Таянч иборалар
Генотип (юнон. Генос - келиб чиқиш, тйпос - намуна) - ота - онадан фарзандга ўтадиган генлар мажмуи, ирсий асоси.
Динамик стереотип (юнон. дйнамикос - кучли, стереос - қаттиқ типос - из) - бош мия катта ярим шарларининг фаолиятини яхлитлаб туриш тури бўлиб, у шартли рефлексларнинг кетма-кетлигини таъминлаб туради.
Интроверсия - шахснинг ўз фикрлари, сезгилари, кечинмаларининг ўз-ўзига таяниши.
Миллий характер (юнон. чарактер - хусусият, белги) - бирор бир миллатга хос хусусиятлар.
Миллий стеротип (юнон. Стереос - қаттиқ тйпос - из шакл) - маълум иллатнинг образи бўлиб, у ўзида ўша миллатга хос шахс хусусиятлари, маданияти, хулқ - атворини намоён қилади.
Феномен (юнон. пҳаиноменон - юз берувчи, содир бўлувчи) - ҳис-туйғулар тажрибаси билан пайқаладиган ҳодисани англатувчи тушунча;
Физиогномика (юнон. пҳйсис - табиат, гномон - билувчи) - инсоннинг ташқи кўриниши ва унинг бирор шахс турига мансублиги ўртасидаги қатий боғлиқлик.
Хиромантия (юнон, чер - қўл, ман - фол) - одамнинг кафтига қараб унинг характери, тақдири бўйича фол очиш.
Характер (юнон. чарактер - хусусият, белги) - кишидаги барқарор психик хусусиятларнинг индивидуал бирлиги. У шахснинг меҳнатга, атрофдаги нарса ва ҳодисаларга, бошқа кишиларга ва ўз -ўзига бўлган муносабатларида ифодаланади.
Характер акцентуацияси (юнон. чарактер - хусусият, белги, лот. аccэнтус – урғу) - характернинг алоҳида хусусиятларини ҳаддан ташқари ифодаланиши (психопатияга яқин намоёнлашуви).
Экстраверсия (лот. Эхтра - ҳаддан ташқари, версо - ўзгариш) - шахснинг теварак - атрофдаги одамларга, ташқи ҳодисаларга ёъналиши.
Мустақил ишлаш учун тавсия этилаётган мавзулар
1. Характер ҳақида тушунча.
2. Характер типологияси.
3. Характер акцентуацияси.
4. Характер таркиби.
5. Характернинг шаклланиши.
6. Характер тузилиши ва хусусиятлари.
7. Характер борасидаги талимотлар тарихида.
Do'stlaringiz bilan baham: |