Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet114/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Галлюсинасия
Воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг тана аъзоларини қабул қилиш анализаторларга бевосита таъсир этмасдан инсон онгида турли образларнинг (овозларнинг эшитилиши, шарпаларнинг сезилиши) хаёлан, фикран пайдо бўлишидан иборат идрокнинг психопаталогик (руҳий хасталик) ҳодисасига галлюсинасия дейилади. Галлюсинасия ҳодисаси муваққат руҳий хасталикнинг аломати, баъзан қўрқинч ҳисси маҳсули ҳисобланиб, бош мия катта ярим шарлари қобиқидаги қўзғалиш жараёнларининг нуқсонли суст (патологик) ҳаракати натижасида гоҳо асаб тизимининг заҳарланиши, заифлашуви, ҳаддан ташқари толиқиши туфайли юзага келиши мумкин. Галлюсинасия ҳодисаси бир неча хил кўринишга эга бўлиши мумкин, уларнинг энг асосийлари қуйидагилардан иборатдир: а ) ёъқ нарсаларнинг кўзга кўриниши; б) у ёки бу овозлар, товушлар эшитилиши; в) ёъқ шарпалар, ҳидлар сезилиши кабилардир.
Одатда иллюзияни галлюсинасиядан фарқ қила олиш лозим. Иллюзия шу лаҳзада шахснинг сезги аъзоларига таъсир этиб турган бирор нарсани янглиш, нотўғри идрок қилиш жараёни бўлса, галлюсинасия ёъқ мавжуд бўлмаган нарсаларни ташқи таъсуротсиз идрок қилишдир. Масалан, ёъқ нарсаларнинг кўзга бордек кўриниши, ёъқ овозларнинг қулоққа эшитилиши, ёъқ ҳидларнинг димоққа урилиши кабилар галлюсинасиянинг маҳсули бўлиб ҳисобланади. Галлюсинасия шахснинг бирор нарса ва ҳолатни кўргандек, эшитилгандек, ҳис қилгандек каби тасаввурнинг акс этишидир холос. Галлюсинасия ҳодисаси кўпинча касалликдан (иситма, алаҳсирашдан) дарак берувчи аломатдир, у нерв тизимини бузадиган касалликларнинг оқибатида рўй бериши мумкин.
Идрокнинг таснифи
Идрокни классификасия қилишда қуйидаги 3 та муҳим томони ҳисобга олиниши керак ва улар қуйидаги жадвалда келтирилган.



  • Идрок жараёнида қайси анализаторнинг етакчи рол ўйнашига қараб: кўриш, эшитиш, тери туйиш кнестезик ҳаракат, ҳид билиш ва таъм билиш идроклари бир-биридан фарқ қилади.

  • Яшаш шаклларига қараб идрок: фазони вақтни ва ҳаракатни идрок қилишга бўлинади.


  • Download 1.95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling