Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили


Download 1.95 Mb.
bet182/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили
Ўқиш, ўқув фаолияти мотивлари ҳақидаги чет эл олимларининг асарларида илгари сурилган ғояларини таҳлил қилар эканмиз, қуйидагиларга эътиборни қаратиш жоиздир. Жумладан, немис олими З.Фрейд ва У.Макдаугалл мотивасион омил сифатида ҳайвонлардаги органик эҳтиёжларни, яъни инстинктни одамларга нисбатан қўллай бошлашди ва инсон феъл-атворига бўлган қарашлар ичида биринчи назария сифатида майдонга чиқди.
Булардан ташқари ХХ аср бошларида яна икки янги ёъналиш пайдо бўлади, бу мотивациянинг хулқ назарияси ва олий асаб фаолияти назариясидир.
Инсон хулқи аффектив когнитив детерминасияси муаммосини таҳлил қила туриб, когнитив психологиянинг бошқа вакили Х.Хекхаузен шундай хулосага келади-ки, фаолият детерминасияси когнитив (билиш) ва аффектив жиҳатлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ экан, улардан қайси бири рағбатлантирувчи куч эканлиги ҳақидаги савол ўз маъносини ёъқотмади.
Таълим-тарбия жараёнида ўқиш мотивациясининг ўрни бутун дунё олимлари томонидан тан олинган ва ҳар томонлама ўрганилган. Ўқув самарадорлигини оширишда ўқув мотивациясининг ролини чет эл олимлари ўз тадқиқотларида тадқиқ қилдилар. Шу нуқтаи назардан туриб, қўзғатувчилардан ташқарида содир бўладиган хатти-ҳаракатларни тушунтириш бўйича бир талай моделлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни кўриб чиқиш ички мотивациянинг механизмларини таҳлил қилишда қўл келади. Шундай моделлардан бирини Олпорт таклиф қилади. Олпорт ички мотивация билан боғлиқ бўлган учта мотивасион тушунчаларни таҳлил қилади: функционал автономия, етарли даражадаги ҳаракат ва "Мен"нинг жалб қилинганлиги. У функционал автономия тамойилини фаолият даставвал бошқа сабаб бўйича пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолда, ўзи учун мақсадга айланиши ҳолатини тушунтириш учун киритади.
Э.Торндайк тажрибаларининг алоҳида томони уларнинг жуда тор ва чекланган характерга эга эканлигидадир: улар реал ўқув жараёни билан жуда оз даражада боғлангандир.
Америкалик муаллифлар кўпроқ ўқув жараёни англаб етилган мотивлари билан эмас, балки айрим жиҳатлари камроқ фаҳмланадиган кўринишда бўлиб, ўқув жараёнига майл-истак уйғотадиган муаммо ўқишни мотивлаштириш масалалари билан шуғулланадилар. Бундай илмий ишларнинг муаллифлари, масалан, ўқувчининг сонларни ёдлашига, алоҳида хатти-ҳаракатларига қайси психологик жиҳатлар таъсир кўрсатишларини ўрганадилар ва шу ёъл орқали мотивлаштиришнинг айрим компонентларини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Бу соҳада улар Э.Торндайкнинг издошлари ҳисобланадилар.
Э.Торндайк ўқув жараёнини шундай таърифлайди: "Ўқув жараёни у ёки бу жавоб реакциясининг маълум ҳолати билан муайян бўшлиқликда, яъни ушбу реакция ҳамда вазият ўртасида маълум алоқа ўрнатилиши билан изоҳланади.
Торндайк киши ўзи ҳоҳлаган реакциянинг такрорланишига нисбатан рўйхушликнинг ҳамда ўзи ҳоҳлаган реакцияга нисбатан бўлган майлнинг таъсирини ўрганишга ҳаракат қилади ва шундай хулосага келади: "Бир хил шароитда юзага келган жазолаш омиллари рағбатлантириш омилларидан анча бўш ва кучсиздир". Кейинги китобида эса: "Рағбатлантириш умуман ўзига элтувчи барча алоқаларни ёқлаш ва кучайтириш анъанасига эга, жазолаш эса тез-тез (лекин ҳар доим ҳам эмас) алоқаларни муайяндан ноаниққа ўзгартириш хусусиятига эгадир", - деб ёзади.
Брунер ҳам ўқишни мотивлаштириш масаласига Э.Торндайкдан бошқача қарайди. "Ўқув жараёни" номли изланишларида Брунер ўқувчининг реал, етарли даражада узоқ давом этадиган ўқиш жараёни туфайли туғиладиган амалий ва назарий муаммоларни изоҳлашга ҳаракат қилади. Брунер ўқишни мотивациялаш, ёки ўқиш жараёнига нисбатан ўқувчиларнинг мойиллигини орттирувчи омиллар ҳақида эмас, балки унинг билан бирга, ўқувчининг мотивлари ҳақида ҳам фикр юритади. Гарчи унинг фикрлари умумий характерда бўлса ҳам, улардаги айрим ёъналишлари диққатга сазовордир. Бу биринчи галда, ўқиш жараёнида билиш характеридаги мотивларнинг аҳамияти ва янги нарсани билишдан пайдо бўладиган ички қаноат ҳисси, ҳимоя масалаларининг қўйилишидир.
Таълим беришда рағбатлантириш ва жазолашнинг роли ҳақида жуда кўп ёзилган, лекин "янгиликни очиш"да қизиқишнинг, ички кечинмаларнинг аҳамияти ҳақида жуда кам гапирилган. Агар биз педагог сифатида болаларни борган сари каттароқ ўқув мавзуларини эгаллашга ўргатишни истасак, афтидан, ўқув дастурини пухта майдалаб ўрганишда кўпроқ ички "раъбатлантиришни" қўллашимиз лозим. Кейинги пайтларда муҳокама этилаётган предметнинг мураккаб бўлимларини ўрганиш усулларидан бири шундаки, ўқувчиларнинг имкониятлари ҳисобга олинсин, уларнинг ўз қобилиятлари ва кучларини етарли даражада сарфлай олишлари учун шароит яратилсин, токи улар самарали меҳнат фаолиятидан қониқиш ҳосил қилсинлар. Тажрибали педагоглар бундай меҳнат гаштининг кучини яхши биладилар. Бирон-бир муаммони ҳал қилишга чуқур шўнғиб кетган киши нималарни ҳис қилишини ўқувчилар билиши лозим.
Мураккаб ўқув материалини ўзлаштиришда ички мотивнинг мойиллик уйғотувчи куч сифатидаги аҳамияти ҳақида Брунер шундай деб ёзади: "Шубҳасиз, масалан, мавзу ўрганилиши жиҳатидан қанчалик давомли ва материали жиҳатидан кенг бўлса, ўқувчи шунчалик кўп интеллектуал "рағбатлантириш" олиши керакки, ана шунда у кейинги мавзуни етарли қизиқиш билан ўрганишга киришади. Ўқувчи учун материални у қадар чуқур тушунмаслик, дейлик, навбатдаги синфга кўчиш сингари ташқи жиҳатлар рағбатлантириш бўлиб хизмат қилган ҳолларда, навбатдаги билимларни эгаллаш учун бўлган интилиш бола синфдан-синфга кўчишни тарк этганда, яъни мактабни тугатганда тўхтайди".
Ўқувчининг таълимини мотивациялаш ва диагностика қилиш ҳақида фикр юритган олимлар Г.Левалд (1985) ва Г.Розенфельдларнинг фикрича, бу иш амалга ошириладиган вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак, чунки бу таълим мотивасион диагностикаси учун муҳимдир.
Г.Левалд (1985) таълим диагностикаси вазиятни, ёъналишни ҳисобга оладиган ёки табиий шароитга мос бўлиши лозим, -дейди. Масалан, рағбатлантирувчи материал ҳақиқий ҳаётга мос келиши лозим, чунки сунъий шарт-шароит, муҳит шахсий хусусиятларнинг юзага чиқишига салбий таъсир кўрсатади.
Вазият назариясини диагностика қилиш вазифаларини тадбиқ қилган Г.Розенфельд (1975) кўрсатадики, вазият атроф-борлиқнинг вақтинчалик ва фазовий тавсифидир ва у субъект билан объектнинг интеграсияси томонидан белгиланади.
Ўқув мотивлари - бу ўқувчиларни ўқув фаолиятининг турли томонларига ёъналтиришдир. Масалан, ўқувчининг ўзи ўрганаётган объект билан бажарадиган ишига қаратилган бўлса, уларни билиш мотивлари деб аташ мумкин. Агар ўқув фаолияти ўқув жараёнида турли кишилар билан тўғри мулоқот қилишга ёъналтирилган бўлса, ижтимоий мотивлар намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, баъзан ўқувчиларда билиш жараёни, қолганларида эса бошқалар билан мулоқот ўқиш фаолиятини мотивлаштириб туради.
А.К.Маркова мотивларни 2 та катта гуруҳларга ажратган.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling