Dars ishlanmasi loyihasi Таълимда инновацион технологияларни жорий этиш тажрибаси


Download 0.61 Mb.
bet1/6
Sana10.11.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1764799
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
fizika


Dars ishlanmasi loyihasi


Таълимда инновацион технологияларни жорий этиш тажрибаси
(физика фани мисолида)


Замира Бозорбаевна Сангирова - Халқ таълими вазирлиги
Республика таълим маркази Табиий ва аниқ фанлар бўлими бош методисти
Ушбу мақолада оптик асбобларнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилади. Ўқувчиларга оптик асбоблар (лупа, фотоаппарат, микроскоп) тузилиши, ишлаш принципини тушунтириш, техника ва турмушда қўлланилиши хақидаги маълумотларни интерфаол усулларда ёритиш методикаси берилган.
Таълим босқичлари (умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими) мазмунида такрорланган, изчиллиги таъминланмаган мавзулар аниқланиб, оптималлаштирилди. Айрим мавзулар синфдан-синфга ўтказилди, айрим мавзулар синфларда такрорланганлиги учун қисқартирилди ва мақбуллаштирилди.
Таъкидлаш жоизки, ҳар бир фанда мураккаб мавзулар мавжуд бўлади. Ана шу мураккаб мавзуларни ўтишнинг ўзига хос усуллари билан ўтказилганда, ўқувчиларнинг ўзлаштириши кафолатланади. Демак, бу мавзуларни ўқитишнинг тегишли технологияларини қидириб топиш зарурияти туғилди. Давр талаби хорижий технологияларни ўрганиш, тажрибадан ўтказиш орқали бу технологияларни маҳаллий шароитга мослаштириш, янги самарадор технологияларни жорий этиш, талабга жавоб бермайдиган усуллардан воз кесиш, бунинг учун жаҳон ва миллий тажрибадан келиб чиқиб, ўқитишнинг ўзига хос технологияси лойиҳаси тайёрланди. Республикамиз ҳудудларида ташкил этилган 28 та тажриба - тадқиқот майдонларида шу инновацион технологиялар асосида ҳар бир предметдан тайёрланган дарс ишланмалари юзасидан тажриба-тадқиқот ишлари бошланди.
Зеро, тадқиқот – жуда кенг маънони ўз ичига олиши барчамизга равшан ва маълум. Шу нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, мамлакатимизда илғор ва ташаббускор ўқитувчиларимиз бисёр. Яна бир жиҳати, ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни тўлиқ ўзлаштиришга эришиш, эркин ва ижодий фикрлашини ривожлаштириш , ўтилган дарснинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитиш жараёнида илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланаётган ижодкор ва янгиликка интилувчи педагогларимизни эътироф этишимиз лозим.
Мазкур дарс ишланмаларидан амалиётда синаб, дарс ўтишингиз лозим. Таъкидлаш жоизки, мазкур мавзуларда дарсни ўтаётганингизда, албатта, кузатувчи бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бу дарс жараёнида ўқитувчи, методбирлашма аъзоси, мактаб раҳбарияти вакили, туман методика кабинети методисти, вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда вилоят методика маркази мутахассислари иштирок этиши лозим.
Ўтилган дарс тугагач, шу заҳоти ўтилган дарс қандай ўзлаштирилганлигини аниқлаш учун ўқувчилардан қисқа муддатли (8-12 дақиқа) назорат иши олинади. Назорат натижасига кўра 5 баллик тизимда ўртача баҳо чиқарилади.
Шундан сўнг дарс таҳлили мезонига кўра таҳлил ўтказилади ва бу ҳақда баённома тузилади. Бу билан қўлланилган педагогик технология самарадорлигига баҳо берилади. Мазкур баённомалар асосида чиқарилган хулосалар, таклиф-мулоҳазалар Республика таълим марказига тақдим этилади.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling