Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet183/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

1. Ўқув фаолиятининг мазмуни ва уни бажариш билан боғлиқ билиш мотивлари.
2. Ўқувчининг бошқа кишилар билан ўзаро ижтимоий (сосиал) мотивлари.
Бу мотив турлари психологик адабиётларда кенг ўрганилган.
Психологлар томонидан ўқув мотивациясининг салбий ва ижобий томонлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Салбий мотивлар ўқувчи томонидан агар у ўқимаса, кўнгилсизлик, ноқулайликлар ва ноаниқликларни вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда англанган ундовчилардир.
Ижобий мотивлар ўқиш билан боғлиқ ижтимоий аҳамиятга эга бурчни бажариш, муваффақият қозониш, билим эгаллашнинг янги усулларини ўзлаштириб олиш, атрофдагилар билан яхши муносабат ўрнатишда ўз аксини топади. Мотивларнинг яна бир хусусияти унинг вужудга келиши тезлиги ва кучида ўз аксини топади. Бу хусусият ўқувчи қанча вақт мобайнида ушбу мотив томонидан ундалган ўқув фаолияти билан шуғуллана олишида намоён бўлади. Ўқитувчининг диққат марказида ўқув мотивларининг намоён бўлиш шакллари туриши керак. Бу асосда ўқитувчи ўқувчи фаолиятининг мотивлари ҳақида дастлабки тасаввурга эга бўлади. Шундан сўнг мотивларнинг ички хусусиятлари салбий модалликка эга бўлган кўнгилсизликдан қочиш каби беқарор мотивларга эътибор беришимиз лозим.
Психологик маълумотларга кўра, ҳар қандай фаолият муайян мотивлар таъсирида вужудга келади ва етарли шарт-шароитлар яратилгандагина амалга ошади. Шунинг учун ҳам таълим жараёнида ўзлаштириш, билимларни эгаллаш ва ўрганишни амалга оширишни таъминлаш учун ўқувчиларда ўқув мотивлари мавжуд бўлиши шарт. Билиш мотивлари шахснинг (субъектнинг) гнесологик мақсад қўйиш сари, яъни белгиланган мақсадни қарор топтиришга, билим ва кўникмаларни эгаллашга ёъналтирилади. Одатда бундай турдош ва жинсдош мотивлар назарий маълумотларнинг кўрсатишича, ташқи ва ички номлар билан аталиб, муайян тоифани юзага келтиради.
Ташқи мотивлар жазолаш, тақдирлаш, хавф-хатар ва талаб қилиш, гуруҳий тазйиқ, эзгу ният, орзу-истак каби қўзғатувчилар таъсирида вужудга келади. Буларнинг барчаси бевосита ўқув мақсадига нисбатан ташқи омиллар, сабаблар бўлиб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда билимлар ва малакалар ўта муҳимроқ бошқа ҳукмрон (этакчи) мақсадларни амалга оширишни таъминлаш вазифасини бажаради (ёқимсиз ҳолат ва кечинмалар ёки нохуш, ноқулай вазиятдан қочиш ижтимоий,
ёки шахсий муваффақиятга эришиш; муваффақиятга эришув муддаоси мавжудлиги ва ҳоказо). Бу турдаги ёки жинсдаги ташқи мотивлар таъсирида таълим жараёнида билим ва кўникмаларни эгаллашда қийинчиликлар келиб чиқади ва улар асосий мақсадни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг асосий мақсади ўқиш эмас, балки кўпроқ ўйин фаолиятига мойилликдир. Мазкур вазиятда ўқитувчининг ўқишга уларни жалб қилиш нияти ўқувчиларнинг ўйин мақсадининг ушалишига ҳалақит бериши мумкин, лекин бунга изоқ, талаб далиллар етишмайди.
Мотивларнинг навбатдаги тоифасига, яъни ички мотивлар туркумига индивидуал хусусиятли мотивлар кирадики, улар ўқувчи шахсида ўқишга нисбатан индивидуал мақсадни руёбга чиқарувчи қўзғалиш негизида пайдо бўлади. Чунончи билишга нисбатан қизиқишнинг вужудга келиши шахснинг маънавий (маданий) даражасини ошириш учун ундаги интилишларнинг етилишидир. Бунга ўхшаш мотивларнинг таъсирида ўқув жараёнида низоли, зиддиятли ҳолатлар (вазиятлар) юзага келмайди. Албатта, бундай тоифага тааллуқли мотивлар пайдо бўлишига қарамай, баъзан қийинчиликлар вужудга келиши эҳтимол, чунки билимларни ўзлаштириш учун иродавий зўр беришга тўғри келади. Бундай хоссаларга эга бўлган иродавий зўр беришлар ташқи ҳалақит берувчи қўзғатувчилар (қўзғовчилар) кучи ва имкониятини камайтиришга қаратилган бўлади. Педагогик психология нуқтаи назаридан ушбу жараёнга ёндашилганда, мулоқотли вазиятгина оптимал (оқилона) дейилади.
Ҳозирги даврда ўқиш мотивациясини диагностика қилишнинг бошқа ёъллари тавсия қилинаяпти: лаборатория экспериментларини педагогик тажрибалар билан (табиий диагностика услубларини қўллаш), шунингдек реал ўқув жараёни шароитида ўқувчининг ижтимоий хулқини узоқ муддат ўрганиш билан тўлдириш мумкин (А.К.Маркова), бу ўқиш мотивациясини диагностика қилиш натижаларини текшириш сифатида хизмат қилиши мумкин деб таъкидлайди.
Ўқиш мотивациясини диагностика қилиш уни ўтказиш учун услуб танлаш тамойилларини аниқлаштиришни талаб қилади. Таълим мотивациясини диагностика қилишга бўлган замонавий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда, энг камида, қуйидагиларни ажратиш мумкинлиги Н.Э.Эфимова томонидан тавсия қилинган, биз уларни қуйида келтирамиз.
1. Диагностика ўтказиш учун асос бўладиган таълим мотивацияси кўрсаткичларини белгилаш.
2. Уч тоифадаги диагностика услубларини танлаш, бевосита лойиҳавий ва билвосита-таълим мотивацияси кўрсаткичларини диагностика қилишга ёъналтирилган услублар.
3. Ҳар бир услубнинг ажратилган кўрсаткичларга бўлган диагностикавий имкониятларини аниқлаш.
4. Мазкур методика натижаларини намоён қилиш чоғида ҳисобга олинадиган назарияни услубнинг методологик асосини ҳисобга олиш.
5. Методика матнларининг ўқувчилар ёш хусусиятларига мослиги.
6. Ўқувчилар шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш.
7. Диагностикани ўтказиш
Агар ижтимоий мотивлар ҳам таълим фаолияти учун етакчи ҳисобланса, бир қатор муаллифлар (П.Я.Галперин ва бошқалар) таълим фаолиятига нисбатан уларга ташқи мотивлар сифатида қарашади.
П.Я.Галперин фикрича, ташқи мотивлар таълим жараёни ва предметига нисбатан "амалий" муносабатда намоён бўлади, бунда билим кейинги фаолият учун ташқи шарт-шароит сифатида қаралади ва у ички таълимга бўлган барқарор қизиқиш билан боғлиқдир. Ташқи мотивлар ичида айнан ташқи ёки утилитар мотивлар (бунда ҳаракатнинг шаклланиши, субъект мойил бўлган фаолиятни амалга оширадиган шарт-шароит ҳисобланади) ва мусобақавий мотивлар ажратилади, бунда субъект: бошқаларга ва ўз-ўзига ўзининг олдинги муваффақиятларини қиёслаган ҳолда муваффақиятларга интилади.
П.М.Якобсон таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ижобий ёки салбий мотивларни ташқи мотивлар деб, таълим жараёнига сингдирилган мотивларни эса ички мотивлар деб ҳисоблайди.
Аммо бир қатор замонавий тадқиқот муаллифлари, мазкур мотивларнинг ўқиш шароити учун аҳамиятини тушунишдан келиб чиққан ҳолда, ўқишнинг ижтимоий мотивларига нисбатан "ташқи" деган терминни ишлатишдан қочадилар. Масалан, А.К.Маркова билиш мотивлари ичида кенг таълимий (янги билимларни ўзлаштиришга ёъналтирилган), ўқув-билим (билим олиш усулларини эгаллашга ёъналтирилган) мотивларни фарқлайдилар.
Ижтимоий мотивлар ичида: кенг ижтимоий (жамиятга фойда келтириш учун билим олишга интилиш), позисиявий (атрофдагиларнинг маъқуллашига ва обрў орттиришига интилиш), ўқиш давомида бошқалар билан ҳамкорлик мотивлари фарқланади.
М.В.Матюхина ҳам ўқш фаолияти жараёнига сингдирилган қуйидаги икки тоифа мотивларни ажратади:
А) мазмун воситасида мотивлашиш (учта даражаси мавжуд, қизиқиш-қизиқарлилик, далилларга бўлган қизиқиш, воқеалар моҳиятининг келиб чиқишига қизиқиш):
Б) жараён воситасида мотивлашиш (учта даражаси мавжуд, ижрочилик фаолиятини бажариш сифатида, қидирув ижрочилик қоидаларини келтириб чиқариш сифатида, ижодий-мустақил равишда масалалар тузиш).
Ўқув фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлган мотивлар:
А) кенг-ижтимоий;
Б) тор-шахсий;
В) салбий.
Ўқиш мотивларини ички ва таши мотивларга бўлишга келсак, бу бўлиниш функционал табиатга эга ва ўқиш ҳаракатлари ва улар ўртасидаги тузилиш жиҳатидан таҳлил қилишни талаб қилади: улар орасида бевосита алоқа бўлса, ташқи мотив ҳақида гапириш мумкин.
А.Н.Леонтевнинг фикрича, биз "фақат тушуниладиган" ва реал ҳаракатдаги мотивларга дуч келамиз. Бола кўпинча қанча ўқиш зарурлигини яхши тушунади ( англаниладиган мотивлар), лекин бу нарса ҳам унга ўқув фаолияти билан шуғулланиш учун туртки бўла олмайди. Бу билим майл шаклини олсагина, биз реал ҳаракатда мотив билан иш кўрган бўламиз. Фақат тушуниладиган мотивларгина маълум шароитда ҳаракатдаги мотивлар шаклини олади. Бу нарса мотивацияни қайта қуриш учун жиддий аҳамиятга эгадир. Мактабнинг вазифаси ҳам бола мотивациясини қайта қуришдан иборатдир.
Таъкидлаш керакки, А.Н.Леонтев назарий тафаккурга эга бўлиш, асос сифатидаги билиш мотивларининг ривожланиш масаласига катта эътиборни қаратган. У психик жараёнларининг шундай динамикасини очишга ҳаракат қилдики, бундай динамика мотивация ривожланиши асосида ўқувчиларни билимларни эгаллашга олиб келади.
Л.Н.Божович таълимни мотивациялаш муаммоси бўйича ўз олдига ўқувчиларнинг ўқишга бўлган муносабати, психологик жиҳатлари қандай майдонга чиқади деган масалани ҳал қилишни мақсад қилиб қўяди. Бу муносабатнинг психологик моҳиятини очадиган муҳим жиҳатлардан бири "ўқувчилар ўқиш фаолияти"ни белгилайдиган мотивларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Бунда таълим мотивлари деганда, биз бола нима учун ўишга мажбур бўлишини тушунамиз".
Л.Н.Божович таъкидлашича, ўқиш мотивлари боланинг асосий муносабатлари билан, унинг эҳтиёжлари ва интилишлари билан ички алоқада бўлади. Айнан шу туфайли улар етарли мажбурлаш кучига эга бўлади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling