Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet207/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Характернинг шаклланиши
Организмнинг наслий хусусиятлари характер хусусиятларининг пайдо бўлишидаги шартлардан биридир. Характер хусусиятлари ирсиятнинг биологик қонуниятлари билан эмас, балки ижтимоий қонуниятлар билан белгиланади (эгизаклар). Эгизаклар темперамент хусусиятлари жиҳатдан ўхшасалар ҳам характер хислатлари бир-биридан фарқ қилади. Характернинг ҳар бир хусусияти шахс муносабатлари билан боғлиқдир. Лекин, шахс муносабатлари ўз навбатида ижтимоий муносабатлар билан белгиланади. Кишининг характери туғма, доимий ва ўзгармайдиган нарса эмас. Ҳеч бир бола меҳнатсевар ёки дангаса, ростгўй ёки ёлғончи, қўрқоқ ёки жасур бўлиб туғилмайди. Ҳар бир одамнинг характери, темпераменти асосида, ижтимоий муҳит таъсири билан, тарбия, амалий фаолият жараёнида ва кишининг ўз-ўзини тарбиялаши билан тараққий қилиб, ўзгариб боради. Характернинг тараққиёти кишининг иродаси, ақл-идроки ва ҳиссиётларининг ривожланиб бориши билан мустаҳкам боғлиқдир.
Кишининг бутун ҳаёти давомида унинг характери таркиб топишига ижтимоий муҳит, аввало шу киши билан бирга яшаб турган ва ишлаб келган жамоа катта таъсир кўрсатади. Кичик болаларда характернинг таркиб топишида тақлиднинг роли катта. Болалар ота-онасига, яқин кишиларига ва катталарга ўхшашликка ҳаракат қилади. Улар катталарнинг юриш-туришлари, дастурхон атрофида ўзини тутиши ва бошқаларга тақлид қиладилар, кичиклар ва жониворларга муносабатларини кузатадилар. Ота-оналар ва ўқитувчилар, умуман катта ёшдагилар ҳаммаси ўзларига ҳам эътибор билан қарашлари, ўзларида ижобий характер хислатларини ҳар доим тарбиялаб боришлари лозим.
Болаларда ижобий, иродавий ва ахлоқий сифатларни тарбиялаб етказмоқ учун ота-оналар ва тарбиячиларнинг ўзлари бундай сифатларга эга бўлишлари лозим. Характернинг ўсишида тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашнинг роли катта. ўсиб келаётган ёш авлоднинг характери, аввало оилада ва мактабда тарбияланади. Болаларнинг характерини тарбиялашда катта маъсулиятли вазифа ота-оналар, ўқитувчилар ва болалар боғчаси тарбиячилари зиммасига тушади. Характерни тарбиялашда педагог боланинг темпераменти ижобий ва салбий томонларини яхши билиши лозим. Характерни тарбиялаш, жумладан, темпераментнинг ижобий томонларини ўстиришдан, унинг салбий томонларини ёъқотишдан ва бу салбий томонларни характернинг ижобий хислатлари билан алмаштиришдан иборат. Характернинг салбий томонларини ёъқотиш, ижобий томонларини тарбиялаш учун тарбияланувчининг ўз темпераментини ўзи идора қилишига ўргатиши лозим. ўз темпераментини идора қила билиш характернинг ижобий хислатидир.
Бола характерининг таркиб топишида жамоанинг тарбияловчи роли ниҳоятда катта. Инсон якка, бир-биридан ажралган тарзда ҳаёт кечирмайди, муайян жамоада, яъни муайян оилада, мактабда, цехда ва ҳоказоларда ҳаёт кечиради. Жамоа шахс билан жамият ўртасидаги боғловчи бўғиндир. Ҳар бир ўқитувчи ва тарбиячи бола характерининг айрим хислатларини тарбиялашда фақат жамоа орқали таъсир қилиб, ижобий натижаларга эришиши мумкин.
Характернинг ташаббускорлик, қатъиятлилик, дадиллик, саботлилик сингари ижобий
хислатлари болалар боғчасида ўйин фаолиятида таркиб топа бошлайди. Тўғри уюштирилган мактаб жамоаси шароитида ўқувчиларда уюшқоқлик, интизом, саранжом-саришталик, ўз-ўзини тута билиш, ўзини идора қилиш, ўзига нисбатан талабчан бўлиш каби характер хислатлари тарбияланиб етишади. Киши жамоада бир-бир билан алоқа қилиш жараёнида бошқаларнинг ва ўзининг характер хусусиятларини билиб олади. Характерни бир хили ижобий, бошқа бир хили салбий эканлигини ажратиб олади. Бундай шароит кишини ўз характерини ўзи тарбиялаш, жумладан, ўз характерини қайтадан тарбиялашни ёълга солади.
Ҳар бир киши маълум ёшдан бошлаб ўз характери ва унинг сифатлари учун ўзи жавобгардир. ўз характерини тарбиялашда киши аввало яхши фазилатларини кўзда тутмоғи лозим. ўз камчиликларига иқрор бўлиш камчиликларини ёъқотишга бошлайди.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling