Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet103/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Сезги борасидаги назариялар
Психология фанида шундай илмий далиллар мавжудки, мободо инсон ахборотларнинг шахобчасидан маҳрум бўлса, у ҳолда у уйқу фаолиятига шўнғийди. Масалан, тери туйиш сезгилари патологияга учраса, унда одам (кўпинча вақтинча муваққат) кўриш, эшитиш, ҳид сезгисидан маҳрум бўлиши мумкин. Мободо ахборотларни кузатиш шахобчаси илк болалик ёши даврида бузилса, кар ёки кўр бўлиб қолса, у тақдирда унинг ақлий ривожланишида кескин тўхталиш, вақтинча орқада қолиш юзага келади. Агар бола махсус усул ёки услубга ўргатилмаса, табиий равишда мавжуд камчиликларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Немис файласуфи Христиан Волф "Расионал психология" (1732 йил) ва "Эмпирик психология" (1734 йил) китобларида онгнинг ички ҳолати, ақлий фикр юритишга қобилиятнинг табиий моддий асоси замиридан келиб чиқиб, ташқи оламдан келиб тушадиган ахборотлар шахобчасига, яъни сезги каналига ҳеч қандай боғлиқ эмас, деб тушунтиришга ҳаракат қилди. Сезгиларга мана бундай ёндашиш назариётчиси "фанга расионализм" тушунчаси билан бирга кириб келди. Х.Волф ва унинг тарафдорлари психологик жараёнлар (сезги, идрок, хотира ва бошқалар) мураккаб ижтимоий тарихий тараққиёт маҳсули эмас, деган ғояни илгари сурдилар.
Шунинг билан бирга "Онг", "Ақл" тарихий эвалюсия натижаси эмас, деб инсон психикасига ўзгача ёндашиб, уни изоҳлаб бериш мушкул бўлган "бирламчи" хусусият эканлигини тушунтиришга интиладилар. Мазкур назарияга асосланган психологлар инсоннинг сезгилари уни ташқи олам билан боғлаб турувчи бирдан бир шахобча эканлигини инкор қилишгача бориб етдилар ва воқеликни мана бундай тарзда изоҳлашга ҳаракат қилдилар; сезгилар инсонни ташқи оламдан ажратиб турадилар, улар атроф-муҳит ўртасидаги бартараф қилиб бўлмайдиган девор ҳисобланадилар. Беркли, Юнг, Мюллер, Гелмолс сингари олимлар сезги органларининг "Спесифик энергияси" назариясини ишлаб чиқдилар. Бу ғоянинг асосчиси сифатида Иоганн Мюллер қатъий позисияда туриб, уни бутун вужуди билан ҳимоя қилишга интилди. Ушбу назарияга биноан ҳар қайси сезги аъзоси ҳоҳ қулоқ, ҳоҳ тил, ҳоҳ тери бўлишидан қатъий назар ташқи дунёнинг таъсирини акс эттирмайди, атроф-муҳитда бўлиб турган реал, жараёнлар юзасидан ахборотлар беришга қобил эмас, фақат у ташқи таъсирдан шахсий жараёнларнинг қўзғатувчисидан туртки олади, холос. Мазкур назарияга кўра ҳар бир сезги аъзолари ўзининг спесифик энергиясига эга бўлиб, у ҳар қандай таъсирдан қўзғалади. Масалан, кўзни босиб, унга электр токи билан таъсир қилиб кўрилса, ёруғлик сезгиси ҳосил қилинади. қулоққа электр қўзғатувчиси билан таъсир ўтказилса, у ҳолда товуш сезгиси вужудга келади. Бинобарин, сезги аъзолари ташқи таъсирни акс эттирмайди, балки уларнинг таъсиридан қўзғалади. Инсон ҳеч қачон ташқи воқеликни, дунёни объектив таъсирларини идрок қилмайди, балки сезги аъзолари фаолиятида ўзларининг шахсий субъектив ҳолатларини акс эттиради.
Сезгиларнинг ресептор назариясига кўра ресептор сезги аъзолари уларга таъсир қилувчи қўзғатувчиларга нисбатан суст жавоб қайтаради, сезгилар ҳаракатга қарама-қарши турувчи суст жараёндир. ҳаракатнинг ўзи эса аксинча фаол (актив)дир.
Ҳозирги даврда сезгиларнинг ресептор назарияси мутлақо сезги жараёнларининг физиологик механизмини очиб беришга яроқсиз эканлиги қатор тадқиқотчилар томонидан ишончли омилларга суянган ҳолда таъкидлаб ўтилгандир.
Сезги жараёнининг фаоллигини тан олувчи назария сезгиларнинг рефлектор назарияси деб аталади. ҳайвонлар ва жониворларнинг сезгилари суст хусусиятга эмас, балки ташқи олам таъсирининг биологик аҳамиятга молик жиҳатларини фаол равишда ажратган ҳолда хатти-ҳаракатни амалга оширадилар. Масалан, асалари бир хил туркумдаги гулларга нисбатан аралаш қоллардаги гулларга фаолроқ жавоб реакциясини билдиради. Мушук сичқоннинг қимирлашига эътиборини кучайтиради, лекин худди шунга ўхшаш камертон товушига асло парво ҳам қилиб қўймайди.
Бу омиллар шуни кўрсатиб турибдики, биринчидан, сезгилар фаоллик хусусиятига эга, иккинчидан уларнинг вужудга келишида ҳаракат таркиблари иштирок этади.
АҚШлик психолог Неффнинг таъкидлашича, микроскоп остига олиб терига игна санчилса, худди шу участкада рефлектор ҳаракат реакциялари кузатилган: томирнинг ҳисиши, тери гальваник рефлекс, гоҳо кўз ҳаракати, бўйин мускулларининг, таранглашувчи қўлнинг ҳаракат реакцияси содир бўлиши мумкин.
Жаҳон психологлари томонидан нарсаларнинг мураккаб томонларини таниш, фарқлаш ҳаракатнинг иштирокисиз амалга ошмаслиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, кўзни юмиб, жисмни фарқлаш учун қўл билан уни пайпаслаш керак, акс ҳолда унинг ҳолати, шакли, қаттиқ ёки юмшоқлиги ғадир-будурлигини билиб, сезиб бўлмайди.
И.М.Сеченовнинг фикрига кўра жисмни кўз билан идрок қилиш учун кўз ўша нарсани "қидирсин", фақат шундагина мақсадга мувофиқ ҳаракат юзага чиққан бўлади. Ҳозирги даврда психология фанида кўз ҳаракатлари назарияси ишлаб чиқилган бўлиб, улар макро ва микро ихтиёрий ва ихтиёрсиз кўринишларга ажратилади. Улар қуйидаги номлар билан ифодаланади:
Конвергент, дивергент, горизонтал, вертикал, парсимон ва бошқалар. Кўз ҳаракати ёрдами билан фазода ўрин алмашиб турган жисмларни топиш, билиб олиш ва иденфикасиялаш амалга оширилади. Кўз ҳаракатлари уч жуфти ташқи мускуллари, яъни мия бош суягининг ИИИ, ИВ ва ВИ жуфт нервлари орқали рўёбга чиқади, кўзнинг макро ва микро ҳаракатлари сезгининг механизми ролини бажариш имкониятига эга.
Жаҳон психология фани маълумотларига қараганда сезгилар атроф- муҳит тўғрисида ва ўзимиз ҳақимизда ягона билиш манбаи сифатида хизмат қилади. Сезгилар шундай бир ахборот каналики, улар ташқи оламдан ва ички тана аъзоларидан келадиган барча ҳолатлар, таассуротлар худди шу ёъллар орқали мия пўстига етиб боради, инсонга таъсирларга нисбатан тўғри жавоб реакциялари қайтаришга ёрдам беради.
Ҳис этиш ёки сезгининг филогенетик тараққиёти шуни кўрсатадики, ҳайвонларда маълум нарсани сезиш, ҳис этиш уларнинг биологик жиҳатдан зарурият эҳтиёж эканлигига қараб ривожланган.
Бу ҳолатлар кўпинча хориж олимлари томонидан изчил равишда ўрганилган, уларнинг ўзига хос омиллар механизмлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, турли асалари хатти-ҳаракатлари кузатилганда, гулга ўхшаш мураккаб геометрик шаклга нисбатан асаларининг дифференцировкаси осон кечган. Агарда шу мураккаб геометрик шакл гулларга оид бўлмаса, у ҳолда арида дифференцировка жуда қийинчилик билан вужудга келган. Тадқиқотчи Боснинг кузатишича, жониворлар қурт-қумурсқаларга хос бўлган товушларга нисбатан худди шу турдаги ҳаракатларга бефарқлик билдирмаган, мобода товушлар қаттиқ ва тез суръатда кечса, уларга ҳеч қандай эътибор бермаган. Ушбу вазифани олим биологик шартланганликдан келиб чиққан табиий эҳтиёж, инстинкт билан узвий боғлаган.
С.В.Кравков (1893-1951) маълумотларига кўра бир сезги аъзоларининг фаолияти иккинчисининг таъсири туфайли ўзгаради, товуш асосан кўриш сезгиси, ёруғлик сезувчанлигини орттиради, шунга ўхшаш турли ҳидлар ҳамда ёруғлик ва ҳид билишга нисбатан сезгирликни ошириши ёки камайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсир сабабли мия устуни юқори қисми ва кўриш бўртиқларига тегишли ўсимталарнинг яқин жойлашганлиги туфайли бошқасига ўтиши осонроқ амалга ошади.
Бундан ташқари сезгиларнинг ўзаро қўзғалиши ва тормозланишини ўрганиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга, чунки айрим ҳолларда автоматик бошқариш туфайли унга учишда сунъий сезгирликнинг пасайиши ёки ортиши зарурати туғилади. И.П.Павлов томонидан анализаторларнинг мураккаб ўзаро таъсир шакллари мавжуд эканлиги қайд этилгандир. Улар бевосита бош мия пўстида намоён бўлиб, бир вақтнинг ўзида кўраётган жисмни, эшитилаётган товушни, келаётган ҳидни сезишимизда ўз ифодасини топади. Бу бош мия пўстида кечадиган физиологик жараёнларни босиб ўтиши зарур бўлган зоналар перекретик зоналар деб номланади. Сезгиларнинг классификасияси уларнинг турли спесифик тавсифларига, яъни моддаллигига қараб эмас, балки ташкил этилишининг ҳар хил даражаларига қараб ҳам ажратилади.
Сезгиларни объектив ёъналиши бўйича Е.Н.Соколов, Виноградовлар текширганлар ва улар пассив жараён эмаслиги, вегетатив элементлар физиологик нафас олиш тизимида ўзгаришга сабаб бўлишини тушунтириб берилган. Ушбу вақт рефлектор ўзгаришларни сезгининг объектив кўрсаткичи сифатида ишлашга имконият яратади. Маълумки, сезгини пайдо қилувчи ҳар бир қўзғатувчи, рефлектор жиҳатдан юзага келувчи жараёнларни чақиради, чунончи томирларнинг торайишини, тери гальваник рефлекторларнинг пайдо бўлиши, тери қалинлигининг ўзгариши миянинг электр фаолиятининг ўзгариши, кўзларнинг қўзғатувчи томон бурилиши кабилар. Буларнинг ҳамма сезги жараёнларнинг пайдо бўлишини ўз ичига олади. Худди шу сабабдан улар сезгиларнинг объектив кўрсаткичлари тариқасида хизмат қила олади.
Тажрибаларда шу нарса қайд этилганки, қўзғатувчилар интенсивлиги ошган сари жавоб реакцияси ҳам интенсивроқ бўлиб борар экан. Бу эса сезгиларнинг интенсивлигини асос сифатида ишлатишга муҳим негиз ҳозирлайди. Томир ва электрофизологик реакциялар чегараларга одатдаги қўзғатувчиларга қараганда яқин қўзғатувчиларга нисбатан кескинроқ бўлади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling