Дарёлар сув режимининг даврлари ва уларнинг элементларини аниқлаш Ишнинг мақсади
Download 45.86 Kb.
|
Gidrografdan yer osti suvlari miqdorini aniqlash maqsadida to‘yinish manbalari bo‘yicha bo‘lakla
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Дарёнинг йиллик о қ им ҳажмини ани қ лаш . а ) ойлик о қ им ҳажмларининг
- 5. Сув режими турли даврларининг йиллик о қ им ҳажмидаги ҳиссасини ани қ лаш .
- 6. Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлили .
- Синов саволлари 1. Дарёлар сув режимининг йиллик ўзгаришини қ андай даврларга ажратиш мумкин
- қ андай таснифларни биласиз 4. Тўлинсув даврининг элементларини эсланг . 5. Йиллик
Кам сувли давр элементларини аниқлаш:
-бошланиши: 1) 1.01; 2) 1.03; 3) 9.09; 4) 22.12; -тугаши: 14.02; 2) 15.05; 3) 7.12; 4) 31.12; -умумий давом этиши-160 кун; -ўртача сув сарфи: м3/сек; -энг катта сув сарфи-15,70 м3/сек; -энг кичик сув сарфи-6,35 м3/сек; Wк.с = Т · =160 · 86400 · 10,2 = 141,10 · 106 м3. Сув режими даврларининг юқорида кўрсатилган тартибда аниқланган қийматлари жадвалда умумлаштирилгани маъқул(6.1-жадвал). 6.1-жадвал Сув режими даврларининг аниқланган элементлари Угом дарёси-Хожикент гидропости, 1970 й.
4. Дарёнинг йиллик оқим ҳажмини аниқлаш. а) ойлик оқим ҳажмларининг йиғиндиси сифатида: Дарёнинг йиллик оқим ҳажмини ойлик оқим ҳажмларининг йиғиндиси сифатида аниқлаш учун ўртача ойлик сув сарфларининг қийматларидан фойдаланамиз. Сўнг ҳар бир ойдаги секундлар сони(Т)ни аниқлаймиз. Ҳар бир 6.2-жадвал Йиллик ва ойлик оқим ҳажмларини ҳисоблаш
ойдаги оқим ҳажми эса ўртача ойлик сув сарфи(Q)нинг шу ойдаги секундлар сони(Т)га кўпайтмаси сифатида аниқланади(6.2-жадвал). б) йиллик оқим ҳажмини ўртача йиллик сув сарфига асосан ҳисоблаш: Wйил = Т · =21,0 · 31,54 · 106 с = 662,3 106 м3. в) йиллик оқим ҳажмини сув режими даврларидаги оқим ҳажмлари йиғиндиси сифатида ҳисоблаш: Wй = Wтўл + Wтош + Wк.с = = 492,7 · 106 + 32,3 · 106 +141,1 · 106 = 666,1 · 106 м3. 5. Сув режими турли даврларининг йиллик оқим ҳажмидаги ҳиссасини аниқлаш. Дарёнинг йиллик оқим ҳажми сув режимининг турли даврларида ҳосил бўлган оқим ҳажмлари йиғиндисидан иборат бўлади. Сув режими турли даврларининг йиллик оқим ҳажмига қўшган ҳиссалари турли дарёларда турлича миқдорда бўлади. Қуйида ўрганилаётган дарё, яъни Угом дарёсининг Хожикент гидропостида 1970 йилда ҳисобга олинган йиллик оқим ҳажмига сув режимининг турли даврларининг улушини ҳисоблаймиз (6.3-жадвал). 6.3-жадвал. Йиллик оқим ҳажмига сув режимининг турли даврларининг қўшган улушини ҳисоблаш
6. Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлили. Ушбу амалий машғулотда дарёлар сув режимининг генетик фазаларини ажратишни ўргандик. Тикланган кундалик сув сарфи жадвали маълумотларидан фойдаланиб, дарё гидрографи чизилди. Гидрографдан фойдаланиб, ўрганилаётган дарё сув режими фазалари-тўлинсув, тошқин сув, кам сувли даврларни ажратиб олдик. Кейин ҳар бир давр учун унинг бошланишини, тугашини, давом этишини, энг катта сув сарфини, йиллик оқим ҳажмини ойлик оқим ҳажми бўйича ўртача ойлик сув сарфига асосан ва сув режими фазаларидаги оқим ҳажми асосида ҳисобладик. Сув режими фазаларининг йиллик оқим ҳажмига қўшган улушини фоизларда ифодаладик. 6.3-жадвалдан кўриниб турибдики, йиллик оқим ҳажмининг 74 фоизи тўлинсув даврида ҳосил бўлади. Таҳлил мана шундай кетма-кетликда ёритилади. Синов саволлари 1. Дарёлар сув режимининг йиллик ўзгаришини қандай даврларга ажратиш мумкин? 2. Тўлинсув даврига таъриф беринг. 3. Дарёларнинг сув режими даврларига кўра қандай таснифларни биласиз? 4. Тўлинсув даврининг элементларини эсланг. 5. Йиллик оқим ҳажмини аниқлашнинг қандай усулларини биласиз? 6. Тўлинсув даврининг умумий давом этиш вақти қандай аниқланади? 7. Тўлинсув давридаги ўртача сув сарфи қандай аниқланади? Download 45.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling