Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи


Download 1.95 Mb.
bet215/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи
Психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида тафовутланадиган хислатлар фазилатлар ётади. Шунинг учун ҳар бир шахсда бир хил натижа бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин улар ўртасидаги фарқлар сифат ва миқдор жиқатидан бўлиши мумкин.
Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятларининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. Уларнинг миқдор тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларни шахс томонидан қай ёъсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга қараганда малака, билимлардан нечоғлик тез, енгил, пухта фойдалана олишини намойиш қилади.
Ўқувчининг қобилиятлари нимага намоён бўлишини ва бинобарин ўқувчи шахсини қандай индивидуал психологик хусусиятлари фаолиятни қай даражада бажариш қобилиятига эга эканлиги, яъни ўқувчининг бошқаларга нисбатан малака ва билимларни қанчалик тез, енгил ва мустаҳкам эгаллаб олишини билиш педагог учун муҳимдир.
Қобилият хусусиятларининг сифат томонидан қаралиши мақсадга ҳар турли ёъллар билан боришга имкон берувчи "ўзгарувчан миқдор" тўплами сифатида, фаолият муваффақиятини таъминловчи инсон психологик хусусиятларининг йиғиндиси сифатида кўрилади. Бир хусусиятларни ўрнини иккинчи бир хусусиятлар билан босишнинг кенг имкониятлари мавжуд, буни одам ўзида чиндан қатъийлик билан ишлаш орқали ривожлантириши мумкин. Педагог ва психолог Сколовинский кўр-кар
Олга Скороходовада фақат илмий ходимлик қобилиятини эмас, балки адабий қобилият билан, бошқариш ёрдами билан тўлдириш хусусияти ҳар бир одам олдида касб танлаш ва уни такомиллаштиришнинг ниҳоятда кенг имкониятларини очиб беради.
Қобилиятларнинг сифат жиҳатдан тавсифи одам меҳнат фаолиятининг қайси соҳасида (педагог, спорт, савдо ва бошқалар) енгиллик билан "ўзини топа олади" ва қандай қилиб катта ютуқ ва натижаларга эриша олади деган саволга жавоб бериш имкониятини беради. Қобилиятларни миқдор тавсифи ва уларни ўлчаш муаммоси билан кўпроқ чет эл психологлари (Кеттелл, Термен, Спирмен) ва бошқалар шуғулланганлар. Улар катталарда кобилиятни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод
тестларидан фойдаланганлар. Боланинг ақлий истеъдод коэффисенти
И Қ ақлий ёши
Боланинг ҳақиқий ёши
Бу усул одамнинг ақлий қобилиятлар эгаси эканлигини эмас, балки одамда қобилиятлар билан аралаштириб бўлмайдиган бирор бир хилдаги маълумотлар, кўникма ва малакалар борлигини намоён қилади.
Л.С.Виготский бу усулни танқид қилиб, ўзининг келажак тараққиёт зонасини белгилаш "методи" деб аталадиган усулини таклиф қилди. Қобилиятлар одамнинг фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлмайди. Қобилиятларнинг таркиб топиши эса таълим-тарбия жараёнида боланинг ютуқлари тезлигида намоён бўлади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling