Таянч иборалар
Агглютинасия (лот. Агглутинате - ёпиштирмоқ елимламоқ) - мавжуд образ ва тасаввур қисмларини бир - бирига "ёпиштириб" ҳўшиш асосида янги образларни яратишдан иборат хаёл фаолияти. Мас., сув париси образи.
Акцентлаш (юнон. Аccэнтйс – урғу) - нарсаларнинг айрим қисмларини бошқа қисмларига нисбатан ҳаддан ташқари кичрайтириш ёки катталаштириш асосида янги образларни яратишдан иборат хаёл фаолияти.
Гиперболизасия (юнон. Ҳйперболе - катталаштирмоқ) - катталаштириш билан боғлиқ хаёл фаолиятининг бир усули.
Орзу - шахснинг ўзи учун ёқимли бўлган истиқбол образларни онгида яратишдан иборат хаёл тури. Орзу шахснинг эҳтиёжлари, истак ва интилишлари билан бевосита боғлиқ.
Тасаввур - сезги аъзоларига қачонлардир таъсир этган нарса ва ходисаларнинг яққол ҳиссий образи.
Хаёл - мавжуд тасаввурлар асосида янги образларни яратишдан иборат психик акс эттириш жараёнларидан бири. У ихтиёрсиз ва ихтиёрий, ижодий хаёл турларига ажратилади.
Мустақил ишлаш учун тавсия этилаётган мавзулар
Хаёл ҳақида тушунча.
Хаёл жараёнлари.
Хаёл турлари.
Хаёл сифатлари.
Фантазия.
Хаёлнинг хусусиятлари.
Хаёлнинг аналитик - синтетик хусусияти.
Хаёл шакллари тўғрисида тушунча
Хаёлнинг инсон фаолиятидаги ўрни
Тест топшириқлари
1.Қайси қаторда хаёл турлари тўғри кўрсатилган?
А) механик, ихтиёрий, ихтиёрсиз, тасаввурБ) тасаввур, ижодий, ихтиёрий, ихтиёрсиз
В) тасаввур, ижодий, френологик, эмосионалГ) ихтиёрий, ихтиёрсиз, ижодий, эмосионал
Д) касбий, френологик, эмосионал
2.Ўтмишда бўлиб ўтган ёки ҳозирда бор бўлган лекин бизнинг турмушимизда шу пайтгача учрамаган яъни биз идрок қилмаган нарса ва ҳодисалар тўғрисида тасаввур ва образлар яратишга ………….айтилади.
А) ихтиёрсиз хаёл Б) ихтиёрий хаёл В) ижодий хаёл Г) тасаввур хаёл
Д) фантастик хаёл
Do'stlaringiz bilan baham: |