Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Иллюзия Идрок жараёнининг навбатдаги яна бир ўзига хос хусусияти идрок қилишда баъзан юз берадиган иллюзия ҳодисасидир. Иллюзия


Download 1.95 Mb.
bet113/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Иллюзия
Идрок жараёнининг навбатдаги яна бир ўзига хос хусусияти идрок қилишда баъзан юз берадиган иллюзия ҳодисасидир. Иллюзия - бизга таъсир қилаётган нарсаларни янглиш идрок қилиш демакдир. Одатда икки хил иллюзия фарқланади:
а) объектив иллюзия;
б) субъектив иллюзия.
Объектив иллюзия - ҳамма одамлар учун умумий характерга эга бўлиб, уни геометрик иллюзия деб ҳам юритилади. Объектив иллюзия биз идрок қилаётган нарсаларнинг ўзаро бир-бирига таъсири туфайли юз беради. Иллюзиянинг бу тури ҳар хил геометрик шаклларни идрок қилишда жуда яққол кўринади. Масалан, узунлиги баравар бўлган иккита горизонтал тўғри чизиқ чизилса, бу чизиқларнинг учларига ташқарига қаратилган ва ичкарига қаратилган чизиқ каттароқ бўлиб кўринади. Идрок жараёнида юз берадиган иллюзиянинг бу турига жуда кўплаб мисол келтириш мумкин. Масалан, баравар катталикка эга бўлган учта кетма-кет турган тўғри бурчакли устунчаларни чизиб, уларнинг атрофига узоқлаштирувчи чизиқларни чизсак, бу учта кетма-кет турган устунчалар ҳар хил катталикда бўлиб кўрина бошлайди. Бу эрда узоқлаштирувчи чизиқларнинг таъсирида иллюзия ҳосил бўлади.
Субъектив иллюзиялар одамнинг айни чоғдаги ҳиссий ҳолати билан боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, одамнинг ҳиссий ҳолатида рўй берадиган ўзгаришлар идрок жараёнига таъсир қилади. Масалан, юқорида айтиб ўтилганидек, одам кечаси ёлғиз кўчада қўрқиб кетаётган бўлса, ҳар бир шарпа унинг қўрқинч ҳиссини кучайтириб юборади. Натижада унинг рўпарасидан чиқиб қолган буталган дарахт қандайдир даҳшатли мавжудотга ўхшаб кўринади.
Ҳаётда кенг тарқалган ҳар хил инс-у жинс, девлар, ажиналар ва шу каби ножинс нарсалар ҳақидаги кўплаб гаплар кучли қўрқинч ҳисси таъсирида нотўғри идрок қилиш, яъни субъектив иллюзия туфайли вужудга келгандир. Баъзан одам қаттиқ қўрққан пайтида бош мия катта ярим шарларининг пўстидаги муҳим марказлардан бирортаси узоқ муддатли тормозланиш ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Буни академик И.И.Павлов ҳаётни муҳофаза қилувчи тормозланиш деб атаган эди. Ана шундай пайтда тормозланиб қолган марказ билан боғлиқ бўлган организмнинг бирор қисмида кескин ўзгариш пайдо бўлади. Чунончи одамнинг оғзи ёки кўзи қийшайиб қолиши мумкин ёки ҳўли, оёқи фалаж бўлиб қолиши мумкин.
Субъектив иллюзия ҳодисаси, яъни қаттиқ қўрқинч ҳисси таъсирида нотўғри идрок қилиш ҳодисаси болаларда ҳам учраши мумкин. Шунинг учун ана шу юғоридаги мулоҳазаларни, яъни янглиш идрок натижасида пайдо бўладиган қўрқинчли образларни назарда тутиб, ҳеч вақт болаларни қўрқитиш керак эмас.
Психологияда кўриш иллюзияларининг ўрганилиши муайян ўзининг тадқиқот тарихига эга. Масалан, агарда биз кўрсаткич ва ўрта бармоқларимизни чалиштириб, нўхот ёки биронта думалоқ нарсани чалиштирган ҳолда иккала бармоқимизнинг учи билан босиб туриб, шунингдек айни бир даврда айлантираверсак, бу ҳолда бармоқларимизнинг тагида битта эмас, балки иккита нўхот бордек ҳис қиламиз.
Ана шу ҳолдаги бир нарсанинг иккита бўлиб сезилиши Аристотель (Арасту) иллюзияси деб аталади.



Идрок қилувчи шахснинг психикасида рўй берадиган ўзгаришлар билан юзага келадиган тасодифий иллюзиялар ҳам мавжуддир. Саҳрода чанқаган инсон узоқда ярқираб турган шўрҳок ерни кўл деб идрок қилиши (лекин бу иллюзияни саҳродан фарқ қила олиши жоиз) ёки ўрмондаги тўнка қўрқоқ инсоннинг кўзига биронта йиртқич ҳайвонга ўхшаб кўриниши худди шу иллюзиялар жумласидандир.


Ўқ чизиқлари иллюзияси узунлиги баравар бўлган икки ўқ чизиқнинг четларига икки хил (кесишмайдиган ва кесишадиган) чизиқлар чизилса, иллюзия пайдо бўлади. Яъни, кесишадиган чизиқлар ўқ чизиқга нисбатан кесишмайдиган чизиқлар чизилган, ўқ чизиқидан узунроқ бўлиб кўринади. Бу иллюзия кесишадиган ва кесишмайдиган чизиқлар тамойилларига асосланган.

Параллел қилиб чизилган бир неча чизиқлар параллел эмас, балки ҳар хил томонга кесилган чизиқлардек туюлади.


"Темир ёъл" иллюзияси кесишадиган тўғри чизиқларнинг торроқ жойига жойлашган чизиқ узунроқ бўлиб кўринади. Аслида эса ҳар иккала параллел чизиқнинг узунлиги тенгдир.
Иккита баровар доира шаклини чизиб, улардан бирини ўша доирадан каттароқ, иккинчисини эса кичикроқ доиралар ичига олинса, иккинчи доира каттароқ кўринадиган бўлиб қолади. Яъни кичик доиралар ўртасида берилгани катта доиралар орасида берилганига қараганда каттароқ бўлиб кўринади.
Биринчи одамга қараганда иккинчиси узунроқ, учинчиси эса ундан ҳам узунроқ бўлиб кўринади. Аслида эса улар баландлиги жиҳатидан бир - бирига тенг.

Тик чизиқларни ортиқча баҳолаш иллюзияси цилиндрнинг баландлиги, ҳошиясининг кенглигидан каттароқ бўлиб кўринади. Аслида силиндирнинг баландлиги ва ҳошиясининг кенглигига баб-баровар. "Элпиғич" илюзияси-параллел чизиқлар орасидаги чизиқларнинг таъсири билан баъзида эгилгандек, баъзида эса бурилиб кетгандек бўлиб кўринади.


Дарёда сузиб кетаётган катта ва кичик икки кема палубаси узунлиги жиҳатидан бир-бирига баровар тўғри чизиқ кесмалари билан тасвирланган бўлсада, катта кема палубаси узунроқ бўлиб кўринади.
"Жонли доиралар" иллюзияси. Катта ва кичик доиралар чизилган расмлар айланмайди, албатта. Лекин китобни қўлга олиб, уни ўнгдан чапга ёки чапдан ўнгга бир неча секунд айлантирсак, доиралар гўё айланаётгандек туюлади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling