Дарс ишланмаси тафсир фани ўқитувчиси: А. Мустафоев
Аллоҳ Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, мўминлар Аллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилсинлар
Download 179.5 Kb.
|
A.Mustafoyev Uslubiy ishlanma
13. Аллоҳ Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, мўминлар Аллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилсинлар.
Яцни, тирилтирувчи, ризқ берувчи, фойда улашувчи ва ўлдирувчи-Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Инсон ушбу ҳақиқатни англаб етса, турли хурофотлардан ва ўзгаларга қул бўлишдан озод бўлади. Бу даражага етган инсон Аллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилади, суянади. Аллоҳга таваккал қилган кишининг эса хотири жам бўлади, ҳеч нарсадан қўрқмайди. Инсон якка ўзи бўлса, бу ишларни амалга ошириши бир мунча осон кечарди. Лекин у жамиятда яшайди, оиласи, хотин, бола-чақаси бор. Уларга қараши керак, бацзан эса хотин ва бола-чақа иймон тақозо этган нарсадан чалғитиши ҳам мумкин. 14. Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфти ҳалолларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афв этсангиз, кўнгилга олмасангиз ва айбларини кечирсангиз… Бас, Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдил зотдир. Ояти каримада «жуфти ҳалолларингиздан ва болаларингиздан сизга душман бор» дейиляпти. Аслида хотин, бола-чақа Аллоҳ берган нецматлардир. Лекин бацзилари кишини ўзларига банд қилиб, иймон тақозо этган ишлардан қайтариб, душман қиладиган ишни қилгани учун ҳам шундай дейилмоқда. Мацлумки, аёл кишининг ўз эрига тацсири катта. Халқимизнинг «эрни эр қилган ҳам хотин, ер қилган ҳам хотин», деган гапи шундан далолат. Аёл киши диндор, тақводор бўлса, эрининг тақвосига, жиҳодига ҳалақит қилмайди. Аллоҳ кўрсатмасин, аксинча бўлса, ундан катта душман йўқ. Фарзандлар борасида ҳам шу гапни айтса бўлади. Оятда «жуфти ҳалолларингиздан» сўзини ҳам эркакка, ҳам аёлга нисбатан ишлатса бўлади, деган уламоларимиз ҳам бор. У вақтда тақводор эрга хотин ва бола-чақа дин йўлида бацзида душман бўлганидек, тақводар хотинга эр ва бола-чақа душман бўлиши мумкин. Оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоят бундай: Бир гуруҳ кишилар Маккада иймонга келиб, Мадинага ҳижрат қилишмоқчи бўлганларида, хотин ва бола-чақалари, бизни ташлаб қаёққа борасан, деб тўсиқ бўлишган экан. Вақти келиб Мадинага боришса, улардан аввал ҳижрат қилганлар динда илғор бўлиб кетишибди. Шунда уларни ҳижратдан тўсган оила ацзоларига иқоб қилишмоқчи бўлганларидаАллоҳ таоло: Download 179.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling