Ажратилган соат: 120 (назарий:
100 соат, амалий:
20 соат)
Дарснинг мазмуни: Анатомия модули фанни соғлом инсон танаси, аъзо ва тўқималарининг
тузилиш қонуниятлари, одам организмининг индивидуал тузилиши, ёшга қараб ўзгариши,
жинсий
хусусиятлари, ҳомила даврида бўладиган ўзгариши (онтогенез), топографик
муносабатлари, рентгенологик анатомияси, туғма нуқсон – аномалия ҳолатлари, ташқи
муҳит ва меҳнатнинг организмга таъсирини эътиборга олган ҳолда комплекс ўргатишга
қаратилган.
Физиология модули талабаларга ҳаёт жараёнида инсон
функциялари шаклланишининг
асосий қонуниятлари, нормал физиологиянинг тиббиёт амалиётида тутган ўрни,
организмнинг адаптация ва компенсатор мосланиш реакциялари, нафас органлари тизими ва
овқат ҳазм қилиш органлари физиологияси, моддалар ва энергия алмашинуви, юрак қон-
томир, лимфа тизими ҳамда асаб тизими физиологияси каби мавзуларда амалий кўникмалар
беради.
Умумий патология дарсида типик патологик жараёнлар ва уларнинг оқибатлари,
касаллик
этиологияси, патогенези, организмга ташқи ва ички муҳит омиллари,
зарарли одатлар
таъсири, касаллик даврлари ва оқибатлари, унинг олдини олиш чора-тадбирлари, моддалар
алмашинувининг
бузилишлари, имунопатологик жараёнлар, яллиғланишлар, иситма, сув-туз
алмашинувининг бузилишлари, ўсмалар патафизиологияси ва морфологияси каби мавзулар
ёритиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: