фаолият курсатмокда. Бундан ташқари Муборак конлар гурухига кирувчи Чигил, Гирсан, Назарқудуқ, Девхона, Эрназар, “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚК га қарашли Шим.Нишон, Бешкент, Таваккал ва Қамаши қонлари хамда ЛУКОЙЛ томонидан фойдаланишга топширишлган Жарқудук, Гумбилоқ ва Одамтош конларида қазиб олинган газлар хам Шўртан бош иншоатида кайта ишланади. Газ конларидаги кудуклар умумий фонди 323 та, нефт конларидаги қудуқлар умумий фонди 237 тани ташкил этади.
Конлардаги битта қудуқдан бир кеча кундузда казиб олинадиган ўртача
солиштирма газ миқдори 200 минг м3, нефт конлариники 15,0 тн.ни ташкил этади.
Хом ашёни қайта ишлаш буйича корхона қуввати:

  • Табиий газ - 20,0 млрд.м3/йил;

  • Барқарор газ конденсати - 600 минг тон/йил;

  • Нефт - 190,5 минг. тон/йил;

  • Пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқариш - 256,0 минг тон/йил;

  • Элементар техник олтингугурт - 14 минг тон/йил.

Корхонада газни тайёрлаш қуйидаги қурилмалар кетма-кетлигида амалга оширилади:
Газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари 1-2 навбати (УППГ-1,2) қазиб олинаетган газни Шўртан сиқув компрессор станцияси ва Шўртан газ кимё мажмуасига узатишдан олдин дастлабки тайёрлаб беришга мулжалланган булиб, лойихавий йиллик қуввати 16,0 (8+8)млрд.мЗ/йилни ташкил этади.
Шўртан сиқув компрессор станцияси(СКС), бош иншоатдаги Паст ҳароратли ажратиш қурилмаларига кириш босимини ушлаб туришга мулжалланган булиб, лойихавий қуввати 13,5 млрд.м3/йилни ташкил этади. Бош иншоатдаги паст ҳароратли ажратиш қурилмалари 1-4 навбати хом ашё газини механик бирикмалар, суюқликдан ажратиш ва қуритишга мўлжалланган бўлиб умумий лойихавий қуввати 18,0 млрд мЗ/йилни ташкил этади. Намлик ва углеводородлар буйича газни талаб этилган шудринг нуктагача қуритиш, бу қурилмада редуцерлаш-штуцерлаш қисмида босимни тушиши хисобига ҳароратни тушиши, Жоуль-Томпсон қонуни буйича “дроссрель-эффект” хисобига эришилади.
Цеолит ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси табиий газни қаттик ютувчилар, яъни Кальций А (СаА) в адсорбентлари ёрдамида ютиши хисобига амалга оширалади. Қурилмада 5 та блок мавжуд бўлиб хар бир блокда 8 тадан адсорберлардан ташкил топгандир. Умимий газ тозалаш лойихавий куввати 18,0 млрд.м3/йилга тенг.
Амин эритмаси ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 1-2 навбати цеолит ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидан чиккан регенерация газини абсорбентлар, яъни суюқ ютувчилар ёрдамида тозалашга мулжалланган булиб, уларни умумий қуввати 2,7 млрд.м3/йилни ташкил этади.
Газларни қуритиш қурилмалари 1-2 навбати, аминли эритма ёрдамида
тозаланган табиий газни ДЭГ ёрдамида қуритишга мулжалланган бўлиб, уларни умумий куввати 2,7 млрд.м3 /йилни ташкил этади.
Конденсатни барқароралашитириш қурилмаси дастлабки тайёрлаш, Шўртан СКС да ва Паст хароратли ажратиш курилмалари 1-4 навбатидан ажралган конденсатни баркарорлаштиришга мулжаллангандир.курилмани асосий махсулоти баркарорлаштирилган газ конденсати саналади.
Қурилмани конденсатни барқарорлашитириш қуввати 600 мингтн/йил, пропан бутан олиш куввати 12 минг тон./йилни ташкил этади.
Олтингугурт олиш қурилмаси лойиха буйича саноат синов қурилмаси саналади. Бу қурилма, цеолит қурилмасидан чиққан регенерация газларини Амин эритмаси ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш курилмасидан чиккан “нордон” газларни тугридан-тугри оксидлаш хисобига, техник соф олтингугрт олишга мулажалланган. Қурилманинг йиллик лойихавий махсулот ишлаб чикариш қуввати 14,0 минг тн./йилни ташкил этади.
Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмалари 1-5 навбати, тозалаб қуритилган табиий газларни қушимча совутиш ёрдамида, табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмалари олишга мулжалланган.
Қурилмаларни умумий лойихавий қуввати 256,0 минг.тн/йилни ташкил этади.
Сиқув компрессор станцияси, Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасидан чикаётган газларни керакли босимгача сиқиш ҳисобига асосий газ қувурлари оркали истьемолчиларга узатишга мулжалланган умумий лойихавий қуввати 16 млрд м3/йилни ташкил этади.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилиш мақсадида, «Шўртаннефтегаз» Унитар шўъба корхонаси қошида аккредацияланган Марказий Кимйё Лабораторияси бор.
Ушбу асосий цехлардан ташқари «Шўртаннефтгаз» Унитар шўъба корхонасида яна 17 та ёрдамчи цехлар ва 31 та бўлим ва хизматлар мавжуд.
- қозонхона, градирня, оқова сувларни тозалаш иншоати(ОСТИ), электр таъминоти цехи, механика таъмирлаш цехи, буғ-газ таъминоти, сув таъминоти ва канализация цехи, автотранспорт цехи, азот-кислород олиш цехи, кислород олиш цехи, электр двигателларни ураш цехи, мармар цехи, электро-кимёвий химоялаш бўлинмаси, алқа ва сигнализация бўлинмаси, қудукларни мураккаб таъмирлаш, капитал таъмирлаш ва иккинчи ствол очиш цехи, капитала таъмирлаш цехи, с кичкина сутни кайта ишлаш заводи, “Шўртан калдиргочи” болалар оромгохи, қишлок хужалиги бўлими, кўкаламзорлаштирши бўлинмаси, тикувчилик цехи, кимёвий тозалаш цехи ва шу каби бошқалар.


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling