Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идрокда объект ва фон
Кузатиш ва кузатувчанлик.
Идрокнинг ўзига хос жуда муҳим хусусиятларидан яна бири кузатувчанликдир. Умуман олганда идрок жараёнининг ҳаммаси кузатиш билан ҳар доим узвий боғлиқ. Чунки одам идрок қилаётганида ниманидир кузатади. Лекин ихтиёрсиз идрок жараёнидаги кузатиладиган нарса ва ҳодисалар одамнинг эсида сақланиб қола бермайди. Кузатишнинг муваффақияти олдиндан қўйиладиган тайёргарликка, кишининг билим ва тажрибаларига, диққатининг кучига ва фикрлаш фаоллигига боғлиқ. Кишининг режали, тизимли ва давомли ихтиёрий идрок қилиш қобилиятини кузатувчанлик дейилади. Кузатувчанлик шахснинг шундай хислатидирки, бунда у нарса ва ҳодисаларнинг унга билинмайдиган муҳим характерли хусусиятларини пайқай олади. Академик И.П.Павлов кузатувчанликнинг илмий билимдаги аҳамиятига юксак баҳо берган. У Санкт-Петербург яқинидаги Павлова шақридаги физиология институтининг олди томонига "Кузатувчанлик, кузатувчанлик ва яна кузатувчанлик" деб ёздириб қўйган. Идрокда объект ва фон Одамга жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир қилиб туради. Булар шундай кўп хоссаларга эгаки, ҳатто одам бир вақтнинг ўзида уларга жавоб реакцияси қайтара олмайди. Одам кўп сонли қўзғовчилардан фақат айримларини аниқ ҳолда ажратиб олади. Шу ажратиб олинган нарса ҳодисалар эса фон саналади. Идрок қилинадиган нарсани ўраб турган бошқа нарса, жисм ёки ҳодисаларга нисбатан объект ҳисобланиб, объектнинг атрофдагилари эса фон дейилади. Масалан, ўқитувчи бир дарсда бир неча ўқувчилардан сўрайди. Ҳар сафар сўраётганларни кўради. Чақирилган ўқувчи унинг жавоби хатти-ҳаракати идрок объекти ҳисобланади. Муайян шароитда шахс томонидан идрок қилинадиган нарса ёки жисм идрокнинг объекти деб аталади. Бошқа ўқувчилар фаолияти идрок фони бўлиб қолади. Идрок фонига кирган ўқувчи жавоб бериш учун чақирилиб қолса, идрок объектига айланади ва аксинча. Демак, идрок объекти ва фони динамик табиатга эга бўлиб, доимо ўзгариб туради. Объект ва фоннинг динамиклиги бош мия катта ярим шарлари пўстида вужудга келадиган оптимал қўзғалиш ўчоқининг алмашиниши билан тақозо этиладиган диққатнинг бир объектдан бошқа объектга ўтиши билан изоҳланади. Идрок фонидан объектни ажратишнинг психологик қонуниятларини иккиланган тасвирлар, шредерлар зинапояси, предмет контурларини ажралиши кабиларда аниқ кўриш мумкин. Жуда кўп ҳолларда объектни фондан тез ва аниқ ажратиб олиш учун уни алоҳида ранг, шакл ва белгилар билан таъкидлаб қўйилади. Масалан, транспорт белгилари, темир ёъл ишчилари махсус тўқ сариқ рангли кийим киядилар ва бошқалар. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling