Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet24/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Интеллектуал хатти-ҳаракатлар
Ҳайвонларнинг кўпинча яширин имконияти сифатида қолиб кетади. Жумладан, рус психологи Н.Н.Ладигина -Котс (1889-1963) нинг тажрибаларида Парис деган шимпанзе ичига хўрак солинган найчани олиши биланоқ найчанинг ичига киритиш учун яроқли бўлган, ишлатишга қулай қуролни танлашга тушарди. Бунда Парис турли белгиларни-нарсаларнинг шакли, узунлиги, кенглиги, қалинлигини ажрата биларди. Агар мос келадиган нарса топилмаса Парис ёнида ётган дарахт шохларидан ён шохларини юлиб олар, энли тахтадан пайрахалар ажратиб чиқар, букланган симларни тўғирлар, хуллас маймунлар "қурол" яшар эди.
Бироқ юксак тараққий этган маймунлардан "қурол ясаш" фаолия-тининг аҳамиятини ошириб юбориш ярамайди. Э.Г.Васуро, Н.НЛадигина-Котслар ўтказган тажрибаларидан маълумки, шимпанзелар айнан бир хилдаги вазиятда, яъни мақсадга эришиш учун иккита таёқни бирлаштириш зарур бўлган пайтда ўзларини ёъқотиб қўйишади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин, яъни шохларни ғажиш, пайрахаларни ажратиш маймуннинг табиатда бажарадиган ҳаракатларидир. Лекин маймунлар табиий шароитларда таёқларни бир-бирига улаб иш кўрмайди.
Психиканинг муҳит ва аъзолар тузилишига боғлиқлиги
Муҳит шароити жиҳатидан ниҳоят даражада ҳар хил экан, бу ҳол организмларнинг дифференциалланишига олиб келган. Барча тирик организмлар мавжуд шароитга мослашади. Ўз-ўзини бошқариш оддий таъсирланувчанликдан бошланиб, ўзининг юксак тараққиётига эришади.
Акс эттириш усули қанчалик юксак бўлса, мазкур турдаги ҳайвон муҳитнинг бевосита таъсиридан шунчалик озод бўлади. Муҳитдаги ҳароратнинг ўзгариши билан организмдаги кимёвий реакциялар тезлиги ҳам ўзгаради, ҳарорат кўтарилса, реакция тезлиги ошади, ҳарорат пасайса реакция тезлиги камаяди. Борди-ю ҳарорат жуда ошиб ёки жуда тушиб кетса: бир ҳужайрали организм ҳалок бўлади. Юксак тараққий этган ҳайвонлар эса шароит ўзгариши билан бир жойдан иккинчи жойга кўчишга мажбур бўлади. Масалан: кемирувчилар ерни чуқур кавлаб ичкарига кириб кетади. Бунда инстинкт таъсир қилади. Ёзнинг иссиқ кунида фил ўзига сув сепиб туради.
Ҳайвонлар тараққиётининг ҳар қандай даражасида ҳам муҳитга бўлган боғлиқликдан батамом қутула олмайди. Муҳит тирик организмнинг яшаш шароити, тирик организмлар ҳаётини белгиловчи омилдир.
Акс эттиришнинг адекват (мос) бўлиши, аввало психиканинг моддий асоси, сезги аъзолари ва асаб тизимининг тузилишига боғлиқдир. Ресептор маълум бир турдаги қўзғатувчилар таъсирига қанчалик тўғри реакция қилса, организмнинг реакцияси ҳам шунчалик адекват, яъни мос бўлади.
Ресепторларнинг тараққиёти маълум даражада бирон типдаги асаб тизими тараққиёти билан боғлиқ. Сезги аъзолари ва асаб тизими тараққиёти даражаси муқаррар равишда психик акс эттириш даражасини белгилайди. Тўрсимон асаб тизимига эга бўлган ҳайвонлар асосан ташқи таъсиротларга туғма равишда жавоб қайтарадилар. Вақтли алоқалар уларда қийинчилик билан юзага келади ва ёмон сақланади.
Тараққиётнинг навбатдаги поғонасида асаб тизимида бир қатор сифат ўзгаришлар юзага келади. Тугунча шаклидаги нерв ҳужайралари асаб тизимининг кўпроқ миқдордаги қўзғатувчиларни қабул қилиш ва қайта ишлаш имкониятини беради. Чунки бундай асаб тизими учун муҳит қандайдир ўзгармайдиган доимий нарса эмас.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling