Дарёлар сув режимининг даврлари ва уларнинг элементларини аниқлаш Ишнинг мақсади


Download 45.86 Kb.
bet3/5
Sana02.11.2023
Hajmi45.86 Kb.
#1740843
1   2   3   4   5
Bog'liq
Gidrografdan yer osti suvlari miqdorini aniqlash maqsadida to‘yinish manbalari bo‘yicha bo‘lakla

Ишни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар
Берилган: ўрганилаётган дарё учун тикланган кундалик сув сарфлари жадвали (4.4-жадвал).


Ишни бажариш мақсадида қўйилган вазифалар


1) тикланган сув сарфи жадвали маълумотларидан фойдаланиб, дарё гидрографи чизилсин;
2) гидрографдан ўрганилаётган дарёнинг сув режими фазалари-тўлинсув даври, кам сувли давр, тошқин даври ажратилсин;
3) сув режимининг ҳар бир даври учун қуйидаги эле­ментлар аниқлансин:
а) бошланиши;
б) тугаши;
в) умумий давом этиш вақти;
г) энг катта-максимал, энг кичик-минимал ва ўртача сув сарфлари;
д) оқим ҳажми.
4) ўрганилаётган дарёнинг йиллик оқим ҳажми қуйидаги усуллар ёрдамида аниқлансин:
а) ойлик оқим ҳажмларининг йиғиндиси сифатида;
б) ўртача йиллик сув сарфига асосан;
в) сув режими даврларидаги оқим ҳажмларининг йи­ғиндиси сифатида.
5) сув режими даврларидаги оқим ҳажмларининг йиллик оқимга нисбатан ҳиссалари аниқлансин.
6) бажарилган ишнинг таҳлилий баёни ёзилсин.


Ишни бажариш тартиби


1. Тикланган сув сарфи жадвали маълумотларидан фойдаланиб, дарё гидрографини чизиш.
Дарё гидрографини чизиш мақсадида дастлаб сув сарфи (Q) ва вақт (Т) учун масштаб танланади. Чизилган гидрографнинг намунаси 6.1-расмда келтирилган.
2. Гидрографдан ўрганилаётган дарёнинг сув режими фазалари-тўлинсув, кам сувли, тошқин даврларини ажратиш.
Гидрографда сув режими даврлари-тўлинсув, кам сувли ва тошқин даврларининг бошланиш ва тугаш нуқталарини белгилашда сув сарфининг вақт бўйича ўзгариши жадаллиги эътиборга олинади (6.1-расм).

Download 45.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling