Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet202/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Характер таркиби
Шахснинг характери тузилиши турли хусусиятларнинг тасодифий йиғиндисидан иборат эмас, балки ўзаро бир-бирига боғлиқ, ҳатто тобе яхлит тизимдан таркиб топади. Характер хислатларининг муайян қисмидан хабардор бўлишлик нотанишларни ташхис қилиш имкониятини яратади. Мисол учун, шахснинг шуҳратпарастлиги маълум бўлса, унинг дили (кўнгли) қоралиги юзасидан тахмин қилиш мумкин, ёки инсон камтар, мўмин, ювош хусусиятли бўлса, албатта у кўнгилчан эканлиги кўнглимизга келади.
Одатда психик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқ тизими симптомокомплекслар (омиллар) дейилади. "Симптом" юнон сймптома белги, мос тушиш, "комплекс" лотинча, алоқа, мажмуа деган маъно англатади. Мисол учун, қарама-қарши симптомокомплекслар ҳақида мулоҳаза юритилса, у ҳолда инсонларда бу тизим ўзига ишониш ўзидан мағрурланиш, мақтанчоклик, ўзбилармонлик, урушқоқлик, кек сақлаш кабилар бирикмасида юзага келади. Бошқа тоифадаги шахслар ўзларининг камтаринлиги, кўнгилчанлиги, илтифотлилиги, дилкашлиги, ҳаққонийлиги билан ажралиб турадилар. Воқеликка шахснинг бир хил муносабати характер хислатларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлигини билдиради.
Ҳозирги замон психологиясида шахснинг турли муносабатлари билан белгиланадиган характер хусусиятларининг тўртта тизими фарқланади.

  • Жамоа ва айрим одамларга бўлган муносабатларини ифодаловчи хусусиятлар (яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик ва шу кабилар).

  • Меҳнатга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: (меҳнатсеварлик, ялқовлик, виждонлилик, меҳнатга маъсулият ёки маъсулиятсизлик билан муносабатда бўлиши кабилар).

  • Нарсаларга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: (озодалик ва ифлослик, нарсалар билан аяб ёки аямасдан муносабатда бўлиш кабилар).

  • Одамнинг ўз-ўзига бўлган муносабатини ифодаловчи хусусиятлар (иззат-нафслилик, шуҳратпарастлик, мағрурлик, ўзини катта олиш, камтарлик кабилар).

Бундан ташқари, камроқ аҳамиятга эга бўлган бошқа жуда кўп хусусиятлар ҳам мавжуд: ўзига ишониш, ўзбилармонлик, ўзига бино қўйиш, мақтанчоқлик.
Характернинг таркиби фақат айрим хусусиятларининг ўзаро боғлиқлиги билан эмас, балки бир бутун характерга хос бўлган хусусиятлар билан белгиланади. Характернинг хусусиятлари жумласига биринчидан, уларнинг чуқурлик даражаси киради. Шахснинг марказий, асосий муносабатлари билан белгиланадиган хусусиятларини биз характерни бир мунча чуқурроқ хусусиятлари деб атаймиз. Масалан, баркамол шахсда одамларга, жамоа ва меҳнатга нисбатан виждонан муносабатда бўлиш билан белгиланадиган хусусиятлар чуқурроқ хусусиятлар ҳисобланади. Иккинчидан, характер кучи ёки фаоллиги. Характер фаоллиги характер хусусиятларининг кишини бирор нарсага қаршилик кўрсатиш даражаси билан белгиланади. Учинчидан, характернинг таркибий хусусиятларига унинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик даражаси киради. Характер барқарорлиги ва ўзгарувчанлиги ҳам мослашиш фаолиятининг зарур шартларидандир.
Агар ташқи шароитнинг ўзгариши билан ҳар гал характер бошқача бўлиб, ўзгариб қоладиган бўлса, ундай пайтда одамнинг хатти-ҳаракатлари ташқи шароит таъсирига нисбатан пассив жавоб реакциясига айланиб қолган, хатти-ҳаракат батамом пассив мослашишга айланган бўлар эди. Одамнинг характер хусусиятлари жуда хилма-хил ҳаёт шароитларида ҳам қаршилик қилувчи шароит бўлишига қарамай унинг хатти-ҳаракатларини бошқаради.
Характер маълум даражада пластикдир (эгилувчандир). Характернинг пластиклиги икки хил маънога эга, биринчидан, характернинг барқарорлиги сингари муҳим фаол таъсир қилишидир. Иккинчидан, характер маълум даражада пластик бўлганлиги учунгина исталган одамнинг характерини қайта тарбиялай оламиз.
Кишига мустаҳкамланиб, унинг шахсий хусусиятига айланиб қолган ирода сифатлари характернинг ирода билан боғлиқ бўлган хислатларидан, бу сифатлар алоҳида кўриниб эмас, балки шахснинг фазилатига айланиб қолади, ғатъият, сабр-тоқат, чидамлилик, дадиллик, ўзини тута билиш, мустақиллик, интизомлилик, маъсулиятни ҳис қилиш, ўз-ўзини танқид қилиш ахлоқий хислатлардир.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling