Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Сезгиларнинг нерв - физиологик асослари


Download 1.95 Mb.
bet95/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Сезгиларнинг нерв - физиологик асослари
Маълумки, сезгилар фақатгина ташқи таъсирлар натижасида ҳосил бўлмай, балки организмнинг ички ҳолатида ҳам амалга оширилади. Сезги нерв тизимининг у ёки бу қўзғатувчидан таъсирланувчи реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига эгадир. Сезгиларнинг нерв - физиологик асосини қўзғатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни ташкил қилади. Шунингдек, сезгиларнинг нерв физиологик асосини ўрганишда И.П.Павлов таъбири билан айтганда анализатор аппарати ташкил этади.
Анализатор - ташқи ва ички муҳитдан келадиган таъсиротларни қабул қилиб олиб,
физиологик жараён бўлган қўзғалишни психик жараёнга, яъни сезгиларга айлантирувчи нерв механизмлари тизими. Анализатор аппарати 3 қисмдан ташкил топган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • периферик (ресептор) - ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор қисми;

  • анализаторнинг периферик бўлимининг марказий анализатор билан боғлайдиган ёълларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва эфферент (марказдан қочувчи) нервлар;

  • анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ бўлимлари.

Анализаторнинг қобиқ бўлимида ресептор ҳужайраларининг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қисм ва қобиқнинг турли жойларида маълум миқдорда мавжуд тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташқи қисм бўлади. Анализаторнинг ўзак қисмида ресептордан марказга интилувчи нервлар жойлашган бўлиб, кўплаб ҳужайралардан иборат. Мазкур анализаторнинг периферик, яъни тарқалиб кетган қисмлари бошқа анализаторларнинг ўзаклари билан ёндош соҳаларига киради ва алоҳида нарсаларни излаш жараёнида бутун бош мия қобиқининг катта қисми иштирок этишига эришилади. Анализаторнинг ўзаги анализ ва синтез қилиш функциясини бажаради, масалан, товушларнинг баландлиги.
Тарқоқ қисмлар дағал анализ функцияларни, масалан мусиқий оҳанг ва товушларни фарқлаш билан боғлиқ бўлади.
Анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйининг бутун ёъли манбаси ва энг муҳим қисмини ташкил этади. Рефлектор ёйи ресептордан таъсиротни мияга олиб борувчи нерв ёъллари ва эффектордан таркиб топгандир. Рефлектор ёйи элементларнинг ўзаро муносабати мураккаб организмнинг теварак-атрофдаги оламда тўғри мўлжал олишнинг организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятининг негизини таъминлайди.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling