Дарс ишланмаси тафсир фани ўқитувчиси: А. Мустафоев


«Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз... Бас, Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир»


Download 179.5 Kb.
bet10/13
Sana08.06.2023
Hajmi179.5 Kb.
#1464761
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
A.Mustafoyev Uslubiy ishlanma

«Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз... Бас, Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир», деган оятини тушириб, уларни бу ишдан қайтарган экан.
15. Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор.
Мол-мулк киши учун синовдир. Қўлига мол-дунё келганда ҳам ҳовлиқмасдан, тўғри йўлда сарфласа, ибодатини вақтида қилса, улкан савобларга эга бўлади. Аммо дунёга берилиб йўлдан озса, ҳаром-хариш ишларни қилса, мол топиш учун гуноҳ йўлларга ҳам кираверса, унда синовдан ўта олмаган бўлади ва гуноҳига яраша жазосини олади.
Шунингдек, фарзандлар ҳам Аллоҳнинг улкан нецмати. Уларни тўғри тарбиялаб, художўй қилиб ўстирилса, икки дунёнинг обрўйини олиб беради. Агар тескариси бўлса, икки дунёда шарманда қилади. Демак, Аллоҳнинг муҳаббатини, мол-мулк ва фарзандлар муҳабатидан устун қўймоқ зарур. Чунки унинг ҳузурида улуғ ажр бор.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бундай бир ҳадисни ривоят қилганлар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом хутба айтиб турган эдилар. Бирдан Ҳасан билан Ҳусайн қизил кўйлак кийиб, қоқилиб, йиқилиб кела бошладилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом минбардан тушиб, икковларини кўтариб, олдиларига қўйдилар, ва: «Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас», деб Аллоҳ билан Унинг Расули тўғри айтган. Бу икки гўдакнинг қоқилиб-йиқилиб келаётганини кўриб, чидаб тура олмадим ва гапимни бўлиб, уларни кўтариб олдим», дедилар».
16. Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг-ўзингизга яхши бўладир. Ва кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ундайлар нажот топувчилардир.
Бу оятнинг аввалидаАллоҳ таоло мўмин бандаларини унга иложи борича ва имкони борича тақво қилишга дацват этяпти, буюряпти.
«Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг…»
Тақвонинг чегараси йўқ, қанча бўлса, шунча. Лекин инсон ўзини ортиқча такаллуфга уринтириши Ислом ғояси эмас. БалкиАллоҳ таоло бандаларини тоқатидан ташқари ишларга буюрмайди. Пайғамбаримз алайҳиссалом: «Сизларни бир ишга буюрсам, қўлингиздан келганича қилинг, бир ишдан қайтарсам, ундан қайтинг», деганлар. Демак, итоатнинг чеки йўқ, аммо ман қилинган нарсалар бўлакларга бўлинмайди, балки ҳаммасини бирдан адо этиш даркор.
Илоҳий амрларни оқилона тинглаб, уларга итоат этиш ҳар бир иймонли шахснинг бурчидир.
Аллоҳ яна мўминларни молу дунёларидан нафақа қилишга ҳам буюрмоқда ва бу иш мол сарфловчининг ўзига яхши бўлишини уқтирмоқда.

Download 179.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling