Таянч иборалар
Амбивалентлик (юнон. Амби - теварак, икки томондан, лот. валентиа - куч) - бир вақтда қарама - қарши ҳиссиётларнинг намоён бўлиши (мас., кулгу ва қайғу, хурсандлик ва кулфат).
Апатия (юнон. Апатҳеиа - ҳиссиётсизлик) - кишининг теварак - атрофдаги оламга нисбатан ҳеч қандай қизиқишиларсиз бефарқ ҳолати.
Астеник (юнон, астҳенеиа - кучсизлик, ҳолсизлик) - шахснинг фаоллигини сусайтирувчи кечинмалар.
Астения (юнон. Астҳенеиа - кучсизлик, ҳолсизлик) - кучли толиқиш ва организмнинг мадорсизлигида намоён бўладиган асабий психик ҳолсизланиш.
Аффект (лот. Аффектус - руҳий - ҳаяжон, эҳтирос) - кучли, жўшқин ва нисбатан қисқа муддатли эмосионал кечинмалар тариқасида рўй берадиган психологик ҳолат.
Кайфият - бирорта эмоциянинг барқарор кечиши.
Цензитивлик (лот. сенсус ҳиссиёт) - турли таъсирга нисбатан сезгиларнинг тез ва кучли қўзғалиши.
Стеник ҳислар (юнон. Стҳенос куч) - шахснинг фаолиятини оширувчи ҳислар (мас., хурсандчилик ва х.к.)
Стресс (инг. Стресс - зўриқиш) - кучли қўзғовчилар таъсирида юзага келадиган руҳий ҳолат.
Эмоция (нор. эмавере – уйғотиш, тўлқинлантириш) - одам ёки ҳайвонларнинг субъектив ифодаланган ички ёки ташқи қўзғовчилар таъсирига жавоб реакцияси.
Ҳиссиёт - одамнинг юксак эҳтиёжларини қондириш ёки қондирмаслик қобилиятининг мавжудлиги ва психик образ ярата олиш натижасида унинг теварак-атрофидаги оламга бўлган муносабатларининг онгда акс эттирилишидан иборат жараён.
Мустақил ишлаш учун тавсия этилаётган мавзулар
1. Ҳиссиёт ҳақида тушунча.
2. Ҳис-туйғуларнинг вазифалари.
3. Инсоний эмоциялар ва ҳайвонлардаги эмоциялар.
4. Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланиши.
5. Ҳисларни кечириш шакллари.
6. Юксак ҳислар.
7. Ҳиссиётнинг ўзига хослиги.
Тест топшириқлари
1. .............. ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан бўлган муносабатларимизнинг ва бу муносабатларимиздан ҳосил бўладиган ички кечинмаларимизнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади.
А) кайфият Б) эҳтирос В) ҳиссиётГ) аффеcт Д)стресс
Do'stlaringiz bilan baham: |