Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Адаптасия - ёхуд мослашув - сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир. Адаптасия


Download 1.95 Mb.
bet102/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Адаптасия - ёхуд мослашув - сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир.
Адаптасия (ёки мослашиш) икки турга бўлинади:
а) негатив адаптасия;
б) позитив адаптасия.
Позитив адаптасияда кучсиз қўзғатувчи таъсири остида сезгирлик ошади. Кўриш анализаторида позитив адаптасия, қоронғулик адаптасияси дейилади.
Негатив адаптасия икки хил бўлади:
а) қўзғатувчининг давомий таъсиридан сезгирлик ёъқолади. Масалан, қўлимизга юк қўйилса сезамиз, аммо вақт ўтиши билан сезмай қоламиз.
б) кучли қўзғатувчи таъсиридан сезгирликнинг сусайиши. Масалан, қоронғу хонадан бирданига чиқиб қолсак, аввалига ҳеч нарса кўрмаймиз, вақт ўтиши билан сезгирлик пасайиб биз нормал кўрамиз.
Адаптасия тери ресепторларида тез юзага келади. И.П.Павлов фикрича, "Адаптасия бош мия пўстлоқ қисмидаги муҳофазаловчи тормозланиши туфайли ҳосил бўлади". Ҳароратга, ҳидларга нисбатан ҳам адаптасия бўлади.
Сенсибилизасия - анализаторларнинг ўзаро муносабати ва машқ қилиши натижасида сезгирликнинг кучайишидир.
Сенсибилизасиянинг адаптасиядан фарқи:

  1. Адаптасияда сезгирлик ошади ёки камаяди, сенсибилизасияда эса фақат ошади;

  2. адаптасияда сезгирликнинг ўзгариши ташқи чегараларга боғлиқ бўлса, сенсибилизасияда психологик, физиологик ҳолатларга боғлиқ бўлади.

Синестезия қўзғатувчининг бир анализаторга таъсири билан бошқа анализаторга хос сезгининг пайдо бўлишидир. Кўриш, эшитиш синестезияси кўпроқ учрайди. Синестезиялар ҳар бир шахс учун доимий бўлади. Масалан, композиторлардан Скребин, А.Ф.Лест, Н.Римский Корсаковларда "рангдор эшитиш" қобилияти бўлган. Демак, синестезия икки сезгининг бир сезги бўлиб қўшилишидир. "Масалан, "ширин сўз", "бағри тош".
Сезгилар контрасти қарама-қарши сифатга эга бўлган бир вақтдаги қўзғалиш туфайли сезгирликнинг ўзгаришидир. Масалан, тинч жойда товуш кучлироқ сезилади. Оқимтир фонда қора ранг қорароқ, қорамтир фонда оқ ранг яна ҳам оч бўлиб сезилади. Одам чарчаганда сезгирлик пасаяди. ҳаракат ошганда совуққа сезгирлик ўткирлашади. Сезгирлик касбга ҳам боғлиқ. Масалан, рассомларда ранг сезиш, мусиқачиларда товуш сезиш ва шу кабилар.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling