Дарс номи: Тарих Ажратилган соат
Download 129.64 Kb. Pdf ko'rish
|
Фанлар таснифи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс номи: Оналикда ҳамширалик парвариши Ажратилган соат: 135
Дарснинг мазмуни: Ушбу фан доирасида ўқувчи: беморларнинг шахсий гигиенаси,
беморларни парвариш қилиш, шахсий ва умумий парвариш, зарарсизлантириш ва унинг турлари хақида тушунча, зарарсизлантирувчи эритмалар, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиб зарарсизлантирувчи эритмалар тайёрлаш, хонани гигиеник жихатдан санитар – профилактик талабларга риоя қилган холда тутиш, беморларни парвариш қилиш воситаларини зарарсизлантириш қоидалари, дезинфекция ва дезинсекция, дератизация ва унинг турлари хақида тушунча, беморларни қабул қилиш, тўлиқ ва қисман тозалаш, тиббиёт ашёларини автоклавда стериллаш, боғлов ашёларини тайёрлаш, биксларга жойлаш ва стерилизация қилиш, стерил стол тайёрлаш, муолажа хонасини ишга тайёрлаш, беморларни транспортировка қилиш ва ўриндан ўринга ўтказиш, соғлом одамни ва беморни клиник текшириш асослари, профессионал биоэтика, деонтология хақида, ҳамширалик жараёни ва уни қўллай олишни ўрганади. Дарс номи: Жамоада ҳамширалик иши. Ажратилган соат: 114 (назарий 30 соат, амалий 84 соат) Дарснинг мазмуни: Мазкур фан ўқув режанинг клиника олди модуллар блокига тааллуқлидир. Клиник фанлардан фарқли равишда ушбу модул ҳар бир шахсни эмас, балки бутун жамоа саломатлигини бир нечта, яъни инсонларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий- гигиеник, иқтисодий ва тиббий-биологик омиллар, аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар, демографик жараёнларнинг тиббий-ижтимоий аҳамияти ҳамда аҳолига тиббий ҳизматни ва санитария-эпидемиология хизматини ташкил этишнинг асосий тамойилларига боғлаган ҳолда ўргатади. Дарс номи: Оналикда ҳамширалик парвариши Ажратилган соат: 135 (назарий 32 соат, амалий 103 соат) Дарснинг мазмуни: ушбу дарсда ташки акушерлик кўрув, қон гуруҳини ва резус факторни аниқлаш, ҳомиланинг юрак уришини эшитиш, ҳомиланинг тахминий вазнини аниқлаш, ҳомиладорлик ва туғруқ муддатини аниқлаш, ички жинсий аъзолар ҳолатини бимануал текшириш орқали аниқлаш, репродуктив саломатлик бўйича маслаҳат бериш каби билим ва лўникмалар шакллантирилади. Download 129.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling