Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet205/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Характер типологияси
Психология тарихида характернинг типологиясини яратишга бир неча бор уриниб кўрилган. Немис психологи ва психиатри Э.Кречмер томонидан ХХ аср бошларида тавсия этилган типология энг машҳур ва дастлабки уринишлардан бири эди. Кейинчалик унинг ҳамкасблари У.Шелдон, Э.Фромм, К.Леонгард ва А.Э.Личколар томонидан ҳам шундай типологиялар тавсия этилган. Инсон характерининг барча типологиялари қуйидаги асосий ғояларга мувофиқ тарзда ташкил этилган.
1.Инсон характери унинг онтогенетик тараққиёти мобайнида намоён бўла бошлайди ва бутун ҳаёт давомида барқарор бўлиб боради.
2.Характер таркибига кирган хусусиятлар тасодифий уюшган эмас. Улар характер типологиясини тузиш имконини берувчи бир-биридан фарқ қилувчи типлардан иборат.
3.Мазкур типологияга кўра кўпчилик кишиларни маълум гуруҳларга бирлаштириш мумкин.
Э.Кречмер одам танасининг тузилиши ва конститусиясига кўра, энг кўп учрайдиган учта типни ажратиб кўрсатган (астеник, атлетик, пикник). Уларнинг ҳар бири шахсни маълум характер типлари билан боғланган бўлса ҳам, аслида ҳеч қандай илмий асослаб бўлмайди.
1.Астеник тип - Кречмер фикрича, унча катта бўлмаган гавда тузилишли, ўртача ёки ундан баландроқ бўйли, ориқ кишилардир. Астеникларнинг тана ва юз териси нозик, елкаси тор, ясси, мушаклари яхши ривожланмаган.
2.Атлетик тип - скелет ва мушаклар яхши ривожланган, ўртачадан юқори, баланд бўйли, кенг элкали, кучли кўкрак қафасли, бошини тик тутиб юрадиган кишилардир.
3.Пикник тип - бош, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи яхши ривожланган, семиришга мойил, таянч-ҳаракат аъзолари яхши ривожланмаган кишилардир.
Э.Кречмер мазкур типлар билан айрим руҳий касаллик ўртасида мувофиқлик бор, деган фикрни илгари суради. Масалан, атлетик ва астеник типлар шизофренияга мойилроқ деб ҳисоблайди.
Э.Кречмер типологияси ҳаётий кузатишлар асосида хулосалар чиқариш орқали тузилган бўлса ҳам камчиликларга эга. Баъзи илмий тадқиқотлар маълум тана тузилишига эга кишилар руҳий касалликларга мойил эканлигини аниқлади ва характер акцентуацияси ҳақидаги фикрларни илгари суриш имконини берди.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling