Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet222/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Таянч иборалар
Ақлий ривожланиш мезони (онг ЖҚ - ақлий ёш (АЁ) ва хронологик ёш (ХЁ) орасидаги муносабатни билдирувчи мезон. А.р.м. ушбу формула орқали аниқланади:
ЖҚ = х 100
Интеллектнинг бирор бир ёш шкаласига суянган ҳолда тест натижалари орқали
ривожланишини аниқлаш мумкин.
Гениаллик (лот. Гениус - ақл заковат, буюк истеъдод) - шахснинг энг юксак даражадаги ижодиёти билан ўзини намоён қилиш ҳодисаси.
Зеҳн, лаёқат - нерв тизимининг баъзи генетик назариялари анатомик-физиологик хусусияти бўлиб, у кишида қобилиятлар таркиб топиши ва ривожланишининг дастлабки индивидуал туғма табиий заминидир.
Истеъдод - шахснинг маълум фаолиятида ифодаланадиган қобилиятининг юқори даражаси.
Коммуникасион қобилиятлар - кишининг бошқа одамлар билан бўладиган мулоқотни яхшилайдиган ва биргаликдаги фаолиятда психологик қовушувчанликни таъминлайдиган қобилият.
Лаёқат - нерв тизиминниг баъзи ирсий детерминлашган анатомфизиологик хусусияти. Одамда қобилиятларни таркиб топтириш ва ривожланишининг дастлабки якка туғма, табиий заминидир.
Майл - шахс қизиқишлари ва фикрларининг бирор фаолият билан шуғулланишга жалб этилганлиги, шахсда кучли истак, ҳоҳиш тарзида намоён бўлиб, бажо келтирилганда одамга мамнуният бахш этади.
Мусиқий қобилият - шахснинг мусиқий лаёқатини белгиловчи психологик хусусиятлари.
Умумий истеъдод - кишининг қобилиятлари бирлиги. Бу шахснинг ақлий (интеллектуал) имкониятлари доираси билан фаолиятининг ўзига хослиги даражасини белгилаб беради.
Френология (юнон. пҳрен - онг, логос - таълимот) - одамда у ёки бу хилдаги қобилиятларнинг ўсганлигини бош суягининг тузилишига қараб аниқлаш мумкин деган назария. Бу назария австриялик врач Ф.Галл томонидан тавсия этилган.
Қобилиятлар - шахснинг маълум фаолиятидаги муваффақиятларини ва осонлик билан бирон фаолиятни эгаллай олишини таъминлайдиган индивидуал психологик хусусиятлар.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling