Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet36/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Б) патопсихология- мия фаолияти бузилишлари натижасида келиб чиқадиган турли шаклдаги руҳий ривожланишдан четланишни ўрганади.
Олигофренопсихология - миянинг туғма камчиликлари туфайли пайдо бўладиган бўлимларни ўрганади.
Сурдопсихология - эшитиш фаолиятида жиддий нуқсонлари бўлган болаларнинг
ривожланишини ўрганади.
Тифлопсихология - кўриш қобилияти паст ёки умуман кўрмайдиган киши фаолиятини ўрганади.
Қиёсий психология -ҳаётнинг филогенетик шаклларини ўрганувчи психология соҳаси бўлиб, инсон ва ҳайвонлар психологиясини солиштириш орқали ўхшашлик ва фарқ қилувчи томонларини аниқлайди.
Акмеология етуклик даражасига эришган шахс ривожланишининг юқори даражаси уларнинг қонуниятлари ва механизмларини, айниқса ривожланишининг энг юқори чўққига эришиш хусусиятларини ўрганади.

  • Инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик томонларини ўрганувчи психология соҳалари.

1.Ижтимоий психология - уюшган ва уюшмаган ижтимоий гуруҳлардаги шахслараро ўзаро тасир жараёнида пайдо бўладиган психологик ҳодисаларни ўрганади.
2.Дифференциал психология - шахс шаклланишининг индивидуал психологик ёъналтирилганлиги каби хусусиятларни ўрганади.
3.Дин психологияси - инсон онгига диний қарашларнинг тасири масалаларини ўрганади.
4.Этнопсихология - инсон психологиясининг этник хусусиятлари, миллий характер, миллий туйғу, миллий ғоя, ўз-ўзини англаш, этник стереотип, уларнинг қонуниятлари ва вужудга келиш хусусиятларини ўрганади.
5. Бошқарув психологияси - бу психология фанининг шундай соҳасики, унда инсон томонидан - бошқаришнинг психологик томонларини ўрганади.
6.Маркетинг психологияси - янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш корхоналари ва фирмаларни бошқаришни ва улар фаолиятини ташкил этишнинг психологик муаммоларини тадқиқ қилади.
Шу билан бирга психологиянинг бир қатор тадбиқий соҳалари ҳам мавжуд.
Экспериментал психология - экспериментал методлар ёрдамида психик ҳодисаларни тадқиқ қилишнинг умумий соҳаси. Психология фан сифатида фалсафадан ажралиб чиқишида, экспериментал тадқиқотлар ўтказишда асосий рол ўйнаган.
Экстремал психология - инсонннинг ўзгарган муҳит шарт-шароитларида психик фаолиятнинг кечиши қонуниятларини ўрганадиган психология соҳаси.
Психофизиология - одамларнинг индивидуал психологик ва психофизиологик фарқларини тадқиқ қилувчи, психология соҳаси.
Сиёсий психология - жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги психологик хусусиятлар, ҳолатлар, қонуниятлар, таъсирчанлик ва таъсир кўрсатиш жараёнлари каби жабҳаларни текширувчи психология со?аси.
Оила психологияси - оила психологиясини ўрганувчи, фанлараро тадқиқот қилишга ёъналган психология соҳаси.
Парапсихология - Ҳозирги замон фанининг чегарасидан ташқаридаги, тушунтириш қийин бўлган психик ҳодисаларни ўрганади.
Фан ривожланиб, тараққий этиб бориши жараёнида унинг соҳалари ҳам кенгайиб бормоқда.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling