Dars ishlanmasi loyihasi Таълимда инновацион технологияларни жорий этиш тажрибаси


Download 0.61 Mb.
bet3/6
Sana10.11.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1764799
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
fizika

Кутилаётган натижалар

Ўқитувчи.
Оптик асбоблар мавзусини ёритишда қисқа вақт ичида ўзлаштиришга эришади. Ўқувчиларнинг фаоллигини оширади. Ўқувчиларда дарсга, фанга нисбатан қизиқишни ўйғотади. Бир вақтнинг ўзида бир қанча ўқувчиларни баҳолайди. Ўз олдига қўйган мақсадига эришади.
Ўқувчи.
Янги билимлар эгаллайди. Якка ҳолда ишлаш кўникмаси ортади, нутқи равонлашади, ўз-ўзини назорат қилишга ўрганади.

Келгуси режалар

Ўқитувчи.
Ўқувчиларни физика фанига қизиқтириш йўллари ва педагогик технологияларни ўзлаштиришни дарсда тадбиқ этиш учун ўз устида ишлаш, мавзуни кундалик турмуш ва Фан техникада қўлланилиши билан бойитиш.
Ўқувчи.
Оптик асбоблар ёрдамида ёруғликнинг қайтиш ва синиш қонунларини, жараённи тасаввур қилади, амалиётга қўллайди. Қўшимча адабиётлар билан мустақил ишлашни ўрганиш. Ўз фикрини равон баён қила олиш. Компютерда ишлаш кўникмасини ҳосил қилиш.



Машғулот босқичлари.



Босиқичлар

Мазмуни

Методлар

Вақти

1-босқич
Ташкилий қисм

Саломлашув. Машғулотнинг бориши ҳақида тушунча бериш.

оғзаки
мулоқот

3 минут

2-босқич

Ўқитувчининг иштирокида ўтилган мавзуни такрорлаш ва гуруҳлар билан ишлаш.

Гуруҳларда
ишлаш, амалий топшириқ бажариш ва гуруҳлар тақдимоти

12 минут

3-босқич
Мавзу баёни

Ўқитувчи оптик асбоблар тўғрисида ўқувчиларга “Ақлий ҳужум” орқали сўраш, ҳамда мавзудаги асосий мазмуни тўғрисидаги маърузаси (слайдлар ҳамда саволлар асосида) – жамоавий иш

“Ақлий ҳужум”, оғзаки баён, тушунтириш,
савол-жавоб, матн билан ишлаш, слайдлар намойиши.

15
минут

4-босқич Мустаҳкамлаш

Мавзу бўйича ўқувчиларни билимларини, тушунчаларини гуруҳда фаолиятлари орқали аниқлаш

Синквейп”
элементи,
қисман-изланиш,
ўз-ўзини баҳолаш

10 минут

5-босқич
Машғулот якуни ва мустақил иш учун топшириқ

Дарсда ғолиб бўлган гуруҳ ва фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириш, машғулотни якунлаш, мустақил иш учун топшириқ бериш

Ўқувчиларни рағбатлантириш

5 минут







Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling