23.Эмоция оралиқ жараёнлари субъектив акс этиш бўлиб, у ихтиёрий ҳаракатга қодир ва организмда юзага келади деб таъкидлайди Мазкур назариянинг муаллифи қайси қаторда кўрсатилган?
А) А. Н. Лук Б) Джеймс-Ланге В) Кенон-Бард Г) Ёркс- Додасон
Д) И. П. Павлов
24."Биз йиғлаганимиз учун хафа бўлмаймиз, қалтираганимиз учун қўрғамиз, кулганимиз учун хурсанд бўламиз" мазкур фикр асосчиси қайси қаторда кўрсатилган?
А) А. Н. Лук Б) Джеймс-Ланге В) Кенон-Бард Г) Ёркс- Додасон
Д) И. П. Павлов
25.Эмоция сигналларини қайта тиклаш ва уни организмда акс этишидир, мазкур назария муаллифи қайси қаторда кўрсатилган?
А) А. Н. ЛукБ) Джеймс-Ланге В) Кенон-Бард Г) Ёркс- ДодасонД) И. П. Павлов
26.Эмосионал қўзғатувчанлик билан инсонни ижобий фаолияти орасида эгри чизиқли қўнғироқсимон боғлиқлик мавжуд. Мазкур назария муаллифи қайси қаторда кўрсатилган?
А) А. Н. ЛукБ) Джеймс-ЛангеВ) Кенон-Бард Г) Ёркс- Додасон Д) И. П. Павлов
27. Стересс тушунчасини фанга киритган олим қайси қаторда кўрсатилган?
А) А. Н. Лук Б) Джеймс-Ланге В) Кенон-Бард Г) Ёркс-Додасон
Д) Ган Селе
28. Стересс сўзининг луғавий маъноси қайси қаторда кўрсатилган?
А) жиддийлик, кескинлик, зўриқиш Б) кучли ҳиссий зўриқиш
В) шиддатли жўшқин. Г) ўхшашлик. Д) белги, аломат, тузилма
29.Бир вақтда қарама-қарши ҳиссиётларнинг намоён бўлиши бу..........
А) эмоция Б) ҳиссиёт В) апатия Г) экспрессия Д) амбивалентлик
30.Ҳиссиётнинг нерв-физиалогик асоси қайси қаторда кўрсатилган?
А) бош мия пўсти қисмининг фаолияти Б) вегетатив нерв тизими билан В) кўриш тепалиги Г) динамик стреотип Д) жавобларнинг барчаси тўғри
Назорат саволлари
1. Ҳиссиёт тушунчасининг мазмунини изоҳланг?
2. Ҳис-туйғуларнинг вазифалари нималарда кўринади?
3. Ҳиссий ҳолатларнинг физиологик асосларини нима ташкил қилади?
4. Инсоний эмоциялар ва ҳайвонлардаги эмоциялар ўртасидаги фарқни изоҳланг?
5. Ҳиссий ҳолатларнинг ифодаланишини қандай изоҳлайсиз?
6. Ҳисларни кечириш шаклларини қандай баҳолайсиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |