Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet175/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Ирода борасидаги назариялар
Ироданинг тадқиқоти узоқ тарихга эга бўлиб, у инсон онгининг моҳиятини кашф қилишдан бошланиб, муайян билимлар тўпланиши туфайли шахснинг иродаси табиатини тушунишга илмий ёндашув вужудга келган давргача бўлган тарихий ёълни босиб ўтган.
Арасту ўз даврида иродани жон ҳақидаги фаннинг муҳим тушунчаси деб эътироф этган. Унинг фикрича, ирода инсон хулқ-атворини ўзгартиришини бошқариш имкониятига эга бўлган омил ҳисобланади.
Гуманитар ёъналиш, яъни инсон муаммоларига эътиборнинг ортиши билан ўз-ўзидан иродани ўрганиш ҳам долзарб масалага айланиб бормоқда. ХВИИИ-ХИХ асрларда бу муаммо энг марказий психологик тадқиқот масалаларидан бири эди. Бироқ психология фанида ХХ аср бошларида рўй берган инқироз туфайли у иккинчи режага ўтиб қолди, уни мутлақо инкор этиш мумкин эмас.
ХВИИ асрдаёқ Гоббс ва Спинозалар таъкидлаб ўтганларидек, фаоллик манбаини бемаҳсул соҳанинг пайдо бўлиши, деб тушунтириш мумкин эмас, чунки унинг шахсий куч-қувватини ҳиссий интилиш билан узвийликда қараш лозим. Спинозанинг фикрича, ирода билан ақл айнан бир нарсадир. Унга бундай ёндашиш ироданинг илмий нуқтаи назардан тушунтиришни шакллантирган бўлса, иккинчи бир томондан у мустақил субстанция сифатида тан олинди. В.Вундтнинг мулоҳазасича, ироданинг негизида апперцепция актининг субъекти томонидан ички фаоллик уники эканлигини ҳис этиш ётади. Унинг бу концепцияси эмосионал ёки аффектив ном билан психология фанига кириб келди. У.Джеймснинг тан олишича, иродавий ҳаракатлар бошқа руҳий жараёнларга қориштириб бўлмайдиган бирламчи хусусиятга эгадирлар. Ҳар қандай ғоя дастлаб динамик тенденцияга эга бўлганлиги туфайли иродавий актнинг вазифаси диққат ёрдами билан бир ғоянинг бошқаси устидан устуворлигини таъминлашдан иборатдир.
Этарли даражада қатъий фикр қарор топганлиги, ирода - бу инсоннинг қўйилган мақсадларига эришиш учун қилган фаоллигидир. Ирода тушунчаси моҳиятига инсон томонидан мақсад ғўя олиш каби шахсий гавдасини ва хулқини идора қилиш ҳам киритилади. И.В.Селиванов иродани тадқиқ этиш негизидан келиб чиққан ҳолда айрим хулосаларни чиқаради:
а) ирода-бу шахснинг ўз фаолиятини ва оламдаги ўзини-ўзи бошқариш шаклларини англашнинг тавсифидир;
б) ирода-инсон яхлит онгининг бир томони ҳисобланиб, у онгнинг барча шакл ва босқичларига тааллуқлидир;
в) ирода-бу амалий онг, ўзгарувчи ва қайта қурилувчи олам, шахснинг ўзини онгли идора қилишликдир;
г) ирода-бу шахснинг ҳиссиёти ва ақл-заковати билан боғлиқ бўлган хусусиятидир, аммо қайсидир ҳаракатининг мотиви, турткиси ҳисобланади.
В.И.Селиванов ироданинг психологик жабҳаларини ёритаётиб, у шундай ғояни илгари суради, инсоннинг онгини жараёнлар, ҳолатлар, хислатларни ўзида мужассамлаштирувчи яхлит тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин. Шахснинг у ёки бу онгли ҳаракати ўзининг тузилишига кўра бир даврнинг ўзида ҳам ақлий, ҳам ҳиссий, ҳам иродавий ҳисобланади.
Тадқиқотчи В.И.Иванников эса иродани мотивациянинг ихтиёрий шакли сифатида тушунади. Шунингдек, ҳаракат маъносининг ўзгариши ҳисобига тармоқловчи ёки қўшимча турини яратувчи имконият янги реал мотивларни ҳаракат билан бирлаштирувчи, ёинки вазиятнинг тасаввур мотиви тариқасида талқин қилади. Иродавий бошқарув эса ҳаракатни "ихтиёрий бошқарув кўринишларининг биттаси сифатида" тушунилади, бунда бошқарув мотивациянинг ихтиёрий ўзгариши орқали амалга оширилиши сифатида қаралади.
Келтирилган мулоҳазалардан кўриниб турибдики, психология фанида иродани тушуниш, таърифлаш бўйича бир хил муносабат яратилмагандай, иродавий сифатларнинг маънавий асосини таҳлил қилиш юзасидан ҳам умумийлик, мустақиллик, қатъиятлилик, сабр-тоқатлилик, интизомлилик, дадиллик, жасоратлилик ва тиришқоқлиликни киритади.
П.М.Якобсон бўлса, ироданинг муҳим сифатлари сифатида мустақиллик, қатъийлик, тиришқоқлик ўзини уддалашни кўрсатади. Инсонда намоён бўладиган иродавий сифатлар сарасига А.И.Шчербаков қуйидагиларни киритади: собитқадамлик ва ташаббускорлик, ташкиллашганлик ва интизомлилик, уринчоқлик ва қатъиятлилик, чидамлилик ва ўзини уддалашлик, ботирлик ва жасоратлилик.
Ирода борасидаги тадқиқотларда "ишонч" атамаси қўлланилиши камдан-кам ҳолларда қўлланилади. Шунга қарамасдан ишонч, ирода сифати тариқасида тадқиқ этилишга ҳақлидир. Бунинг учун А.И.Шчербаков томонидан қуйидагича тадқиқот иши амалга оширилган. Тадқиқотчининг таъкидлашича, бир талабага қисқа вақт (фурсат) ичида инсититутни тугатиш таклиф қилинган, лекин синалувчи бу ишни уддасидан чиқа олмасликни ошкора билдирган. Шундан сўнг тадқиқотчи талабада ўз кучига ишонч уйғотишни мақсад қилиб қўйган ва унда иродавий зўр бериш, қийинчиликларни енгиш воситаларини шакллантирган. Бунинг натижасида талаба ўз мақсадига эришишга мушарраф бўлган. Худди шу боис ҳозирги замон психологиясининг иродага оид назарияси заифлиги туфайли иродавий сифатларни таснифлашнинг асосий тамойили ишлаб чиқилмагандир.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling