Дарс номи: Тарих Ажратилган соат


Дарс номи: Болаларда ҳамширалик парвариши


Download 129.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana25.08.2023
Hajmi129.64 Kb.
#1670284
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Фанлар таснифи

Дарс номи: Болаларда ҳамширалик парвариши 


 
Ажратилган соат: 146 (назарий 44 соат, амалий 102 соат) 
Дарснинг мазмуни: Педиатрияда ҳамширалик иши фани ўқув режанинг клиник фанлари 
блокига таалуқлидир. Ушбу фан турли ёшдаги болалар организмининг анатома-физиологик 
хусусиятлари, болаларни умумий текшириш усулларининг ўзига хос хусусиятлари, 
болаларда ўткир ва сурункали касалликларнинг кечиши, кечиктириб бўлмайдиган 
ҳолатларда болаларга шошилинч ёрдам кўрсатиш, профилактика тадбирларини ўтказиш ва 
болалар саломатлигини сақлаш, мустахкамлаш каби жараёнларни ўргатади.
Дарс номи: Катталарда (тер кас клиник тек) ҳамширалик парвариши 
 
Ажратилган соат: 178 (назарий 68 соат, амалий 110 соат) 
Дарс мазмуни: ушбу фанда терапевтик касалликлар хақида тушунча, терапевтик 
пациентларни даволашда ва парвариш қилишда ҳамширанинг ўрни ва вазифаларини, ўткир 
касалликлар ва сурункали касалликлар кечишини, хамда касалликларда ҳамшира 
парваришини, ҳаётий мухим кўрсаткичларни текширишни, нафас тизими аьзолари, қон 
айланиш тизими аьзолари, ҳазм қилиш тизими аьзолари, сийдик ажратиш тизими аьзолари
гепатобилиар тизим аьзолари, эндокрин тизим аьзолари тузилиши ва функцияларини
касалликлар этиологияси, клиникаси ва даволаш принциплари, шошилинч холларда 
ҳамширалик ёрдамини кўрсатиш каби мавзуларда билим ва кўникмалар шакллантирилади. 
Дарс номи: Асаб касалликларида ҳамширалик парвариши 
 
Ажратилган соат: 65 (назарий 18 соат, амалий 47 соат) 
Дарснинг мазмуни: Асаб касалликларида ҳамширалик иши фани ўқув режанинг клиник 
модуллар блокига таллуқлидир. Асаб касалликларида ҳамширалик иши фани дастурида асаб 
тизимининг клиник анатомиясини билиш, шикастланиш синдромларини аниқлаш, касаллик 
этиологияси, диагностикаси, шунингдек ўткир неврологик касалликларни ўрганиш, 
касалликнинг олдини олиш, эрта ташхис куйиш, профилактика, реоблитатция ва парвариш 
килиш, психоневрологик ёрдамни ташкил этишнинг асосий масалалари, шифохона ва 
психоневрологик диспансерда руҳий ва наркологик беморларни даволаш, назорат қилиш ва 
парваришлаш, неврологик беморларни параклиник текширувлардан ўтказиш бўйича назарий 
ва амалий билимлар борасида кўникмалар шакллантирилади. 

Download 129.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling