Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Талантнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Download 1.95 Mb.
bet219/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Талантнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Талантнинг ижтимоий-тарихий, табиий нуқтаи назардан талқини қобилиятлар тараққиётининг юксак босқичи эканлигидан далолат беради. Талант юнонча қимматбаҳо, ноёб нарса, ирсий табиий хислат деган маънони англатиб, муайян фаолиятнинг муваффақиятли ва ижодий равишда бажарилишини таъминлайдиган қобилият ҳамда истеъдодлар мажмуасидан иборат индивидуал хусусиятдир. Психологик адабиётларда унга турлича таъриф берилишига қарамай, уларда асосий белгилар таъкидлаб ўтилади, чунончи шахсга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятининг муваффақиятли, мустақил ва оригинал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуасига талант дейилади.
Талантнинг асосий белгилари:
а) муваффақиятни таъминлаш;
б) фаолиятни мустақил бажариш;
в) оригиналлик унсурининг мавжудлиги қобилият ҳамда истеъдодлар йиқиндисидан иборат эканлиги;
д) индивидуал психологик хислатлилиги;
э) ижтмоий турмушни ўзгартирувчи яратувчилик имконияти кабилар.
Психологик маълумотларни умумлаштирган ҳолда икки хил хусусиятли фикрни алоҳида таъкидлаб ўтиш талант тузилишини яхшироқ тушуниш имкониятини яратади.
1) талант - бу шахс психик хислатларининг шундай бирикмасидирки, уни а)алоҳида ягона махсус қобилият билан; б) хотиранинг юксак маҳсулдорлиги орқали; в) хатто ноёб сифат тариқасида ўлчаб бўлмайди.
2) шахсда у ёки бу қобилиятнинг мавжуд эканлиги ҳамда етарли даражада тараққий этганлиги талантнинг мураккаб таркибига кирувчи бошқа қобилиятларнинг жадал такомиллашуви орқали уларнинг ўрнини босиб юбориши (консенсасия қилиш) мумкин.
Москванинг умумий ва педагогик психология институти ходимлари томонидан ўқувчиларнинг таланти, истеъдод тушунчаси ўрганилган. Аниқланган муҳим қобилиятлар йиғиндиси ақл истеъдод тузилишини вужудга келтирилган. Илмий тадқиқотчиларнинг фикрича, юксак истеъдод қуйидагича босқичлардан иборат бўлиши мумкин:
А) бундай шахснинг биринчи хусусияти зийраклик, шайлик, жиддий фаолиятни бажаришга тайёр туришликдир.
Б) шахснинг иккинчи хусусияти унинг меҳнатга тайёргарлиги (меҳнатга мойиллиги, меҳнатга интилиши, меҳнатнинг эҳтиёжга айланиши)дир.
В) инсоннинг учинчи хусусияти унда тафаккур хусусиятлари ва фикр юритишнинг тезлиги, ақлнинг тартиблиги, таҳлил ва умумлаштиришнинг юқори имкониятлари, ақлнинг маҳсулдорлиги. Маълумотлар таҳлилининг кўрсатишича, махсус истеъдод тузилиши юқоридаги сифатлардан ташқари аниқ фаолият талабларига мувофиқ келувчи бир қатор қобилиятлар билан тўлдирилади.
Талант ўзининг умумий ва махсус сифатлари йиғиндиси билан ижодий ютуқ имкониятининг айниятидир. Талант маҳоратнинг дастлабки шарти ҳисобланса-да, лекин улар бир-бирларидан муайян даражада тафовутланади. Талант - катта ижодий ва зўр меҳнат маҳсулидир. Меҳнат эса ҳаётий тажриба кўникмаларнинг зарурий мажмуаси манбаидир. Ижодиётнинг шарти ва ҳаётий тажриба зарурий кўникма малакалар йиғиндисининг мавжудлигидир. Ижодий фаолият талантнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, бунда руҳланиш деб номланган психологик ҳолат алоҳида аҳамият касб этади. Руҳланиш эса фаолият маҳсулдорлиги ортишига қаратилган ижодий лаҳзадан иборатдир. Талант имконият тариқасида психологик ҳодиса ҳисобланса, у ҳолда маҳорат ҳақиқатга айланган имконият гавдаланишдир. Психологик нуқтаи назардан ҳақиқий маҳорат бу шахс талантининг фаолиятда намоён бўлишидир.
Агар жамият тараққиёти бундай кишиларга муҳтож бўлса бундай кишиларнинг пайдо бўлиш имконияти туғилади. Истеъдод қобилиятлар йиғиндисидан, уларнинг мажмуидан иборатдир. Алоҳида олинган якка қобилиятлар гарчи у тараққиётнинг жуда юксак даражасига эришган ва ёрқин ифодаланган бўлса ҳам истеъдод билан тенглаштириб бўлмайди. Бу ҳақда ғоят ўткир феноменал хотирага эга бўлган кишилар ҳақида ўтказилган тадқиқотлар далолат беради.
Москвалик психологлар бир неча йиллар давомида кузатган шахслар ўзида хотирадан бошқа қобилиятларни ривожлантирмади ва шунинг учун у ўзининг ажойиб қобилиятларга мос келадиган ижобий муваффа?иятга эриша олмади.
Шундай қилиб, истеъдод шахс психик сифатларининг шу қадар мураккаб бирикмасидирки, у қандайдир бирорта ягона қобилият билан бу қобилият хотиранинг юксак маҳсулдорлиги каби муҳим аҳамиятга эга.
Психологик тадқиқотлардан маълум бўлишича бирорта ҳам қобилиятнинг ёъқлиги ёки етарли тараққий этмаганлиги истеъдод сифатларининг мураккаб турига кирувчи бошқа қобилиятларнинг жадал тараққиёти ёъли билан муваффақиятли равишда ўрни босиб борилади.
Қобилиятлар ривожланишини қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.

Ҳар қандай лаёқат қобилият даражасига кўтарилиши учун энг мураккаб ёълни босиб ўтиши керак бўлади. қобилиятлар илк даврларданоқ ривожлана бошлаб, бир неча босқичда амалга ошади.


Қобилиятларнинг ривожланиши ва шаклланиши биринчидан, маълум бир фаолиятга мойиллик ёки интилиш борлигига ва фаолият натижаларининг шароитга қараб тегишли табиий зеҳн, нишоналарни аниқлаш ёъли билан, иккинчидан мутахассис (музикант, артист, рассом ва ҳоказо) раҳбарлигида тизимли фаолиятга жалб этиш орқали шахснинг табиий хусусиятларини чиниқтириш ва ривожлантириш ёъли, билан учинчидан, умумлашган ақлий операсияларни шакллантириш ёъли билан бориши керакки, бу операсиялар умумий ва махсус ахборотни енгил ва самарали ўзлаштиришни, танлаган фаолият бўйича кўникма ва малакаларни ҳосил қилишни таъминласин. Тўртинчидан, ўқувчининг махсус қобилиятини камол топтиришни жадаллаштиришни таъминловчи шахсни ҳар томонлама ривожлантириш ёъли билан. Бешинчидан, шахснинг фаоллик аломатларини тарбиялаш ёъли билан бориш керакки?, бу аломатлари даставвал меҳнатсеварлик, мустақиллик, ташаббускорлик, пухталик, қатъиятлик, синчковлик ва танқидийликдан иборат. Буларсиз индивиднинг потенциал имкониятлари ва қобилияти фаолиятда максимал равишда ривожлана олмайди. Олтинчидан, мактаб ўқувчиларига нисбатан индивидуал муносабатда бўлишни умумий талаблар билан тўғри қўшиб олиб боришдир. қобилиятнинг муайян изчилликда намоён бўлиши ва ривожланишини ҳаёт тажрибаси кўрсатиб турибди.
Қобилият турли ривожланиш даражасига эга бўлиши мумкин. Илмий абстракциялаш қобилиятнинг икки даражасини фарқлаш имконини беради; репродуктив ва ижодий акс эттириш даражалари. ўз қобилиятини ривожлантиришнинг биринчи даражасидаги киши билимларни жуда моҳирлик билан ўзлаштиради. Фаолиятни ўрганиб олади ва уни бирор намуна орқали амалга оширади. Иккинчи даражада турган киши эса янгилик яратишга қодирдир. Бу даражаларни текширишга метафизик муносабатда бўлиш ярамайди албатта, биринчидан ҳар қандай репродуктив акс эттириш, фаолият ижодий фаолият элементларини ижодий акс эттириш фаолияти эса репродуктив фаолият элементларини, ўз ичига қамраб олади, бусиз уларни тасаввур қилиб бўлмайди. Иккинчидан, юқорида айтилган даражалар ҳам қандайдир ўзгармас ва қотиб қолган нарсалар эмас. Киши билимларни ўзлаштириб, кўникма ҳосил қилиш жараёнида фаолият бир даражадан иккинчи даражага ўтиб туради. қобилиятнинг табиий манбаи ҳам мавжуд бўлиб ва у табиий зеҳн деб юритилади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling