Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Ироданинг нерв-физиологик асослари


Download 1.95 Mb.
bet172/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Ироданинг нерв-физиологик асослари
Иродавий яъни ихтиёрий ҳаракатларнинг нерв - физиологик асосида бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг шартли рефлекслар ҳосил қилишдан иборат бўлган мураккаб фаолияти ётади. Иродавий ҳаракатлар ҳар доим тўла онгли ҳаракатлар бўлгани учун бош мия пўстлоғида юзага келадиган оптимал қўзғалиш манбалари билан ҳам боғлиқ бўлади. Бу ҳақда академик И.П.Павлов шундай деб ёзган эди: "Менинг тасаввуримча, онг айни шу чоғда худди шу шароитнинг ўзида маълум даражада оптимал (ҳар ҳолда ўртача бўлса керак) қўзғалишга эга бўлган бош мия катта ярим шарларининг айрим жойларидаги нерв фаолиятидан иборат".
Бундан ташқари иродавий ҳаракатлар онгли ҳаракатлар сифатида иккинчи сигналлар тизимининг фаолияти билан боғлиқдир. Маълумки, одам айрим ножўя ҳаракатлардан ўзини сўзлари орқали (яъни ўзига-ўзи панд- насиҳатлар қилиш ёки тарбия бериш орқали ) ушлаб қолади. Шунинг учун иродавий, ихтиёрий ҳаракатларни амалга оширишда иккинчи сигналлар тизимининг роли жуда каттадир. Ана шу сабабдан бўлса керак академик И.П.Павлов иккинчи сигналлар тизимига баҳо бериб, бу сигналлар тизими инсонлар хулқ-атвори ва ихтиёрий ҳаракатларининг юксак бошқарувчисидир" - деган эди. Шуни ҳам айтиш керакки, ирода иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимига асосланган ҳолда ишлайди. Агар иккинчи сигналлар тизими ўз фаолиятида биринчи сигналлар тизимига асосланмаса, одамнинг акс эттириш жараёни маълум бир тизимли, маъноли бўлмайди. Иккинчи сигналлар тизими биринчи сигналлар тизимига асосланиши билан бирга унинг фаолиятини бошқариб, назорат қилиб туради. Демак, иродавий, ихтиёрий ҳаракатларда иккинчи сигналлар тизими билан бирга биринчи сигналлар тизими ҳам иштирок этади.
Иродавий ихтиёрий ҳаракатларни амалга оширишда нерв тизимининг умумий нормал ҳолати ҳам жуда катта аҳамиятга эгадир. Масалан, узоқ давом этадиган қаттиқ касалликдан сўнг нерв тизими ниҳоятда мадорсизланиб, одамнинг иродаси бўшашиб кетади. Одам бирор ишдан қаттиқ чарчаган пайтда ҳам нерв тизими заифлашиб, иродаси бўшашиб кетади. Ана шунинг учун ироданинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида одам вақти - вақти билан дам олиб туриши керак.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling