Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet98/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Эшитиш сезгилари
Эшитиш сезгилари товушларни эшитишдан иборат бўлиб, мусиқавий ва шовқинли товушларни акс эттиради. Одатда товушлар оддий ва мураккаб турларга ажратилади, уларнинг биринчиси тонли, иккинчиси эса бир неча тондан ташкил топади. Тонлардан бири асосий тон ҳисобланиб, у товушнинг баландигини, кучини белгилайди, бошқалари келувчи товушлар саналиб, улар обертонлар дейилади. Мусиқа асбобларидан таралаётган товушларнинг ўзига хослиги фан тилида тембр деб аталади. ҳатто нутқ товушлари ҳам оҳангли товушлар (унли товушлар) ёки шовқинлардан (ундош товушлар) ташкил топган бўлади.
Эшитиш сезгилари органи қулоқ бўлиб, ташқи қулоқлар супраси билан эшитув ёълидан иборат. Ўша қулоқлар ноғора парда ва унга ёпишган учта суякча: болғача, сопдан ва узангидан ташкил топган. Ички қулоқ (қулоқ лабиринти) ўзаро бирлашмаган учта бўлакдан тузилган.
Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай вазифасини бажаради. Ноғора парда ва унга ёпишган суякчалар ҳаво тўлқинларини ички қулоққа узатади. Ўрта қулоқ махсус ёъл орқали оғиз ва бурун бўшлиғи билан туташган бўлади. Ички қулоқларнинг юқори қисми учта ярим доира каналдан, ўрта қисми камерадан ва пастки қисми чиғаноқдан ташкил топган.
Ички қулоқларнинг уччала бўлими эндолимфа номли суюқликдан иборатдир. Ички қулоқларнинг асосий қисми чиқаноқдан иборат бўлиб, унинг ичида кортий орган мавжуд, у гумбаз шаклига эга бўлиб, асосида мембрана жойлашган. Мембрана узунлиги қисқариб борувчи эластик толалардан иборат бўлиб, улар таранг тортилган тўрларга ўхшайди. Унинг юқори қисмида махсус, таёқчасимон ҳужайралар мавжуд ва улар кортий дугалари деб юритилади. Мембрананинг толалари эндолимфага ингичка қўллари бор махсус ҳужайралар ёрдамида корний дугалари орқали катта ярим шарлар пўстининг бўлагида жойлашган.
Ҳаво тўлқинларининг ҳаракати туфайли товуш чиқарувчи жисмлар тебранганида эшитиш сезгилари ҳосил бўлади. Агар мусиқавий товушлар ҳаво тўлқинларининг секин ҳаракатлари натижасида вужудга келса, шовқинли товушлар эса уларнинг нотекис ҳаракатлари натижасида юзага келади. Одамнинг эшитиш органи бир секундда 16 мартадан 20000 мартагача тебранишли товушларни қабул қилади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling