Дарс ишланмаларини ишлаб чиқишга қўйилган


Download 51.28 Kb.
bet2/4
Sana24.12.2022
Hajmi51.28 Kb.
#1054289
1   2   3   4
Bog'liq
11 маруза

Дарс типлари ва турлари


Ўқув дастуридан ўрин олган мавзуларнинг мазмуни, таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари ҳисобга олинган ҳолда дарслар- нинг тузилиши, унда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Дарсларнинг юқорида қайд этилган хусусиятларига кўра дарслар типологияси ишлаб чиқилган. Б.П.Есипов, Г.И.Щукина дарсларни асосий дидактик мақсадларига кўра таснифлашни тавсия этган. Мазкур типологияда дарслар қуйидаги типларга ажратилган: билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш; билимларни тизимга солиш ва умумлаштириш; билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, такрорлаш; назорат ва баҳолаш; комбинирлашган (мажмуали) дарслар. Мазкур типологиянинг таҳлили дарсни ташкил этиш босқичлари эътиборга олинмаганлигини кўрсатди. Ҳар бир дарсда муайян билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади ва ривожлантирилади, тизимга солинади ва умумлаштирилади, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари назорат қилинади ва баҳоланади. Шу сабабли, ушбу типология камчиликлардан ҳоли эмас.
Н.Е. Кузнецова дарсларни асосий дидактик вазифаларига биноан таснифлаган: янги ўқув материалини ўрганиш; назарий билим, кўникма ва малакаларни амалиётга қўллаш ва такомиллаштириш; билимларни тизимга солиш ва умумлаштириш; назорат ва баҳолаш; аралаш ёки комбинирлашган
(мажмуали) типларга ажратган. Бу типология ҳақида ҳам юқоридаги фикрларни айтиш мумкин.
Г.И.Белов, Е.П.Бруновт, И.Д.Зверев, А.Н.Мягкова каби методист- олимлар дарсларни ўтказиш усулига кўра типларга ажратганлар: маъруза дарслари; экскурсия дарслари; суҳбат дарслари; кинодарс; лаборатория дарслари; мустақил ишлаш дарслари. Бу типологиядан ўрин олган типлар тўғри белгиланган эмас, олимлар томонидан дарс типлари ва турлари аралаштириб юборилган.
С.В.Иванов томонидан дарслар ўқув жараёнининг асосий босқичлари асосида типларга ажратилган: кириш дарслари, ўқув материали билан дастлабки танишиш дарслари, тушунчаларни шакллантириш дарслари, машқ қилиш дарслари, ушбу типологияда дарсларнинг ҳамма хусусиятлари ҳисобга олинмаган, жумладан, таълим мазмунининг таркибий қисмлари бўлган кўникма ва малакалар эътибордан четда қолган.
Н.М.Верзилин дарсларни типларга ажратишда тушунчаларни асосий мезон этиб белгилаган: анатомик мазмундаги дарслар, морфологик мазмундаги дарслар, филогенетик мазмундаги дарслар, экологик мазмундаги дарслар ва ҳ.қ. Қайд этилган типологияни амалиётга жорий қилиш қийин кечади, чунки таълим-тарбия жараёнида тушунчалар бир-бири билан узвий равишда шакллантирилади. Тушунчаларнинг бу тарзда типларга ажратилиши мақсадга мувофиқ эмас.
В.М.Корсунская, Н.А.Рыков, И.Н.Пономарева, Д.И.Трайтак каби методист-олимлар бобни ўрганишда дарснинг ўрни ва таълим жараёнининг босқичлари асосида типларга ажратган. Ҳар бир боб мантиқий боғланган мазмунни ўз ичига олган бўлиб, мавзулар алоҳида дарс шаклида ўрганилади. Шу сабабли, ҳар бир бобни ўрганишда ўқитиш мақсадлари ва ўқув материалини ёритиш нуқтаи назаридан ўзаро мантиқий боғланган дарслар тизимидан фойдаланилади.
Олимларнинг фикрича, дарслар қуйидаги типлардан иборат бўлиши лозим: кириш дарслари; ўқув материали мазмунини ёритувчи дарслар; умумлаштирувчи дарслар.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, дарслар типологияси бўйича ягона фикрга келинмаган ва бу масала баҳсли саналади.
Биологияни ўқитиш амалиётида у ёки бу типга айнан мос келадиган дарсларни топиш қийин, шу сабабли ҳар бир тип муайян дарс турларини ўз ичига олади.
Кириш дарслари. Мазкур дарсларнинг асосий вазифаси ўқувчиларни янги ўқув материалини қабул қилишга тайёрлаш, фанлараро, мавзулараро боғланишни амалга ошириш, муаммоли вазиятларни яратиш, ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билимларини янги ва кутилмаган вазиятларда қўллашга ўргатиш орқали янги билимларни эгаллашга эришиш, қизиқишини орттириш саналади. Ушбу дарсларда ўқувчиларга индивидуал ёки кичик гуруҳларда бажариши учун ўқув топшириқлари (қўшимча адабиётлар устида мустақил ишлаш, маъруза, гербарий, коллекция, жадвал тайёрлаш, кузатиш ўтказиш, тажрибалар қўйиш) берилади. Дарсда ўқувчилар бобнинг мақсади ва вазифалари, бобдан ўрин олган мавзулар, асосий ғоя ва назариялари, ўқув ва амалий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари, ДТС билан меъёрланган ўзлаштириладиган билим, кўникма ва малакалар, дарслик, қўшимча адабиётлар, дафтар билан ишлаш таништирилади.
Кириш дарсларида ўқитувчи томонидан мазкур бобни ўрганишнинг аҳамияти, ушбу жараёнда ҳал этиладиган муаммолар, мавзу мазмуни ва мақсадга мувофиқ ҳолда қизиқарли анологиялардан фойдаланишга эътибор қаратилиши ўқувчиларда фан асослари, хусусан, шу бобдан ўрин олган масалаларни ўрганишга бўлган қизиқишининг ортиши, билимларни ўзлашти- ришга бўлган эҳтиёжларни қондиришга замин тайёрлайди.
Кириш дарслари ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билимларидан янги вазиятларда қўллаши учун имкон берадиган муаммоли савол-топшириқ- лар, муаммоли суҳбат билан бошланиши мақсадга мувофиқ.
Дарснинг бундай тарзда бошланиши ўқувчиларнинг янги бобни ўрганиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш, аввал ўрганилган боблар билан мантиқий боғланишни амалга ошириш имконини беради. Мазкур дарс типига мансуб дарслар турига мисол қилиб муаммоли таълим технологиясининг “Ақлий ҳужум”, дидактик ўйин технологиясининг “Тақдимот” дарсларини олиш мумкин.

    1. Download 51.28 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling