Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Мустақил ишлаш учун тавсия этилаётган адабиётлар


Download 1.95 Mb.
bet200/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Мустақил ишлаш учун тавсия этилаётган адабиётлар

  1. Бодалев А. А. Психология о личности. — М.: Изд-во МГУ, 1988. Гиппенрейтер Ю. Б. Введение в общую психологию: Курс лекций: Учебное пособие для вузов-. — М.: ЧеРо, 1997.

  2. Гамезо М.В, Домашенко И.А Атлас по психологии М; «Просвещение» 1986 г

  3. Грановская Р. М. Элементы практической психологии. — СПб.: Свет, 1997.

  4. Давлетшин М.Г Умумий психология Т-2002 й

  5. Джемс В. Психология.- М., 1991

  6. Каримова В.М. Психология Т-2002 й

  7. Маклаков А.Г Общая психология М.; “Питер” 2003

  8. Мерлин В.С. Очерки интегрального исследования индивидуаль-ности. — М.: Просве­щение, 1989.

  9. Небылицы В. Д. Основные свойства нервной системы человека // Избранные психологические труды / Под ред. Б. Ф. Ломова. — М.: Педагогика, 1990.

  10. Немов Р.С Психология 1-китоб М;. 1999 г

  11. Общая психология: Курс лекций/ Сост. Е.И.Рогов.-М.: Владос, 1995

  12. Психология қисқача изоҳли луғат Т-1998 й

  13. Рубинштейн С. Л. Основы общей психологии. — СПб.: Питер, 1999.

  14. Теплов Б. М. Избранные труды: В 2-х т. Т. 1. — М.: Педагогика, 1985.

  15. Турғунов Қ. Психология терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати Т; "Ўқитувчи" нашриёти 1975 й

  16. Умумий психология (А.В.Петровский таҳрири остида) Т; "Ўқитувчи" 1992 й

  17. Ғозиэв Э.Ғ Умумий психология 1-2 китоб Т-2002 й

ХАРАКТЕР
Характер ҳақида тушунча.
Ҳар бир одам ҳар қандай бошқа одамдан ўзининг индивидуал психологик хусусияти билан ажралиб туради. Бу жараёнда асосий эътибор характер муаммосига қаратилади. "Характер" сўзи грекча сўздан олинган бўлиб " тамға, белги " деган маънони англатади. Ижтимоий турмушда ҳаёт ва фаолият кўрсатаётган ҳар қандай шахс ўзининг индивидуал-психологик хусусиятлари билан бошқа инсонлардан ажралиб туради ва бу фарқлар унинг характер хислатларида ифодасини топади. Шу боисдан инсоннинг барча индивидуал хусусиятларини характер хислати таркибига киритиб бўлмайди. Чунончи ақлнинг топқирлиги, хотиранинг барқарорлиги, кўришнинг ўткирлиги каби индивидуал психологик хусусиятлар бунга мисолдир.
Психология фанида характерга турлича таъриф берилишига қарамай, унинг асосий белгилари таъкидланганлиги билан бир-бирига мувофиқ тушади. Масалан, шахс хулқининг типик усуллар билан боғлиқ фаолият муомала ва муносабатда намоён бўлувчи, мужассамланувчи унинг барқарор хусусиятлари мажмуаси характер дейилади. Шахснинг жамиятга нисбатан муносабатлари унинг асосий белгиси ҳисобланади.
Характер деганда мазкур шахс учун типик ҳисобланган, фаолият усулларида намоён бўладиган, шахснинг турли шароитларга муносабати билан белгиланадиган индивидуал психологик хусусиятлари йиғиндиси тушунилади. Характер хусусиятларининг намоён бўлиши ҳар бир типик вазият, ҳиссий кечинмаларнинг индивидуал ўзига хос хусусияти шахс муносабатларига боғлиқ. Характернинг интеллектуал, ҳиссий ва иродавий хислатларини ажратиш мумкин. Характер деганда шахсда муҳит ва тарбия таъсирида таркиб топган ва унинг иродавий фаолиятида, атрофдаги оламга ўз-ўзига бўлган муносабатларида намоён бўладиган индивидуал хусусиятларни тушунамиз. Характернинг жуда кўп хусусиятлари одамнинг иш ҳаракатларини белгиловчи чуқур ва фаол мойиллик ҳисобланади. Мана шу мойилликларда характер хислатларининг ундовчилик кучи намоён бўлади. Одам характер хислатларининг ана шундай ундовчилик кучи туфайли кўпинча объектив шароитларга зид иш қилади ва мутлақо мақсадга номувофиқ ҳаракат усулларини қўллайди. Характер хислатлари маълум тарзда ҳаракат қисмларига, баъзан эса шароитга қарама-қарши ҳаракат қилишга ундар экан, улар ҳаётий қийин дақиқаларда яхшироқ намоён бўладилар ва бу характерни, шунингдек баркамол авлодни тарбиялашнинг му?им вазифасидир. Шахснинг қаътиятлилик, танқидийлик, фаҳм- фаросат, кузатувчанлик каби хислатлари интеллектуал, қувноқлик, меҳрибонлик ҳиссий-иродавий сифатларга киради. Одатда шахснинг муносабатлари характер хислатларининг индивидуал хусусиятларини икки хилини аниқлаш имкониятига эга:

  • Шахс характерининг хусусияти рўёбга чиқадиган ҳар қандай вазият ҳиссий кечинмаларнинг ўзига хос хислати унинг муносабатларига боғлиқ.

  • Ҳар қандай фавқулоддаги типик (муҳитдаги) характернинг сифатлари ҳамда индивидуал усуллари шахснинг муносабатларига тааллуқлидир.

  • Шахс ҳаракатларининг сифати ва уларнинг оқилона усуллари инсоннинг иродаси, ҳиссиёти, диққати, ақлий сифатларига ёки психик жараёнларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир. Чунончи, меҳнатда кўзга ташланадиган тиришқоқлик, пухталик меҳнатга нисбатан ижобий муносабатни акс эттиришга эмас, балки бошқа омилларга:

    1. диққатнинг тўпланишига;

    2. ҳаракатларнинг мақсадга ёъналганлигига;

    3. иродавий зўр беришга;

    4. усуллар маҳсулдорлигига;

    5. ақлнинг иштирокига боғлиқ.


Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling