Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
Тўда бўлиб яшаш инстинкти-бу инстинкт ҳайвонларнинг турли усуллар билан ўзаро алоқа қилишида хилма-хил шаклда биргалашиб, тўдалашиб, пода бўлиб, гала бўлиб яшашларида зоҳир бўлади. Бу тўдаланиш баъзи ҳайвонларда доимий характерга эга бўлса (чунончи, чумолилар, асаларилар), баъзилари эса ўзига ўхшаш ҳайвонлар билан вақти-вақти билан биргалашиб яшайди асосан йиртқич ҳайвонлар масалан, қоплон энг кучли ва маймун учун энг қўрқинчли йиртқич ҳисобланади. қоплон маймунларга ерда доим мушукдек чаққон ҳужум қилади, Шимпанзе доим кучли ҳайвон, лекин қоплондан уларга доим кун ёъқ. Шимпанзелар қоплонни одатда ёмон кўрадилар, уни кўришлари биланоқ шимпанзе маймунлари тўда бўлиб, ваҳшиёна букчайиб қўлларини пастга тушириб, сакраб,
бақиришиб ҳайвонни ҳамма томонидан қуршаб оладилар. Айрим ҳолларда шимпанзелар қўлларига калтак олиб, қоплонни уриб ҳайдайдилар. Ҳашоратлар галаси, кушлар галаси, сут эмизувчилар подаси, йиртқичлар тўдаси, ҳайвонларнинг доимий тўда бўлиб яшаш шаклидир. Маълумки, асаларилар уясида битта она ари, бир неча ўнлаб эркак ва бир неча юзлаб бепушт ишчи ари (жинсий органлари етишмаган)лар бўлади. Ишчи ариларнинг хатти -ҳаракатлари жуда ҳам мураккабдир. Ривожлана борган сари ҳар бир ишчи асалари уядаги вазифасини ўзгартира боради. Олдинига у асалари болаларини (гумакларини) боқади, уяни тозалайди, сўнгра уяни қўриқлайди, озуқа топиб келади, катакчалар ясайди. Ерда яшайдиган арининг инстиктлари ҳам жуда мураккаб ҳаракатлар занжиридан иборатдир. У ўзига уя қазиб олиб, учиб кетишидан олдин ҳар гал уни оғзини тупроқ билан қоплайди. Ўлжасини олиб келганидан кейин ари уни уяга кираверишига қўйиб, ҳалиги тупроқни четга суриб, уяни текшириб кўради, шундан кейингина уни уяга олиб киради. Инстинктив ҳаракатлар, туғма ва наслдан-наслга ўтадиган онгсиз ҳаракатлардир. Улар ҳайвонларнинг ҳаёт учун курашиш ва муҳитга энг муваффақиятли уйғунлашиш жараёнида ҳосил қилинган ҳолда ирсий ёъл билан мустаҳкамланиб қолган, онгсиз ҳаракатлардир. Булар ақл билан ўйлаб бажариладиган оқилона ҳаракатлар эмас. Масалан, янги туғилган сичқон болаларини чўмилтириб, мушук олдига олиб келинса, у сичқонни ўз болаларидек меҳр билан боқади, эмизади, ҳимоя қилади, аммо уни сичқон боласи эканлигини англамайди. Ўрдак тухумлари товуққа бостирилганда, у ўрдак тухумининг фарқига бормасдан, шу тухумдан чиққан ўрдак болаларини боқади, улар сувга тушиб сузганларида сув лабида у ёқ, бу ёққа юриб уларнинг товуқ жўжалари эмаслигини англамайди. Демак, инстинктлар доимо бир шаклда кўринадиган ҳаракатлардир, аммо инстинктлар шароитга мувофиқ ўзгариши мумкин. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling