Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ч.Шеррингтонга
- К.М.Биков, В.Н. Черниговкийлар
- Проприосептив сезгилар
- А.Орбели
Сезгилар таснифи ва турлари.
Сезгилар қайси аъзолар ёрдамида ҳосил қилинишига қараб, қуйидаги турларга, яъни кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, тери, мускул-ҳаракат, органик сезгиларга ажратилади. Улар сезги аъзолари қаэрда жойлашганлигига қараб тавсифланади. Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификасия қилинади. Ушбу таснифланишнинг дастлабки кўриниши инглиз олими Ч.Шеррингтонга тааллуқлидир. У ресепторнинг қаэрда жойлашганлигига қараб, сезгиларни уч турга бўлади. Ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришгамослашган ҳамда ресепторлари тананинг сиртқи қисмида жойлашган сезгилар, яъни экстроресептив сезгилар; Ички тана аъзолари ҳолатларини акс эттирувчи ҳамда ресепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарда жойлашган сезгилар, яъни интероресептив сезгилар. Танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маълумот (ахборот, хабар) берувчи мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яъни проприоресептив сезгилар. Сезгиларнинг таснифи ва бу борадаги тадқиқотларни таҳлил қиламиз. Дастлабки мулоҳазалар интероресептив сезгилар у борасида рус психологи А.Р.Лурия тадқиқот ишини олиб борган. Унинг фикрича, интероресептив сезгилар асл, туб, маънодаги сезгилар эмас, балки эмосиялар билан сезгилар ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён бўлади. Психология фанида мазкур сезгилар тўла ўрганилмаганлиги сабабли уни "номаълум ҳислар" деб аталган. Бу асосан ички органларнинг хасталикларида вужудга келувчи ҳолатларни диагностика қилишда алоҳида аҳамият касб этади. Интероресептив сезгилар инсоннинг кайфиятида, эмосионал реакциялари ўзгаришида кўзга ташланади, болада эса хатти-ҳаракатнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки бола тана аъзоларидаги ички ҳолатини англаш, ҳис қилиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун ундаги хатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгилардан буни сезиш мумкин. Интероресептив сезгилар организмдаги ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш мувозанатини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бу жараённи бир сўз билан айтганда, организмдаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб туришнинг гемостази (барқарорлиги) деб аталади. Шунингдек, мазкур сезгилар инсонда юзага келадиган пульс, зўриқиш, аффект ҳолатларини ёъқотиш, туғилиб келаётган майлларни қондириш билан боғлиқ вазифани бажаради. Натижада ички тана аъзоларининг фаолиятини издан чиқариш ҳолати юз бериши мумкин. Интероресептив сезгиларнинг физиологик механизмлари интеро-сепсия билан биргаликда К.М.Биков, В.Н. Черниговкийлар томонидан атрофлича ўрганилган. Уларнинг фикрига кўра, бу нарсаларнинг барчаси шартли рефлектор фаолияти механизмларидан келиб чиқади Проприосептив сезгилар гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатининг бошқарувчиси ҳисобланиб ва афферент асосини ташкил қилади. Переферик ресепторлар мускуллар, пай ва бўғимларда жойлашган бўлиб, махсус таначалар шаклига эга ва улар Пуччини таначалари деб аталади. Таначаларда вужудга келувчи қўзғатувчилар мускулларнинг ҳаракатлашуви натижасида ва бўғимлар ҳолатининг ўзгариши, нерв толалари ёрдамида, орқа миянинг орқа устунидаги оқ суюқлигига этказилади. қўзғовчилар Бурдах ва Голл ядросининг қуйи бўлимларига етиб келади ва ундан пўстости тугунчаларидан ўтиб, бош мия катта ярим шарининг қоронқулашган зонасида ҳаракатларини якунлайдилар. Проприоресепторлар ҳаракатнинг афферент асоси эканлигини А.Орбели томонидан, ҳайвонларда П.К.Анохин, одамларда эса Н.А.Бернштейнлар томонидан ўрганилган. Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати, сезгирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, улар ўзаро бир-бирига перпендикуляр бўшлиқда туташ ҳолатда ётади. Масалан, бош ҳолатининг ўзгариши қуйидаги схемада кўриш мумкин: а) эндолимфа суюқлигига боғлиқ қўзғалиш; б) эшитиш нерви; в) вестибуляр нерви; г) бош мия пўстининг чакка бўлмаси; д) мия аппаратига ўтади; Вестибулятор сезги аппарати кўриш билан бевосита алоқада бўлиб, фазони мўлжалга олиш (ориэнтирлаш) жараёнида иштирок этади. Масалан, автомобиль ёълидан ўтиш ва ҳоказо. Бу жараён патологик ҳолатда ҳам учраши мумкин. Экстроресептив сезгилар интермодал, носпесифик сезги туркумларига ҳам ажратилади. Масалан, эшитиш органи орқали 10-15 секундга тебранишни сезиш мумкин, лекин қулоқ билан эмас, балки суяклар ёрдамида (мия қопғоғи, тирсак, тизза учлари) пайқаш - вибрасия сезгилари дейилади. Масалан, карларни товушларни идрок қилиши. Одатда вибрасион сезгирлик интермодал сезги деб ҳам номланади. Унинг қуйидаги кўринишлари қам мавжуд: а) ҳид, таъм ва маза сезгиларида; б) ўта кучли товушда, ўта ёрқин ёруғликда; в) уч хил таъсирнинг уйғунлашган интегратив ҳолатида; Сезгининг носпесифик шаклига терининг фото сезгирлиги кириб, у рангларни, нозик жумлаларни ажратиш, қўл учлари билан сезиш орқали рўёбга чиқади. Терининг фото сезгирлиги А.Н.Леонтев томонидан кашф қилинган бўлиб, бу нарса кўпгина ҳолатларга оқилона ёндашиш имкониятини вужудга келтиради. Тадқиқот асосан қўл учига яшил ва қизил рангларни юбориш орқали амалга оширилган. Терининг фото сезгирлиги табиати психологияда етарли даражада ўрганилмаган. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling