Дарс номи: Тарих Ажратилган соат
Дарс номи: Жисмоний тарбия
Download 129.64 Kb. Pdf ko'rish
|
Фанлар таснифи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс номи: Маънавият асослари Ажратилган соат: 40
- Дарс мазмуни
- Дарс номи: Фалсафий фанлар (естетика, шахс ва жамият диншунослик) Ажратилган соат : 75
- Дарснинг мазмуни
Дарс номи: Жисмоний тарбия
Ажратилган соат: 159 (назарий 000 соат, амалий 159 соат) Дарс мазмуни: ушбу дарсда талабаларга гимнастикага оид умумривожлантирувчи машқлар ва содда акробатика машқларини бажара олиш; жисмоний тарбия бўйича мустақил машғулотлар ўтказиш учун зарурий билимга эга бўлиш; спорт ва бошқа машғулотлар жараёнида жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсата олиш; жисмоний тарбия воситаларидан мустақил фойдалана олиш; кун тартибини тўғри ташкил эта олиш, ўзини ўзи назорат қилишда объектив ва субъектив маълумотлардан фойдаланишни билиш каби билим ва кўникмалар берилади. Дарс номи: Маънавият асослари Ажратилган соат: 40 (назарий 22 соат, амалий 00 соат, семинарлар 18) Дарс мазмуни: ушбу дарсда “Маънавият” тушунчасининг турли таърифлари ва уларнинг ўзаро нисбатлари, шахс ва миллат маънавиятининг асосий жиҳатлари, маънавият соҳасининг иқтисод, сиёсат соҳалари билан муносабатлари, маънавият ва руҳиятнинг ўзаро нисбати, инсон маънавиятининг дин, маданият, ахлоқ билан ўзаро боғлиқлиги, фалсафа ва ижтимоий фанлар билан ўзаро алоқадорлиги, бош маънавий қадриятлар – Ватан, Шахс, Миллат, Адолат, Ҳақиқат ва уларнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни, маънавиятнинг санъат ва адабиётда намоён бўлиши каби мавзуларда билим ва малакала шакллантирилади. Дарс номи: Фалсафий фанлар (естетика, шахс ва жамият диншунослик) Ажратилган соат: 75 (назарий 53 соат, амалий 2 соат, семинарлар 20 ) Дарснинг мазмуни: ушбу дарс ўқувчиларда фалсафий билимлар, қонунлар ва категорияларни ўрганиш орқали ҳаётда ўз ўрнини топиш, ўзининг энг олий мақсадини топиш ва унга эришиш йўлида мақсадли фаолият олиб бориш, жамият ҳаётидаги ижтимоий жараёнларга фалсафий тафаккур нуқтаи назаридан ёндашиш, воқеаларга шахсий, ижодий танқидий баҳо бериш, ўз-ўзини маънавий ахлоқий тарбиялаш, жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнида фаол иштирок этиш ҳиссини тарбиялаш каби билим ва кўникмаларни шакллантиради. Ушбу дарсда эстетик дид ва уни шакллантириш омиллари ва меъёрларини билиш; эстетиканинг асосий моҳияти бўлган гўзалликни идрок этиш; нафосатнинг инсон ижтимоий фаолиятидаги ўрнини, шахсни шакллантиришда маънавий маданиятнинг эстетик асосларини билиш; асосий эстетик категорияларни билиш; борлиққа, адабиёт ва санъатга нисбатан эстетик муносабатда бўлиш ҳамда теварак-атрофдаги табиат гўзаллигини ҳис эта олиш малакалари шакллантирилади. «Шахс ва жамият» фани орқали ўқувчиларда тарихий воқеаларнинг амал қилиши жараёнининг кишилар онгига, дунёқарашига таъсирини кўра билиш; инсоннинг вужудга келиши ва жамиятнинг ривожи тўғрисидаги билимларни тарихий, антропологик материаллар воситасида кенгайтириш ва чуқурлаштириш; ижтимоий ўзгаришлар ва уларнинг моҳиятини расмий ҳужжатлар ва оммавий ахборот воситалари хабарлари орқали тушунтириш; турли ижтимоий ғояларнинг мазмунини тушуна олиш; юз бераётган ижтимоий воқеаларни мустақил таҳлил қила олиш; инсоний муносабатларда юз бериши мумкин бўлган ҳар хил муаммоларга мустақил баҳо бериш кўникмалари шакллантирилади. Download 129.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling