Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet216/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Қобилиятлар таснифи
Психология фанида қобилиятлар қуйидагича тавсифланади:
1.Табиий қобилиятлар одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок қилиш хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша олиш шулар жумласидандир. Биологик жиҳатдан асосланган бу қобилиятлар асосини шартли рефлекслар ҳосил бўлиш жараёни ташкил этади. Инсондаги ва юксак даражада ривожланган ҳайвонлардаги бу қобилиятлар бир-биридан фарқ қилади.
2.Махсус инсоний қобилиятлар ижтимоий-тарихий табиатга эга бўлиб, ижтимоий ҳаёт ва тараққиётни таъминлайди. Махсус инсоний қобилиятлар ўз навбатида умумий ва хусусий қобилиятларга бўлинади.
3.Умумий қобилиятлар инсоннинг турли фаолиятлари муваффақиятини таъминловчи ақлий қобилиятлар хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл ҳаракатларини аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат. Хусусий қобилиятлар алоҳида олинган бир фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди. Бу қобилиятлар алоҳида мулоқотнинг бўлинишини тақозо этади. Масалан, математика, техника, бадиий ижодий, спортга бўлган қобилиятлар шулар жумласидандир.
Айрим адабиётларда умумий қобилиятлар моҳияти турлича талқин қилинади. Жумладан, умумий қобилият деганда муваффақиятли равишда билим олишни таъминлайдиган шахснинг юксак интеллектуал тараққиёти тушунилади. Бироқ бундай тушунча тор ва нотўғридир, чунки интеллектуал тараққиёт фақат ихтиёрий фаолият учун умуман талаб қилинади, холос. Умумий қобилият фаолиятнинг ҳамма турларига жумладан амалий фаолиятга ҳам таъсир қилади, деб ҳисобловчи психологлар
топилди. Аммо бу фикрда қарама-қаршилик мавжуд, агар умумий қобилият универсал аҳамиятга эга бўлган экан, унда қандайдир махсус қобилиятлар ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати ёъқ.



Ниҳоят, шундай психологлар ҳам борки, улар фақат махсус қобилиятларни тан оладилар. Умумий қобилият ҳақида гапирганда ҳам махсус қобилиятлар йиғиндиси таъсирини кўзда тутадилар. Кишининг турли-туман фаолиятлари орасида биттаси асосий ёки етакчи фаолият шароитида шахснинг махсус тараққиётини белгиловчи фаолият бўлиб ажралиб туради. Бу фаолият туғма спесифик зеҳн нишоналарига мос тушиши мумкин.


Ҳамма махсус қобилиятларни, инсон фаолиятининг асосий турларини уч турга: фан, санъат, амалиётга ажратиш мумкин. Шунга биноан қобилиятни миллий, бадиий ва амалий деб классификасиялаш мумкин. Бу турларнинг ҳар бири ўз навбатида майда турларга бўлинади.
Илмий қобилият абстракт, эвристик фикрлашнинг юксак ривожланган бўлишини, оғзаки мантиқий хотирани, қатъият ва сабр-тоқатни талаб қилади. Бу қобилиятга қуйидаги майда қобилиятлар киради: физик, математик қобилият, химия, философия, тарих, биология фанларига нисбатан бўлган қобилиятлар.
Бадиий қобилият сенсор образли фикрлашнинг алоҳида ривожланган бўлимини, ўткир эмосионал таъсирчанлик ва реактивликни талаб қилади. Бу қобилиятга тасвирлаш, мусиқавий, артистик ва адабий қобилиятлар киради.
Амалий қобилият практик ақлнинг юксак даражада ривожланганлигини, фаҳм-фаросатнинг кучлилиги, ирода ва етук киришувчанликни ўз ичига олади. Амалий қобилиятга конструктив-техникавий қобилият, бошқарувчанлик қобилияти, шу жумладан ташкилотчилик ва бошқалар киради.
Назарий ва амалий қобилиятлар ҳам инсон қобилиятларидан бўлиб, назарий қобилиятлар мавҳум, мантиқий ҳаракатларга мойилликда намоён бўлади.
Ўқув қобилиятлари билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, шахс - шаклланиши, педагогик таъсирлар самарадорлигини ортишида ижобий рол ўйнайди.
Ижодий қобилиятлар моддий ва маънавий маданият асарларини яратиш, янги ғоя, кашфиёт ва янгиликлар ечишда намоён бўлади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling