Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф.А.Галлнинг
- Ф.Галтоннинг
Қобилиятларнинг табиий асослари
Одатда қобилиятлар инсонга шахснинг барча индивидуал психологик хусусиятлари каби табиат томонидан туғма равишда тайёр ҳолда берилмайди. Балки ҳаёт давомида ва фаолият жараёнида шаклланади. Илмий психология қобилиятларнинг туғмалиги назариясини инкор этиб шахс қобилиятларининг номаълум табиий омиллар томонидан азалий белгиланиши тўғрисидаги тасаввурларга қарши зарба беради. Қобилиятнинг туғмалигини инкор қилиш абсолют табиатга эга эмас. Психологияда қобилиятнинг туғма эканлигини тан олинмас экан, бу билан миянинг тузилиши билан боғлиқ бўлган дифференциал хусусиятларнинг туғмалигини инкор қилмайди. Қобилият тараққиётининг дастлабки табиий шарти сифатида намоён бўладиган мия тузилишининг сезги аъзоларига ва функционал хусусиятларига лаёқат деб аталади. Лаёқат кўп қирралидир. Шахс томонидан қўйилган талабларнинг табиатига боғлиқ равишда айнан бир хил лаёқатлар асосида ҳар хил қобилиятлар ривожланиши мумкин. Ф.А.Галлнинг фикрича, одамнинг ҳамма қобилиятлари "ақл" ва "қобилият" сифатлари мия ярим шарларида ўзининг махсус қатъий марказларига эга, яъни бу сифатларнинг тараққиёт даражаси мия тегишли қисмларининг миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шунинг учун одамнинг калла суягига бир қараш ёки бошидаги дўмбоқчаларни шунчаки пайпаслаб кўриш орқали гўё одамнинг қобилиятларини аниқласа бўлади. Лаёқатнинг мия миқдори, массаси ва оғирлигига боғлиқлиги ҳақидаги фараз ҳам бекор қилинган. Катта ёшдаги одам миясининг ўртача оғирлиги 1400 граммга яқин бўлади. У.С. Тургенев миясининг оғирлиги 2001 грамм, Д.Г Байронники 1800 граммни, машҳур химик Ю.Либихники 1360 граммни, ёзувчи Афрансники 1017 грамни ташкил қилган. Энг катта мия ақлий жиҳатдан нуқсони бор одамга тааллуқли эканлиги аниқланган. 1675 йилда Ф.Галтоннинг "Талантнинг ирсиятга боғлиқлиги қонунлари ва оқибатлари" деган китоби нашр этилди. Бунда муаллиф бир неча юзлаб машҳур кишиларнинг қариндошлик алоқаларини ўрганиб, талант ота-онадан ирсият ёъли орқали ўтади деган хулосага келган. Бироқ Галтоннинг хулосалари илмий жиҳатдан асосланмаган эди. Бахлар оиласида мусиқага бўлган талант даставвал 1550 йилда маълум бўлган. Бу талант 1800 йилларда яшаган қандайдир Регина Сусанадан сўнг тамом бўлган. Умуман Бахлар оиласида 57 дан кўп мусиқачи бўлган. Уларнинг 20 таси машҳур бўлган. Бенд деган скрипкачилар оиласида 9 та машҳур мусиқачи бўлган. Гойдон оиласида 2 та машҳур мусиқачи бўлган. Кўпчилик қолларда машҳур одамларнинг насл-насабларини ўрганиш биологик ирсиятдан эмас, балки ҳаёт шароитининг насдан наслга ўтишидан, яъни ҳобилиятлар тараққиётига ёрдам беришдан эканлиги маълум бўлади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган лаёқатни миянинг микротузилиши ва сезги аъзолари билан боғловчи фараз маҳсулдор бўлиб ҳисобланади. Мия ҳужайраларини тадқиқ этиш истеъдодли нерв ҳужайраларининг морфологик ва функционал хусусиятларида фарқ борлигини аниқлаш мумкинлиги фараз қилинади. Лаёқатлар билан нерв жараёнларининг айрим дифференциал хусусиятлари ҳамда олий нерв фаолиятининг типлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги тўғрисида фараз ҳам ҳақиқатга яқиндир. Рус психологи Б.М.Теплов ва унинг шогирдлари ишларида олий нерв фаолияти типларининг хислатлари таъсири туфайли шахс қобилиятларининг тузилишида қандайдир сифат хусусиятлари пайдо бўлишини ани?лашга уринишган. Жумладан, нерв тизимининг алоҳида сезгирлиги маълум қобилият нишонаси сифатида вужудга келиши мумкин. Қобилиятнинг табиий шарти, лаёқати нерв тизимининг тузилиши ва функцияларининг ҳусусиятлари таркибида эканлиги ҳақидаги барча морфологик ва функционаллик сифатлар сингари умумгенетика қонунларига бўйсуниш фаразининг ҳаққонийлигини далиллайди. Ф.Галтоннинг ирсият қонунлари тўғрисидаги ғоя қобилиятнинг табиий шартланган хусусиятлари тавсифини очиб бера олмайди. Чунки унда далилга муҳтож жуда кўп ўринлар мавжуддир. Шунинг учун қобилият табиатини биологик ирсиятдан эмас, балки турмуш муҳитининг наслдан наслга ўтишидан қидириш мақсадга мувофиқдир, агарда инсоннинг тараққиёти ижтимоий-тарихий қонунлар билан бошқарилиши тан олинар экан, қобилиятнинг тараққиёти биологик ирсият қонунларга бўйсуниши мумкин эмас. Юқоридаги мулоҳазаларга асосланган ҳолда хулоса қилиш мумкинки, қобилият ва лаёқатлар табиий заминга боғлиқ бўлса-да, лекин улар фақат табиатнинг инъоми эмас, балки инсоният тарихий тараққиётининг бебаҳо мақсулидир. Худди шу боис қобилиятларнинг намоён бўлиши шахслар томонидан ижтимоий эҳтиёжларни қондириш давомида ижтимоий шартланган билимлар ва кўникмаларни таркиб топтиришнинг яққол усулларига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун қобилиятлар тараққиётининг узлуксиз таълим тизимига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтиш муҳим аҳамиятга эга. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling